Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 26.03.1994 йилдаги 164-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 01.01.1996 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАМДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ СЧЁТЛАРИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг «Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳақида» 1993 йил 20 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида корхоналар ва ташкилотлар учун, уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ягона методологик асосини қарор топтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ ва у 1994 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва муассасалар молия-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси, 2-иловага мувофиқ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика вазирликлари, идоралари, корпорациялари, уюшмалари, ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларига бўйсунувчи ташкилот ва корхоналар бухгалтерия ҳисоби счётларидаги маблағлар қолдиқларини Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги тасдиқланган Низомга мувофиқлаштиришни таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режасини 1994 йил 1 январдан бошлаб амалга киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февраль 54-сон қарори асосида ўз кучини йўқотган.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. СССР Министрлар Советининг «Бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслар тўғрисида Низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1979 йил 29 июндаги 633-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1979 йил 12 июлдаги 484-сон қарори 1994 йилнинг 1 январидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 26 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
164-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 26 мартдаги 164-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳисобланган корхона ва ташкилотлар, улар кимга бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, (шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокида ташкил этилган корхоналар)*, шунингдек, асосий фаолияти бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассаса ва ташкилотлар** учун бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ягона методологик асосини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Кейинги ўринларда «корхоналар» деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Кейинги ўринларда «муассасалар» деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш, бухгалтерия ҳисоботини тузиш ва тақдим этиш, шунингдек, ушбу масалалар бўйича корхона ва муассасаларнинг бухгалтерия маълумотларидан ички ва ташқи фойдаланувчилар билан, шу жумладан, давлат бошқаруви органлари билан ўзаро муносабатлар тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча корхона ва муассасалар томонидан бажарилиши шарт бўлган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва нашр этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Корхона, муассаса ўз мулки, мажбуриятлари ва хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисобини натурал ўлчовлар асосидаги пул ифодасида ялписига, узлуксиз, ҳужжатли ва ўзаро боғлиқ ҳолда акс эттириш йўли билан юритишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор раҳбарлик қилиш ва бошқарувни амалга ошириш учун, шунингдек, инвесторлар, маҳсулот етказиб берувчилар, харидорлар, кредиторлар, солиқ, молия ва банк органлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ва шахслар фойдаланишлари учун зарур бўладиган корхона, муассасанинг хўжалик юритиш жараёнлари ва фаолиятининг натижалари тўғрисидаги тўлиқ ва ишончли ахборотни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкнинг мавжудлиги ва ҳаракати, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан тасдиқланган нормалар, нормативлар ва сметаларга мувофиқ фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик-молия фаолиятидаги салбий ҳолатларнинг ўз вақтида олдини олиш ички хўжалик имкониятларини ўз вақтида аниқлаш ва сафарбар қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корхона, муассаса бухгалтерия ҳисобини ташкил этишни амалга ошира бориб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг тури ва хўжалик юритишнинг аниқ шарт-шароитларини эътиборга олган ҳолда, бухгалтерия ишининг ташкилий шаклини мустақил белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида илгари амалда бўлган ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки вазирликлар ва идоралар томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган шакл ва усулларга асосланиб, мазкур Низомда белгиланган умумий услубий принципларга, шунингдек, маълумотлар билан ишлаш технологиясига албатта риоя қилган ҳолда бухгалтерия ҳисоби усулларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлаб чиқариш ҳисоби, ҳисоботи ва назорат қилиш тизимини ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корхона, муассаса ўзининг таркибий бўлинмасини ва хўжаликлар (ёрдамчи қишлоқ хўжалиги, уй-жой-коммунал хўжалиги, транспорт ва бошқалар)ни, шунингдек, филиал, ваколатхона, бўлим ва корхона таркибига кирувчи бошқа мустақил бўлинмаларни алоҳида балансга ажратиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Бухгалтерия ҳисобини юритишнинг асосий қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхона, муассаса мулк, мажбурият ва хўжалик юритиш операцияларининг бухгалтерия ҳисобини бухгалтерия ҳисоби счётлари режасига мувофиқ икки марта қайд этиш усули билан олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бухгалтерия ҳисобини юритишда корхона, муассаса томонидан қуйидагилар таъминланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом қоидалари ва хўжалик юритиш шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда алоҳида хўжалик операцияларини акс эттириш ва мулкни баҳолаш бўйича бухгалтерия ҳисоботи сиёсати (услубиёти)га ҳисобот йили давомида риоя қилиш. Ҳисоб-китоб сиёсатининг ўтган йилга нисбатан бўлган ўзгаришининг йиллик бухгалтерия ҳисоботида изоҳланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга олишда ҳисобот даврида мазкур даврда амалга оширилган барча хўжалик операцияларининг, шунингдек, мол-мулкни ашёвий рўйхатга олиш натижаларининг ва мажбуриятларнинг тўлиқ акс эттирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромадлар ва харажатларнинг ҳисобот даврига тўғри қўшилганлиги. Мазкур Низомда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, келиб тушган ва тўланган вақтидан қатъи назар, қўшилган харажатлар ва даромадлар ҳисобот даври даромадлари ва харажатлари сифатида тан олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга олишда ишлаб чиқариш жорий харажатлари (муомала харажатлари)нинг ва капитал маблағларнинг ажратиб берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойнинг 1 кунига келиб аналитик ҳисоб маълумотларининг синтетик ҳисоб счётларидаги айланма ва қолдиқ маблағларга мувофиқ келиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик операцияларини ҳужжатлаштириш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хўжалик операцияларининг амалга оширилганлиги қайд этиладиган дастлабки ҳужжатлар бухгалтерия ҳисоби регистрларига ёзиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки ҳужжатларда, шу жумладан, қоғоздаги ва машинадаги ахборотда қуйидаги тафсилот (реквизит)лар бўлиши шарт: ҳужжат (шакл)нинг номи, шаклнинг коди; ҳужжат тузилган сана; хўжалик операциясининг мазмуни; хўжалик операциясининг ўлчов бирликлари (натура ва пул ифодасида); хўжалик операциясининг амалга оширилиши ва тўғри расмийлаштирилиши учун масъул мансабдор шахсларнинг шахсий имзолари ҳамда исм ва фамилиялари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Операциянинг хусусияти ва ахборот устида ишлаш технологиясига кўра дастлабки ҳужжатларга қўшимча реквизитлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки ҳужжатлар операция амалга оширилган пайтда, агар бунинг имкони бўлмаса, операция тугаши биланоқ тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларнинг ўз вақтида, тўғри