08.09.2026 йилдаги 476-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти «яшил» техникуми фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эко-маданият» умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2026 йил 25 мартдаги ПҚ-110-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда «Эко-маданият» умуммиллий лойиҳаси доирасида малакали ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эко-маданият» умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2026 йил 25 мартдаги ПҚ-110-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти «яшил» техникуми (кейинги ўринларда — Техникум) ташкил этилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг (Green University) (кейинги ўринларда — Университет) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Техникумнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва педагогларни моддий қўллаб-қувватлаш учун молиявий кўмаклашишга рухсат берилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Техникумнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда «яшил» иқтисодиёт учун малакали ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш ва ўқувчиларда «яшил» кўникмаларни шакллантиришда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларда энергия самарадорлиги, ресурслардан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни бошқариш ва экологик маданият кўникмаларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув дастурларига «яшил» кўникмаларга оид мавзуларни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил» технологияларни жорий этган корхона ва ташкилотлар билан дуал таълим шаклида ўрта бўғин кадрлари тайёрлашни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш жараёнига соҳа, корхона ва ташкилотлардан амалиётчи мутахассислар, олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нуфузли хорижий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли касбий таълим даражалари бўйича кадрлар тайёрлаш учун зарур моддий-техник, ўқув-методик базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техникум Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимида давлат муассасаси шаклидаги касбий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда унинг фаолияти касбий таълим ташкилотларини молиялаштиришнинг амалдаги тартиби асосида ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техникумга умумий ўрта таълим ташкилотларининг битирувчилари белгиланган тартибда давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади ҳамда ўқув жараёни бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари асосида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техникумда ички ва ташқи меҳнат бозори эҳтиёжлари, фуқароларнинг мурожаатлари ҳамда иш берувчи корхона ва ташкилотларнинг таклифлари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси буюртмаси асосида асосий таълим дастурларига қўшимча равишда компетенцияларни ўзлаштириш ва квалификация бериш ҳамда хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган қисқа муддатли курслар ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий-техник базасини яхшилаш, ўқув-методик қўллаб-қувватлаш ва таълим сифатини ошириш мақсадида Техникум Агентлик билан келишув асосида Университетга бириктирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техникум фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан 2026 йилда Навоий вилояти маҳаллий бюджетига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2027 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Техникумда ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини таъминлаш ва ўқувчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 сентябрга қадар Техникумнинг уставини тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Техникумда «яшил» иқтисодиёт учун зарур бўлган ўрта бўғин кадрлари тайёрлашни йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларни қабул қилиш параметрларига мос равишда юқори малакали педагогларни ишга қабул қилишни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ҳар йили апрель-май ойларида «Касб ва ёшлар» очиқ мулоқот ойлиги доирасида умумий ўрта таълим ташкилотларининг битирувчиларини Техникумдаги мавжуд касбларга йўналтириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техникумда ўқитиладиган касб ва мутахассисликлар бўйича ҳудуддаги корхона ва ташкилотларни саноат ҳамкори сифатида бириктирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бириктирилган корхона ва ташкилотларнинг буюртмаси асосида ўқувчиларни дуал таълим шаклида ўқитишни йўлга қўйишда, ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини ҳамда ишлаб чиқариш таълими усталарининг стажировкасини ташкил этишда кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Агентлик билан биргаликда 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб Техникумда халқаро таълим дастурини жорий қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 2026/2027 ўқув йили учун Техникумга абитуриентларни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш муддатини 2026 йил 1 октябрга қадар узайтиришга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Техникум Университетнинг Навоий вилояти Кармана тумани «Дўрмон» МФЙ, Янгиҳаёт кўчаси 1а-уй манзилидаги бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Навоий вилояти ҳокими Н.Т. Турсунов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 8 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
476-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/476/0906-сон)