Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясини тузиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 20 январда қабул қилинган «Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2026 йил 10 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилганлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишмовчиликларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг таклифига кўра келишув комиссияси тузилсин.
2. Қонунчилик палатаси депутатлари Бахтиёр Махкамович Артиқов, Мукадас Уктамовна Уразалиева ва Тохир Марксович Палванов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидан мазкур комиссия таркибига сайлансин.
3. Мазкур Қонун муҳокамаси жараёнида билдирилган мулоҳазаларнинг тузатишлар тарзида таърифлаб бериш таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига мурожаат этилсин.
4. Келишув тартиб-таомилларида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакили таклиф этилсин.
5. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 22 июль,
2384-V-сон