Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Р.А. Махмудовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси лавозимидан озод этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2026 йил 9 июльдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Р. Махмудованинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида»ги 1470-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Махмудова Робахон Анваровна (ягона сайлов округидан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан сайланган депутат) депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси лавозимидан озод этилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 июль,
2315-V-сон