тузилиши, ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун белгиланган муддатларда тақдим этилиши учун жавобгарлик ушбу ҳужжатларни тузган ва имзолаган шахслар зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳисоб-китобда акс эттириш учун қабул қилинган дастлабки ҳужжатлардаги ахборотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ёки вазирлик ва идораларнинг умумий услубий принципларга амал қилиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиққан ҳисоб регистрларида йиғилади ва тартибга келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона, муассаса томонидан муайян давр мобайнида амалга оширилган хўжалик операциялари тўғрисидаги ахборотлар ҳисоб регистрларидан гуруҳлаштирилган ҳолда бухгалтерия ҳисоботига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Дастлабки ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларида изоҳланмаган тузатишларга йўл қўйилмайди. Тузатиш ҳужжатни имзолаган шахслар имзоси билан тузатиш киритилган сана кўрсатилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касса ва банк ҳужжатларига тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Дастлабки ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, бухгалтерия ҳисоботи белгиланган тартибга мувофиқ сақланиши шарт. Улар билан ишлаш вақтида сақланишини ва уларнинг ўз вақтида архивга топширилишини таъминлаш учун жавобгарлик бош бухгалтер зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулк, мажбуриятлар ва хўжалик операцияларини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мулк, мажбурият ва хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттириш учун баҳоланиши лозим. Баҳолаш амалда қилинган харажатларни жамлаштириш йўли билан пул ифодасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Корхона, муассаса мулкни ва хўжалик операцияларини баҳолашни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган валютада амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Корхона, муассасанинг валюта счётлари бўйича бухгалтерия ҳисобидаги ёзувлар, шунингдек, уларнинг чет эл валютасидаги операциялари бўйича ёзувлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган валютада, чет эл валютасини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг операция амалга оширилган кундаги курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан аниқланадиган суммаларда, амалга оширилади. Айни пайтда ушбу ёзувлар ҳисоб-китоблар ва тўловлар валютасида ҳам амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона, муассасада мулк, мажбуриятлар ва хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисобини бутун бирликкача яхлитланган суммаларда олиб боришга йўл қўйилади. Мазкур ҳолатларда суммалардаги юзага келадиган фарқлар корхонанинг хўжалик фаолияти натижаларига ёки муассасанинг маблағ билан таъминлаш (фондлар)ни кўпайтириш (камайтириш)га ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёвий рўйхатдан ўтказиш (инвентаризация)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Корхона, муассасанинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларининг ишончлилигини таъминлаш мақсадида у мулкни ва молиявий мажбуриятларни ашёвий рўйхат (инвентаризация)дан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳисобот йилидаги ашёвий рўйхат (инвентаризация)дан ўтказишлар сони, уларни ўтказиш саналари, улардан ҳар бирида текшириш ўтказилаётганда мулк ва мажбуриятлар рўйхати корхона, муассаса томонидан белгиланади. Мажбурий равишда рўйхат (инвентаризация)дан ўтказиш ҳоллари бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қуйидаги ҳолларда ашёвий рўйхат (инвентаризация)дан ўтказиш мажбурийдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкни ижарага беришда ва давлат тасарруфидан чиқаришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиллик бухгалтерия ҳисоботини тузиш олдидан, ҳисобот йилининг 1 октябридан сўнг рўйхатдан ўтказилган мулк бундан мустаснодир. Бинолар, иншоотлар ва асосий воситаларнинг бошқа кўчмас объектлари ашёвий рўйхатдан икки-уч йилда бир марта, кутубхона фондлари эса беш йилда бир марта ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул маблағлари, пул ҳужжатлари, бойликлар ва қатъий ҳисобда турадиган расмий иш қоғозлари ойда 1 марта, ёнилғи-мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари йилнинг ҳар чорагида, қимматбаҳо металлар тармоқ йўриқномаларига мувофиқ ашёвий рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим жойларда ва ишнинг хусусияти мавсумий бўлган корхоналарда ишлаб чиқариш захиралари ва товарларни ашёвий рўйхатдан ўтказиш уларнинг қолдиқлари энг кам бўлган даврда амалга оширилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий жавобгар шахслар алмашганда (ишларни топшириш ва қабул қилиш кунида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўғирликлар ёки суиистеъмолликлар, шунингдек, қимматбаҳо нарсаларнинг бузилиши ҳоллари аниқланганда дарҳол;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин ёки табиий офат содир бўлганда — ёнғин ёки табиий офат тугагандан сўнг дарҳол;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар қайта баҳоланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона тугатилганда ёки қайта ташкил этилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ашёвий рўйхатдан ўтказиш ва бошқа текширувлар вақтида аниқланган ҳақиқий мавжуд мулк ҳамда бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги фарқлар қуйидагича тартибга солинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ортиқча мулк ва пул маблағлари тегишли равишда молиявий натижаларга ёки маблағ билан таъминлаш (фондлар)ни кўпайтиришга кирим қилинади, кейинчалик унинг сабаблари ва айбдор шахслар аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар-моддий бойликларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган нормалар доирасида табиий камайиши корхона, муассаса раҳбарининг кўрсатмаси бўйича тегишли равишда ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига ўтказилган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. Табиий камайиш нормалари фақат ҳақиқий камомад мавжуд бўлган ҳоллардагина қўлланилади. Табиий камайиш нормалари бўлмаган ҳолларда эса у нормадан ортиқча камомад деб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва бошқа мулк камомадлари, шунингдек, табиий нормадан ортиқча бузилишлар айбдор шахслар ҳисобига ўтказилади. Суиистеъмол қилишлар оқибатида йўл қўйилган камомад ва йўқотишлар аниқланган тақдирда тегишли ҳужжатлар камомадлар ва йўқотишлар аниқлангандан сўнг 5 кун ичида тергов органларига оширилиши лозим, аниқланган камомад ва йўқотиш суммасига эса фуқаролик даъвоси қўзғатилади. Айбдорлар аниқланмаган ва айбдорлардан зарарни ундириб олиш суд томонидан рад этилган ҳолларда камомад ва бузилиш натижасидаги зарарлар корхонанинг ишлаб чиқариш, Муомала харажатларини ёки маблағ билан таъминлаш (фондлар)ни камайтириш билан ҳисобдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бухгалтерия ҳисоби ташкил қилиниши учун корхона, муассаса раҳбари жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбар бухгалтерия ҳисобини тўғри юритиш учун зарур шарт-шароитларни яратиши, бош бухгалтернинг ҳисобга олиш учун ҳужжатлар ва маълумотларни расмийлаштириш ҳамда тақдим этиш тартиби борасидаги талабларини корхона, муассасанинг ҳисобга олишга алоқадор барча бўлинма ва хизматлари, ходимлари томонидан сўзсиз бажарилишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Корхона, муассасада бухгалтерия ҳисоби корхона, муассасанинг мустақил таркибий бўлинмаси (хизмати) бўлган бухгалтерия ёки бош бухгалтер бошчилик қиладиган марказлаштирилган бухгалтерия орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухгалтерия хизмати бўлмаган корхона, муассасада бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ихтисослаштирилган ташкилот ёки тегишли мутахассис томонидан шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Корхона, муассаса, марказлаштирилган бухгалтериянинг бош бухгалтери корхона раҳбари томонидан,, юқори турувчи орган бўлган ҳолларда эса унинг раҳбари ва бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси (бўлими)нинг бошлиғи билан келишилган ҳолда вазифага тайинланади ёки ундан озод қилинади ҳамда бевосита корхона раҳбарига, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил қилиш масалалари бўйича юқори турувчи органнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси (бўлими)нинг бошлиғи (бош бухгалтер)га бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Бош бухгалтер лавозимига махсус олий маълумотга эга бўлган шахслар тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим ҳолларда бош бухгалтер лавозимига бухгалтерия-молия соҳасида камида беш йил раҳбарлик иш стажи бўлган олий маълумотли бўлмаган шахс тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Корхона, муассаса, марказлаштирилган бухгалтериянинг бош бухгалтери мазкур Низомга, белгиланган тартибда тасдиқланадиган норматив актларга амал қилади, у уларда ифодаланган бухгалтерия ҳисобининг умумий услубий принципларига риоя қилиниши учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Бош бухгалтер корхона, муассаса томонидан амалга ошириладиган барча хўжалик операцияларининг назорат қилинишини ва бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттирилишини, тезкор маълумотлар тақдим этилишини, бухгалтерия ҳисоботининг белгиланган муддатларда тузилишини, ички хўжалик резервларини аниқлаш ва сафарбар қилиш мақсадида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари асосида корхона, муассасанинг хўжалик-молиявий фаолиятини иқтисодий таҳлил қилишни (бошқа бўлинма ва хизматлар билан биргаликда) таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бош бухгалтер корхона, муассаса раҳбари билан биргаликда товар-моддий бойликлар ва пул маблағларини қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб ҳисобланадиган ҳужжатларни, шунингдек, ҳисоб-китоб, кредит ва молиявий мажбуриятларни ҳамда хўжалик шартномаларини имзолайди. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар бош бухгалтер имзосисиз ҳақиқий ҳисобланмайди ва ижро этиш учун қабул қилинмайди. Имзо чекиш ҳуқуқи фақат корхона, муассаса раҳбарининг ёзма фармойиши билан ваколат берилган шахсларга берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Корхона, муассаса бош бухгалтерининг қонунга хилоф ҳамда шартнома ва молия интизомини бузувчи операциялар бўйича ҳужжатларни ижро этиш учун қабул қилиши ва расмийлаштириши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳужжатлар тўғрисида бош бухгалтер корхона, муассаса раҳбарига ёзма маълумот беради. Корхона, муассаса раҳбарининг ёзма фармойиши ёки кўрсатилган ҳужжатларни ҳисобга қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжатда иккинчи имзоси бор бўлган тақдирда, уни бош бухгалтер ижро этади. Бажарилган операцияларнинг ноқонунийлиги бўйича тўлиқ жавобгарлик корхона, муассаса раҳбарига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Моддий жавобгар шахслар (кассир, омбор мудири ва бошқалар)ни ишга тайинлаш, бошқа ишга ўтказиш ҳамда вазифасидан озод қилиш бош бухгалтер билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Штатда кассир лавозими бўлмаган кичик корхона (кооператив)ларда кассир вазифасини корхона раҳбарининг ёзма фармойиши билан бошқа ходим (бош бухгалтер ва ҳисоб-китоб бухгалтеридан ташқари) бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Бош бухгалтер лавозимидан озод қилинганда ишлар янги тайинланган бош бухгалтерга (тайинланиши керак бўлган ходим йўқ бўлса корхона, муассаса раҳбарининг буйруғи билан тайинланган ходимга) топширилади, бунда бухгалтерия ҳисобининг ҳолати, ҳисоб-китоб маълумотларининг ишончлилиги текширилади, корхона, муассаса раҳбари томонидан тасдиқланадиган тегишли далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Бухгалтерия ҳисоботи ва унга қўйиладиган асосий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Корхона, муассасанинг бухгалтерия ҳисоботи ҳисобга олиш жараёнининг якунловчи босқичи ҳисобланади. Ҳисоботда корхона, муассасанинг ҳисобот давридаги мулкий ва молиявий ҳолати, хўжалик фаолиятининг натижалари ўсиб борувчи якун билан акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Бухгалтерия ҳисоботининг намунавий шакллари ва уларни тўлдириш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари ва идоралари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда намунавий шаклларга қўшимча равишда тармоқнинг корхоналари ва муассасалари учун бухгалтерия ҳисоботининг ихтисослаштирилган шаклларини белгилашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Юридик шахс ҳисобланган корхона, муассаса мулк таркиби ва унинг ташкил этилиши манбаларини (алоҳида балансда бўлган хўжалик, ишлаб чиқариш, филиал, ваколатхона, бўлим ва бошқа алоҳида бўлинмалар мулкини ҳам қўшган ҳолда) акс эттирувчи бухгалтерия ҳисоботини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Корхона, муассасаларга хизмат кўрсатувчи марказлаштирилган бухгалтерия ушбу корхона, муассасалар мол-мулкининг таркиби ва ташкил бўлиш манбаларини акс эттирувчи бухгалтерия ҳисоботини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари ўзларига бўйсунувчи корхоналар, муассасалар бўйича йиғма бухгалтерия ҳисоботини тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Барча корхоналар учун 1 январдан 31 декабргача бўлган давр ҳисобот йили ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ташкил қилинаётган корхона, муассасалар учун юридик шахс ҳуқуқини олган кундан бошлаб 31 декабрни ҳам ўз ичига олган давр, 1 октябрдан кейин ташкил қилинган корхоналар учун келгуси йилнинг 31 декабрини ҳам ўз ичига олган давр биринчи ҳисобот йили ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Бухгалтерия ҳисоботида ёритилган ахборотлар синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотномаларига асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йил бошидаги қолдиқ балансининг маълумотлари ҳисобот йилидан олдинги давр учун тасдиқланган якуний баланс маълумотларига мос келиши керак. Ҳисобот йилининг 1 январида бўлган йил бошидаги қолдиқ баланси ўзгарган тақдирда унинг сабаблари тушунтирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Жорий йилга ҳам, ўтган йилга ҳам тегишли бўлган бухгалтерия ҳисоботларига ўзгартиришлар киритиш (улар тасдиқлангандан сўнг) унинг маълумотларидаги хатоликлар аниқланган ҳисобот даври учун тузилаётган ҳисоботда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухгалтерия ҳисоботидаги хатоларнинг тўғриланганлиги уни имзолаган шахсларнинг хато тузатилган сана кўрсатилган ҳолдаги имзолари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухгалтерия ҳисоботи моддаларини баҳолаш қоидалари.
Капитал ва молиявий қўйилмалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Капитал қўйилмалар таркибига қурилиш-монтаж ишлари, асбоб-ускуна, инвентар сотиб олиш харажатлари, бошқа капитал ишлар ва харажатлар (лойиҳа-қидирув, геология-қидирув ва бурғулаш ишлари, қурилиш муносабати билан ер участкалари ажратиш ва кўчириш ишлари, янги қурилаётган корхоналар учун кадрлар тайёрлаш харажатлари) киритилади. Капитал қўйилмалар балансда иморат солувчи (буюртмачи) учун ҳақиқий харажатлар бўйича акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Капитал қурилишнинг доимий фойдаланишга топширилгунга қадар вақтинча фойдаланилаётган объектлари асосий воситалар таркибига киритилмайди. Бу объектлар бўйича харажатлар бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида тугалланмаган капитал қўйилмалар сифатида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Корхона, муассасанинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва унинг ташқарисидаги молиявий қўйилмалари (қийматли қоғозлар ҳолидаги инвестициялари ва бошқа корхоналарнинг устав фондлари, облигациялар, берилган қарзлар ва шу кабилар) балансда ҳақиқий харажатлар бўйича акс эттирилади. Бунда облигациялар ва шунга ўхшаш қийматли қоғозларни сотиб олиш бўйича ҳақиқий харажатлар суммаси ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ унинг муомалада бўлиш муддати мобайнида хўжалик фаолияти натижаларига бир меъёрда ўтказиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий