Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Таълим ташкилотларида ёшларни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган Миллий тарбия моделини ишлаб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. Каримованинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Таълим ташкилотларида ёшларни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган Миллий тарбия моделини ишлаб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. Каримова томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 28 июль,
2413-V-сон