Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни бўйича келишув комиссиясини тузиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 2 июнда қабул қилинган «Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 2026 йил 9 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилганлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни бўйича келишмовчиликларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг таклифига кўра келишув комиссияси тузилсин.
2. Қонунчилик палатаси депутатлари Абдуллаев Илхом Зайирович, Наризова Иба Кушжановна ва Тўхтамуродов Беҳзод Тоир ўғли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидан мазкур комиссия таркибига сайлансин.
3. Мазкур Конституциявий Қонун муҳокамаси жараёнида билдирилган мулоҳазаларни тузатишлар тарзида таърифлаб бериш таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига мурожаат этилсин.
4. Келишув тартиб-таомилларида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакили таклиф этилсин.
5. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 28 июль,
2412-V-сон