воситалар ва номоддий активлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Корхона, муассасанинг асосий воситалари меҳнат воситалари сифатида ишлатиладиган ва узоқ вақт мобайнида моддий ишлаб чиқариш соҳасида ҳам, ноишлаб чиқариш соҳасида ҳам натура шаклида фойдаланиладиган моддий-ашёвий бойликларнинг мажмуидан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Асосий воситаларга бинолар, иншоотлар, узатиш қурилмалари, иш ва куч машиналари ҳамда ускуналар, ўлчов ҳамда бошқарувчи прибор ва қурилмалар, ҳисоблаш техникаси, транспорт воситалари, асбоблар, ишлаб чиқариш ва хўжалик анжомлари ҳамда ашёлари, иш ҳайвонлари ва маҳсулдор чорва моллари, кўп йиллик ўсимликлар, қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш бараваридан юқори бўлган хўжалик ичидаги ва бошқа турдаги асосий воситалар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий воситалар таркибига, шунингдек, ерларни яхшилашга сарфланган капитал қўйилмалар (мелиорация, ерларнинг захини қочириш, ирригация ва бошқа ишлар) ҳамда асосий воситалар таркибига киритиладиган ижарага олинган бинолар; иншоотлар, асбоб-ускуналар ва бошқа объектлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп йиллик экинларга ва ерларни яхшилашга қилинган капитал қўйилмалар ҳар йили, барча ишлар мажмуининг тугалланишидан қатъи назар, фойдаланишга қабул қилинган майдонларга тегишли харажатлар суммасида асосий воситалар таркибига киритилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 декабрдаги 461-сон қарори таҳририда, ўзгариш 1996 йил 1 январдан кучга кирган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Асосий воситаларга тааллуқли бўлган ижарага олинган бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва бошқа объектларга қилинган тугалланган капитал сарфлар (агар ижара шартномасида бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса) ижарачи ҳақиқий харажатлар суммаси миқдорида ўзининг асосий воситалари таркибига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Белгиланган қонунчиликка риоя қилинган ҳолда корхона томонидан мулк сифатида сотиб олинган ер участкалари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида ҳақиқий сотиб олиш харажатлари бўйича акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Корхона, муассасанинг асосий воситалари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида бошланғич қийматида, яъни уларни сотиб олиш, қуриш ва тайёрлаш учун қилинган ҳақиқий харажатлари бўйича акс эттирилади. Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати фақат шу объектларга нисбатан қўшимча қурилиш, жиҳозлаш, таъмирлаш амалга оширилган ва тегишли объектлар қисман тугатилган ҳолларда, шунингдек, қайта баҳоланганда ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона асосий воситаларининг қиймати улардан фойдаланишнинг норматив муддати давомида қонунда белгиланган тартибда тасдиқланган нормалар бўйича эскириш (амортизация)ни ҳисоблаш ва ишлаб чиқариш, (муомала) харажатларига ўтказиш йўли билан қопланади, Асосий воситаларнинг жамланган эскириши бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида алоҳида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Асосий воситалар сотилган ва бошқа усулда рўйхатдан чиқарилган ҳолларда бу ишлар бўйича зарар ёки даромад корхона хўжалик фаолияти натижаларига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасаларда асосий воситалар бўйича эскириш ҳисобланади ва у ҳисоботда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Қуйидагилар корхоналарда асосий воситаларга киритилмайди ва оборотдаги маблағлар таркибида, муассасаларда эса арзон баҳо буюмлар ва бошқа бойликлар таркибида ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қийматидан қатъи назар, бир йилдан кам муддатда ишлатиладиган буюмлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишлатилиш муддатидан қатъи назар, бир донасининг қиймати харид баҳоси бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш баравари миқдори атрофида бўлган буюмлар, бундан қийматидан қатъи назар, асосий воситалар қаторига киритиладиган қишлоқ хўжалиги машиналари ва асбоб-ускуналари, қурилишнинг механизациялашган асбоблари, шунингдек, иш ҳайвонлар ва маҳсулдор чорва моллари мустаснодир. Раҳбар буюмлари оборотдаги маблағлар таркибида ҳисобга олиш учун ҳисобот йилида буюм қийматининг оз миқдорини белгилаш ҳуқуқига эга;
(47-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 декабрдаги 461-сон қарори таҳририда, ўзгариш 1996 йил 1 январдан кучга кирган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ишлатиш муддати ва қийматидан қатъи назар, ов қуроллари (траллар, ёйма тўрлар, тўрлар, гардишга тортилган тўрлар ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) бензомоторли арралар, новда қирқгичлар, оқизиш троси, мавсумий йўллар, кесилган дарахтлар ташиладиган йўлларнинг шохобчалари, ўрмонлардаги фойдаланиш муддати икки йилгача бўлган вақтинчалик бинолар (кўчма иситиладиган уйчалар, буғ қозонхоналари, арра ўткирлаш устахоналари, ёнилғи қуйиш тармоқлари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қийматидан қатъи назар, махсус асбоблар ва махсус мосламалар (муайян буюмларни кенг кўламда ишлаб чиқариш ёки якка тартибдаги буюртмаларни тайёрлаш учун мўлжалланган махсус асослар ва мосламалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) қиймати ва ишлатилиш муддатидан қатъи назар, махсус кийим ва махсус пойабзал, шунингдек, кўрпа-тўшаклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) қийматидан ва ишлатилиш муддатидан қатъи назар, корхона ишчиларига бериш учун мўлжалланган (форма) кийим, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган соғлиқни сақлаш, маориф, ижтимоий таъминот ва бошқа муассасалардаги кийим ва пойабзаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) қўшимча харажатлар таркибида қурилиш-монтаж ишлари таннархига киритиладиган вақтинчалик иншоотлар (титулга киритилмаган), мослама ва қурилмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) товар-моддий бойликларни омборларда сақлашга ёки технологик жараёнларни амалга оширишда фойдаланиш учун мўлжалланган, қиймати «б» кичик бандда белгиланган лимит доирасида бўлган идиш (тара), харид ёки тайёрлаш нархи бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) қийматидан қатъи назар, ижара (прокат)га беришга мўлжалланган буюмлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) ёш чорва моллари ёки бўрдоқига боқилаётган моллар, паррандалар, қуёнлар, мўйнали ҳайвонлар, асалари оилалари, шунингдек, тажрибадаги ҳайвонлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) экиш материали сифатида кўчатзорларда ўстирилаётган кўп йиллик кўчатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. 47-бандда назарда тутилган фойдаланишда бўлган меҳнат воситалари ҳамда ашёларининг қиймати (эскириш ҳисобланмайдиган «д» ва «к» кичик бандлар, шунингдек, «л» ва «м» кичик бандларда келтирилаётганлар бундан мустасно) корхона томонидан улар фойдаланишга омбордан берилганда қийматининг 50% ҳажмида эскиришни ҳисоблаб ва қолган 50% миқдоридаги қийматини (бу буюмларнинг қийматини фойдаланиш мумкин бўлган баҳо бўйича чегириб) яроқсизлиги туфайли ишдан чиққанда ёки юқорида айтиб ўтилган меҳнат воситалари ва ашёлари фойдаланишга берилганда эскиришни 100% миқдорида ҳисоблаш йўли билан қопланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бирининг қиймати белгиланган лимитнинг йигирмадан бир миқдорида бўлган арзон баҳо буюмлар ишлаб чиқаришга ёки фойдаланишга берилиш жараёнида харажатлар ҳисобига ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Ушбу буюмлардан фойдаланилганда, уларнинг сақланишини таъминлаш мақсадида, корхона ва муассасаларда уларнинг ҳаракати бўйича тегишли ҳисоб ва назорат ташкил қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус асбоблар ва махсус мосламаларнинг қиймати, уларни тайёрлаш (сотиб олиш) ва режалаштирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатлари сметасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган смета ставкаси ёки белгиланган норма асосида қопланади. Якка тартибдаги буюртмаларни тайёрлашда ёки кўплаб ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун мўлжалланган махсус асбоб ва махсус мосламалар қийматини уларни ишлаб чиқаришга бериш вақтида тўлиқ қоплашга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара (прокат)га бериладиган буюмларнинг қиймати, уларнинг ишлатиш муддатларидан келиб чиққан ҳолда, эскирганлигини қўшиб ҳисоблаш йўли билан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. 