Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва юридик шахсларининг, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг, халқаро ташкилотларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-232-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари, юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг ер участкаларига доир ҳуқуқлари тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»)
(«Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари, юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг ер участкаларига доир ҳуқуқлари тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 9 июнда биринчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари, юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг ер участкаларига доир ҳуқуқлари тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-232-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва юридик шахсларининг, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг, халқаро ташкилотларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 июль,
2361-V-сон