07.07.2026 йилдаги 2310-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 07.07.2026 йилдаги 2310-V-сон
Кучга кириш санаси
07.07.2026
Ҳужжат 07.07.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссияси тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида, шунингдек «Менинг боғим» лойиҳалари танлови доирасида сайлов округларида ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишдаги имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 29 июндаги «Ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда халқ вакиллари ва жамоатчилик учун қўшимча имкониятларни яратиш тўғрисида»ги ПҚ-243-сонли Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 1 августдан бошлаб ташаббусли бюджет жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан лойиҳаларни қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиш учун имкониятларни янада кенгайтириш тўғрисидаги таклифи маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2025 йил 23 сентябрдаги 1330-V-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссияси тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2025 йил, № 9, 1102-модда, № 10, 1188-модда; 2026 йил, № 5, 542-модда) 6-бандига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Депутатлардан бирининг ваколати муддатидан илгари тугатилган ҳолларда унга бириктирилган сайлов округидаги ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида, шунингдек «Менинг боғим» лойиҳалари танловида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан Депутатлар ташаббусига кўра ғолиб деб эълон қилиш учун Депутатлардан бошқа бирини белгилаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 7 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2310-V-сон