47-бандда назарда тутилган буюм ва бойликлар бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида дастлабки қиймати, яъни уларни сотиб олиш, ўрнатиш ёки тайёрлаш учун қилинган ҳақиқий харажатлар бўйича акс эттирилади. Корхонада бу буюм ва бойликларнинг эскириш суммаси ҳисоб ва ҳисоботда алоҳида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Корхона, муассасанинг номоддий активлари таркибида корхона, муассасанинг ер, сув, бошқа табиий ресурслар, саноат объектлари ва ақлий (интеллектуал) мулкдан фойдаланиш ва шунга ўхшаш ҳуқуқлари акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номоддий активлар ҳисоб ва ҳисоботда сотиб олиш харажатлари суммасидан акс эттирилади ва уларнинг бошланғич қиймати корхона томонидан уларнинг белгиланган фойдаланиш муддатларидан, келиб чиққан ҳолда аниқланган нормалар бўйича ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига ўтказиб борилади. Фойдаланиш муддатини аниқлаш мумкин бўлмаган номоддий активлар бўйича эскириш нормаси ўн йил ҳисобида белгиланади (корхонанинг фаолият муддатидан ошмаган ҳолда). Номоддий активларнинг эскириши алоҳида ҳисобга олинади ва ҳисоботда алоҳида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хом ашё, материаллар, тайёр маҳсулот ва товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёқилғи, харид қилинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, маҳсулот (товар)ларни жойлаш ва ташишда фойдаланиладиган тара (идиш)лар ва бошқа моддий ресурслар ҳисобга олишда ва ҳисоботда уларнинг ҳақиқий таннархи бўйича акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий ресурсларнинг ҳақиқий қиймати ўз ичига бу ресурсларни етказиб берувчидан кредитга сотиб олинган учун фоиз тўловлари, устама баҳо (устама)лар, таъминловчи ва ташқи иқтисодий ташкилотларга тўланган воситачилик тўловлари, товар биржалари хизматларининг қиймати, божхона тўловлари, чет ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган ташиш, сақлаш ва етказиб бериш харажатлари киритилган сарфлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Тайёр маҳсулот балансда ишлаб чиқариш жараёнида асосий воситалардан фойдаланиш, хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия, меҳнат ресурслари харажатлари ва маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатларини ўз ичига олган ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Чакана савдо корхоналаридаги товарлар балансда чакана (сотиш) нархи бўйича, савдо ва сотиш-таъминлаш корхоналарининг улгуржи омбор ва базаларидаги товарларнинг чакана (сотиш) нархида ёки харид қиймати бўйича акс эттирилади. Харид қиймати ва чакана (сотиш) нархи ўртасидаги фарқ ҳисоботда алоҳида модда билан ажратиб кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. 51, 52 ва 53-бандларда кўрсатилган бойликларнинг нархи йил давомида пасайган бўлса ёки маънавий эскирган ёхуд бошланғич сифатини қисман йўқотган бўлса, ҳисобот йили охирида тузилган бухгалтерия балансида уларнинг нархи дастлабки тайёрлов (харид) қийматидан пасайган ҳолларда нархлар ўртасидаги фарқни хўжалик фаолияти натижаларига ўтказиб, сотилиши мумкин бўлган нархда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугалланмаган ишлаб чиқариш ва келгуси давр харажатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Технология жараёнида назарда тутилган барча босқич (даража)лардан, шунингдек, бутланмаган, синов ва техник қабулдан ўтмаган буюмлар тугалланмаган ишлаб чиқаришга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Кўплаб ва кенг кўламда ишлаб чиқаришдаги тугалланмаган ишлаб чиқариш балансда норматив (режа)даги ишлаб чиқариш таннархи ёки харажатларнинг бевосита моддалари бўйича, шунингдек, хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар қиймати бўйича акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот бир марта ишлаб чиқарилган ҳолларда тугалланмаган ишлаб чиқариш балансда ҳақиқий ишлаб чиқариш харажатлари бўйича акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ҳисобот даврида қилинган, лекин кейинги ҳисобот даврларига тааллуқли харажатлар, ҳисоботда кейинги давр харажатлари сифатида алоҳида модда билан акс эттирилади ва улар тааллуқли бўлган муддат мобайнида ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фондлар ва резервлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Устав фонди ўзида корхонани ташкил қилиш вақтида унинг таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорларда фаолият кўрсатишини таъминлаш учун қатнашчилар (мулкдорлар) мол-мулкдаги улушларининг (пул бирлигидаги) йиғиндисини ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устав фонди ва қатнашчи (мулкдор)ларнинг устав фондидаги улушлари бўйича ҳақиқий қарзлари алоҳида ҳисобга олинади ва ҳисоботда алоҳида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Корхона қонунга биноан кўзда тутилмаган зарарлар ва нобудгарчиликларни қоплаш учун фойда ҳисобидан резерв фондини ташкил қилади. Бу фонднинг фойдаланилмаган маблағлар қолдиғи кейинги йилга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Корхона бошқа корхоналар, муассасалар, шунингдек, алоҳида шахслар билан ҳисо6-китоблар бўйича шубҳали қарзлар резервларини (бу резервларни хўжалик фаолияти натижаларига ўтказган ҳолда) ташкил қилиши мумкин. Корхонанинг тузилган шартномаларда белгиланган муддатда тўланмаган ва тегишли кафолатлар билан таъминланмаган дебитор қарзлари шубҳали қарзлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Шубҳали қарзлар резерви ҳисобот йили охирида корхона дебитор қарзларини ашёвий рўйхатга олиш натижалари асосида ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резерв миқдори ҳар бир шубҳали қарз бўйича қарздорнинг молиявий ҳолати (тўлов қобилияти) ва қарзнинг тўлиқ ёки қисман тўланиши эҳтимолини баҳолаш орқали белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шубҳали қарзлар резерви ташкил қилинган йилдан кейинги йил охиригача бу резервнинг қайсидир бирон бир қисмидан фойдаланилмаган бўлса, сарф қилинмаган сумма тегишли йилнинг фойдасига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Келгуси давр харажатларини ҳисобот йили ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига бир маромда киритиш мақсадида корхона: асосий воситаларни тузатиш харажатлари, саноатнинг мавсумий тармоқларида тайёргарлик ишлари бўйича ишлаб чиқариш харажатлари, ижарага бериладиган буюмларни тузатиш бўйича келгуси давр харажатлари, ходимларнинг келгусидаги меҳнат таътилларига ҳақ тўлаш, кўп йиллик меҳнати учун ҳар йили тўланадиган тақдирлаш пули каби резервларни ташкил қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар, бошқа моддалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ҳар бир томоннинг ўз ҳисоботида бухгалтерия ёзувларидан келиб чиқувчи ва уни тўғри деб ҳисобловчи суммаларда акс эттирилади. Норозиликлар пайдо бўлган тақдирда манфаатдор томон белгиланган муддатларда тегишли келишмовчиликларни ҳал этиш ваколати берилган органларга кўриб чиқиш учун зарур материалларни тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Ҳисоботда акс эттириладиган молия, солиқ органлари, банк муассасалари билан ҳисоб-китоблар суммаси улар билан келишилган ва ўхшаш бўлиши керак. Балансда ушбу ҳисоб-китоблар бўйича тартибга келтирилмаган суммаларни қолдиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Корхона ва муассасаларнинг валюта счётлари бўйича маблағларининг қолдиғи, бошқа пул маблағлари (пул ҳужжатлари билан биргаликда), қийматли қоғозлар, хорижий валютадаги дебитор ва кредитор қарзлар ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган валютада, ҳисобот даврининг охирги санасигача қадар амалда бўлган Ўзбекистон