Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўрмон фонди ерлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-257-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўрмон фонди ерлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»)
(«Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўрмон фонди ерлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 14 июлда биринчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўрмон фонди ерлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-257-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўрмон фонди ерлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 июль,
2362-V-сон