Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конститутсиявий Қонунини қайта кўриб чиқиш ҳақида
«Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан 2026 йил 9 июлда рад этилган «Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни бўйича келишув комиссияси тузиш ҳақидаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 июль,
2400-V-сон