Марказий банки белгилаган хорижий валюта курси бўйича қайта ҳисобланган суммада акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Қарздор томонидан тан олинган жарималар, пенялар ва неустойкалар ҳамда уларни ундириб олиш юзасидан суддан, хўжалик судидан олинган қарорлар хўжалик фаолияти (молиявий таъминлаш) натижаларига киритилади ва улар ундириб олингунга ёки тўлангунга қадар дебиторлар ёки кредиторлар моддалари бўйича тегишли равишда олувчи ва тўловчининг ҳисоботида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Даъво қўзғатиш муддати ўтиб кетган дебитор қарзлари, ундириб олиниши мумкин бўлмаган бошқа қарзлар корхона, муассаса раҳбарининг қарори билан ҳисобдан чиқарилади ва тегишли равишда шубҳали қарзлар резерви счётига ёки агар ҳисобот давридан аввалги даврда қарзлар суммаси ушбу Низомнинг 61-бандида кўзда тутилган тартибда резервлаштирилмаган бўлса, хўжалик фаолияти натижаларига ёхуд молиявий таъминлаш (фондлар)нинг камайишига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарзнинг қарздорнинг тўлов қобилиятсизлиги натижасида зарарга ўтказилиши қарздорликнинг йўқотилишини билдирмайди. Ушбу қарз қайд этилган даврдан бошлаб беш йил давомида, уни қарздорнинг мулкий аҳволи ўзгарган тақдирда ундириш имкониятини кузатиш мақсадида, балансда акс эттирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Даъво қўзғатиш муддати тугаган кредитор ва депонент қарзларининг суммаси хўжалик фаолияти натижаларига ёки маблағ билан таъминлаш (фондлар)нинг кўпайишига киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Табиий офатлар натижасида қопланмай қолган зарарлар корхона, муассаса раҳбарининг қарори билан резерв фонди маблағлари ҳисобига ёки ҳисобот йилининг хўжалик фаолияти натижалари (агар корхонада резерв фонди ташкил қилинмаса ёхуд фонд етарли бўлмаса), ёхуд маблағ билан таъминлашни камайтириш ҳисобига ўчирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонанинг фойдаси (зарари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Баланс фойда (зарар) ўзида корхонанинг маҳсулот (ишлар, хизматлар), асосий воситалар, бошқа мулкини сотишдан олган фойдаси (зарар)дан ва амалга оширилмаган операциялардан ташқари олинган, шу операциялар бўйича қилинган харажатлар суммасига камайган даромадларни ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ва товарларни сотишдан олинадиган фойда маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни қўшилган қиймат солиғисиз, акцизларсиз, республикадан четга чиқариладиган маҳсулот ва хом ашё ресурсларидан солиқсиз, амалдаги баҳоларда сотиш тушумлари билан уни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотни сотишдан тушган пул тўлов амалга оширилгандан сўнг (нақд пулсиз ҳисоб-китобларда — банк муассасасидаги счётга маблағ келиб тушганда, нақд пулли ҳисоб китобларда — маблағлар кассага келиб тушганда) ёки товарлар юклаб жўнатилиб, харидорга ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотни сотишдан тушган пулни аниқлаш усулини корхона, хўжалик юритиш шарт-шароитлари ва тузилган шартномалардан келиб чиққан ҳолда, ҳисобот йили учун ҳисобга олиш сиёсатини қабул қилиш вақтида белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Ҳисобот йилида аниқланган, аммо ўтган йиллардаги операцияларга тааллуқли фойда ёки зарар ҳисобот йили хўжалик фаолияти натижаларига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Ҳисобот даврида олинган, бироқ навбатдаги ҳисобот даврларига тааллуқли даромадлар ҳисобга олиш ва ҳисоботда алоҳида модда билан келгуси давр даромадлари сифатида акс эттирилади. Даромадлар улар тааллуқли бўлган ҳисобот даври бошланиши билан хўжалик фаолияти натижаларига киритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Баланс фойда (зарар) йил мобайнида бухгалтерия балансида алоҳида моддаларда муфассал акс эттирилади: баланснинг пассив қисмида олинган фойда, баланснинг актив қисмида эса унинг аванс тариқасида фойдаланилиши ёки ҳақиқий кўрилган зарар акс эттирилади. Йиллик ҳисоботда баланснинг валютасига фақатгина ҳисобот йилининг қопланмаган зарари ёки тақсимланмаган фойдаси киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухгалтерия ҳисоботини тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Корхона (хорижий инвестиция қатнашган корхоналардан ташқари) йил чораги ва йиллик бухгалтерия ҳисоботини қуйидагиларга мажбурий тартибда тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкдорларга (давлат мулкини бошқариш ваколати берилган органларга; таъсис ҳужжатларига биноан — қатнашувчиларга, таъсис этувчиларга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ инспекцияси органига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика органига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунга биноан корхона фаолиятининг айрим томонларини текшириш ва тегишли ҳисобот олиш вазифаси юклатилган бошқа давлат органларига.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Корхона (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан ташқари) йиллик бухгалтерия ҳисоботини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечикмай, йил чораги ҳисоботини ҳисобот даври тугагандан сўнг 25 кундан кечикмай тақдим этади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 декабрдаги 461-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Чет эл инвестициялари қатнашган корхона йиллик бухгалтерия ҳисоботини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартида тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассаса харажатлар сметаси ижроси тўғрисидаги ойлик, йил чораги ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини юқори органга унинг томонидан белгиланган муддатларда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар ва бошқа бошқарув органлари бюджет ҳисобидаги муассасалар харажатлари сметасининг ижроси тўғрисидаги йиғма ойлик, йил чораги ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва молия органларига улар томонидан белгиланган муддатларда тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Бир шаҳардаги корхона, муассаса учун унинг мансублигига кўра ҳақиқий берилган куни, бошқа шаҳардаги корхона, муассаса учун почта корхонаси штемпелида кўрсатилган жўнатиш санаси бухгалтерия ҳисоботи тақдим этилган сана ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоботни тақдим этиш куни дам олиш кунига тўғри келиб қолган ҳолларда ҳисоботни тақдим этиш муддати навбатдаги биринчи иш кунига кўчирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Бухгалтерия ҳисоботи корхона, муассасанинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухгалтерия ҳисоби ихтисослашган ташкилот ёки мутахассис томонидан шартнома асосида олиб бориладиган корхона, муассасаларда бухгалтерия ҳисоботи корхона, муассаса раҳбари ва бухгалтерия ҳисобини олиб борувчи мутахассис томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Корхона, муассасанинг йиллик бухгалтерия ҳисоботи Низомда кўзда тутилган манзилга тақдим этилгунга қадар, таъсис ҳужжатлари билан белгиланадиган тартибда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Корхона ва муассасаларнинг хўжалик фаолияти натижалари, мулкий ва молиявий аҳволи тўғрисидаги йиллик бухгалтерия ҳисоботи манфаатдор фойдаланувчилар (биржалар, харидорлар, мол етказиб берувчилар ва бошқалар) учун ошкора эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эълон қилинган ҳисоботнинг ишончлилигини аудитор ташкилот тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Вазирликлар ва идоралар ўз тасарруфидаги корхоналар бўйича йиғма бухгалтерия ҳисоботини ҳисобот даври тугагандан сўнг 45 кундан кечикмай, йиллик ҳисоботни эса ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Корхоналар томонидан ихтиёрий асосда ташкил этилган хўжалик бошқаруви органлари йиғма бухгалтерия ҳисоботини таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда тузадилар ва кўрсатилган манзилга тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 26 мартдаги 164-сон қарорига
2 ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар молия-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Счётлар номи‎

