Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги муддатли ҳарбий хизматчилари пул таъминотининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкида очилган омонат ҳисобварақларига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 3 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2767-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда акциядорлик тижорат Халқ банки билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири Ш. ХАЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 7 август,
29-сон
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 июль,
10507-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
2026 йил 29 июнь
Халқ банки Бошқарув раиси Ш. АТАБАЕВ
2026 йил 18 июнь
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2026 йил 7 августдаги 29-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 июлдаги 10507-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 16 февралдаги 1, 338-В-сон «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги муддатли ҳарбий хизматчилари пул таъминотининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкида очилган омонат ҳисобварақларига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2767, 2016 йил 11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 10-сон, 100-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 15-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3313, 2021 йил 28 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) илованинг 321-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сон «Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3552, 2024 йил 15 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон) илованинг 64-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2026 й., 10/26/2767-1/0886-сон)