Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўрмон фонди ерлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-257-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўрмон фонди ерлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўрмон фонди ерлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-257-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўрмон фонди ерлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 22 июль,
2373-V-сон