Счётларнинг рақами‎

Субсчётларнинг рақами ва номи‎

I бўлим. Асосий воситалар ва бошқа узоқ муддатли қўйилмалар‎‎‎

Асосий воситалар‎ 01‎ Асосий воситалар турлари бўйича‎
Асосий воситаларнинг эскириши‎ 02‎ 1. Ўзига тегишли асосий воситаларнинг эскириши
‎2. Узоқ муддатли ижарага олинадиган асосий воситаларнинг эскириши ‎
Узоқ муддатли ижарага олинадиган асосий воситалар‎ 03‎
Номатериал активлар‎ 04‎ Номатериал активларнинг турлари бўйича‎
Номатериал активларнинг эскириши‎ 05‎
Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар‎ 06‎ 1. Пайлар ва акциялар
‎2. Облигациялар
‎3. Берилган қарзлар ‎
Ўрнатиладиган асбоб ускуналар‎ 07‎ 1. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар
‎2. Чет элдан келтирилган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар ‎
Капитал қўйилмалар‎ 08‎ 1. Асосий воситаларни қуриш ва сотиб олиш
‎2. Асосий воситалар қийматини оширмайдиган харажатлар
‎3. Ёш молларни асосий подага ўтказиш
‎4. Катта ёшдаги молларни сотиб олиш
‎5. Бепул олинган чорва молларини келтириш харажатлари ‎
Ижара мажбуриятлари тушуми‎ 09‎

‎‎II бўлим. Ишлаб чиқариш захиралари‎‎

Материаллар‎ 10‎ 1. Хом ашё ва материаллар
‎2. Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, конструкциялар ва деталлар
‎3. Ёқилғи
‎4. Идишлар ва идишбоп материаллар
‎5. Эҳтиёт қисмлар
‎6. Бошқа материаллар
‎7. Қайта ишлаш учун четга берилган материаллар
‎8. Қурилиш материаллари ‎
Ўстиришдаги ва боқувдаги чорва моллари‎ 11‎
Арзонбаҳо ва тез эскирувчи буюмлар‎ 12‎ 1. Захирада турган арзонбаҳо ва тез эскирузчи буюмлар
‎2. Фойдаланилаётган арзонбаҳо ва тез эскирувчи буюмлар
‎3. Вақтинчалик (титулсиз) иншоотлар ‎
Арзонбаҳо ва тез эскирувчи буюмларнинг эскириши‎ 13‎
Моддий бойликларни қайта баҳолаш‎ 14‎
Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш‎ 15‎
Материаллар қийматидаги фарқлар‎ 16‎
17‎
18‎
19‎

‎‎III бўлим. Ишлаб чиқариш харажатлари‎

Асосий ишлаб чиқариш‎ 20‎
Ўз ишлаб чиқаришининг ярим тайёр маҳсулотлари‎ 21‎
22‎
Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар‎ 23‎
24‎
Умумий ишлаб чиқариш харажатлари‎ 25‎
Умумхўжалик харажатлари‎ 26‎
27‎
Ишлаб чиқаришдаги брак‎ 28‎
Хизмат кўрсатадиган ишлаб чиқаришлар ва хўжаликлар‎ 29‎
Нокапитал ишлар‎ 30‎ 1. Вақтинчалик (титулли) иншоотларни қуриш
‎2. Вақтинчалик (титулсиз) иншоотларни қуриш
‎3. Бошқа нокапитал ишлар ‎
Келгуси давр харажатлари‎ 31‎
32‎
33‎
34‎
35‎
36‎
Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш‎ 37‎
38‎
39‎

‎‎IV бўлим. Тайёр маҳсулот, товарлар ва сотиш‎

Тайёр маҳсулот‎ 40‎
Товарлар‎ 41‎ 1. Омборлардаги товарлар
‎2. Чакана савдодаги товарлар
‎3. Товар билан банд бўлган ва бўш идишлар
‎4. Сотиб олинган буюмлар
‎5. Ижарадаги буюмлар ‎
Савдо устамаси‎ 42‎ 1. Савдо устамаси (чегирма, қўшимча)
‎2. Транспорт харажатларини қоплашга мол етказиб берувчиларнинг чегирмаси ‎
Тижорат харажатлари‎ 43‎
Муомала чиқимлари‎ 44‎
Юклаб жўнатилган товарлар‎ 45‎
Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш ‎ 46‎
Асосий воситаларни сотиш ва уларнинг бошқача тарзда ҳисобдан чиқиб кетиши‎ 47‎
Бошқа активларни сотиш‎ 48‎
49‎

‎‎V бўлим. Пул маблағлари

Касса‎ 50‎
Ҳисоб-китоб счёти‎ 51‎
Валюта счёти‎ 52‎ 1. Республика ичидаги валюта счётлари
‎2. Чет элдаги валюта счётлари ‎
53‎
54‎
Банклардаги махсус счётлар‎ 55‎ 1. Аккредитивлар
‎2. Чек дафтарчалари ‎
Пул ҳужжатлари‎ 56‎
Йўлдаги пул жўнатмалари‎ 57‎
Қисқа муддатли молиявий қўйилмалар 58‎ 1. Облигация ва бошқа қийматли қоғозлар
‎2. Депозитлар
‎3. Берилган қарзлар ‎
59‎

‎‎VI бўлим. Ҳисоб-китоблар‎

Маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар‎ 60‎
Берилган аванслар бўйича ҳисоб-китоблар‎ 61‎
Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар‎ 62‎ 1. Инкассо қилиш тартибидаги ҳисоб-китоблар
‎2. Режали тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар
‎3. Олинган векселлар ‎
Даъволар бўйича ҳисоб-китоблар‎ 63‎
Олинган аванслар бўйича ҳисоб-китоблар‎ 64‎
Мулкий ва шахсий суғурта бўйича ҳисоб-китоблар‎ 65‎
66‎
Бюджетдан ташқари тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар‎ 67‎ Тўлов турлари бўйича
Бюджет билан ҳисоб-китоблар‎ 68‎ Тўлов турлари бўйича
Ижтимоий суғурта бўйича ҳисоб-китоблар‎ 69‎ 1. Ижтимоий суғурта бўйича ҳисоб-китоблар
‎2. Пенсия таъминоти бўйича ҳисоб-китоблар
‎3. Тиббий суғурта бўйича ҳисоб-китоблар ‎
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар‎ 70‎
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар‎ 71‎
72‎
Бошқа операциялар бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар‎ 73‎ 1. Кредитга сотилган товарлар учун ҳисоб-китоблар
‎2. Берилган қарзлар бўйича ҳисоб-китоблар
‎3. Моддий зарарларнинг ўрнини қоплаш бўйича ҳисоб-китоблар ‎
74‎
Муассислар билан ҳисоб-китоблар‎ 75‎ 1. Устав фондига улуш қўшиш бўйича ҳисоб-китоблар
‎2. Даромадлар бўйича ҳисоб-китоблар ‎
Ҳар хил дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар‎ 76‎
77‎
Шўъба корхоналар билан ҳисоб-китоблар‎ 78‎
Хўжалик ички ҳисоб-китоблари‎ 79‎ 1. Ажратилган мол-мулк бўйича
‎2. Жорий операциялар бўйича ‎

VII бўлим. Молиявий натижалар ва фойдадан фойдаланиш‎

Фойда ва зарарлар‎ 80‎
Фойданинг ишлатилиши‎ 81‎ 1. Фойдадан бюджетга тўловлар
‎2. Фойдадан бошқа мақсадларда фойдаланиш ‎
Шубҳали қарзлар бўйича резервлар‎ 82‎
Келгуси давр даромадлари‎ 83‎ 1. Келгуси давр ҳисобидан олинган даромадлар
‎2. Ўтган йилларда аниқланган камомадлар бўйича қарзларнинг келгусидаги тушумлари
‎3. Айбдор шахслардан ундириб олиниши керак бўлган сумма билан бойликлар камомади бўйича баланс қиймат ўртасидаги фарқ ‎
Бойликларнинг бузилиши оқибатидаги камомадлар ва нобудгарчиликлар‎ 84‎

VIII бўлим. Фондлар ва резервлар‎

Устав фонди‎ 85‎
Резерв фонди‎ 86‎
Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)‎ 87‎ 1. Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (зарари)
‎2. Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ‎
Махсус мақсадларга мўлжалланган фондлар‎ 88?? Фондлар турлари бўйича
‎Резервлар турлари бўйича
Келгусидаги харажатлар ва тўловлар резерви‎ 89‎

IХ бўлим. Кредитлар ва маблағ билан таъминлаш‎‎

Банкларнинг қисқа муддатли кредитлари‎ 90‎ Кредитлар турлари бўйича‎
91‎
Банкларнинг узоқ муддатли кредитлари‎ 92‎ Кредитлар турлари бўйича‎
Ходимлар учун банк кредитлари‎ 93‎ Кредитлар турлари бўйича‎
Қисқа муддатли қарзлар‎ 94‎
Узоқ муддатли қарзлар‎ 95‎
Мақсадли маблағ билан таъминлаш ва тушумлар‎ 96‎
Ижара мажбуриятлари‎ 97‎
98‎
99‎

Балансдан ташқари счётлар‎

Ижарага олинган асосий воситалар‎ 001‎
Масъулиятли сақлаш учун қабул қилинган товар-моддий бойликлар‎ 002‎
Қайта ишлаш учун қабул қилинган материаллар‎ 003‎
Комиссияга қабул қилинган товарлар‎ 004‎
Монтаж қилиш учун қабул қилинган асбоб-ускуналар‎ 005‎
Қатъий ҳисобда турадиган расмий иш қоғозлари‎ 006‎
Тўловга ноқобил дебиторларнинг зарар ҳисобига ўтказилган қарзи‎ 007‎
Мажбуриятларни ва (олинган) тўловларни таъминлаш‎ 008‎
Мажбуриятларни ва (берилган) тўловларни таъминлаш‎ 009‎
Кейинги таҳрирга қаранг.