Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ УЧУН МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ДАВЛАТ ОРГАНИ ТОМОНИДАН СОЛИНАДИГАН ЖАРИМАЛАРНИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРГА ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 27-моддасининг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарималар солишга оид қисмини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 26 август,
370-сон
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш
Кейинги таҳрирга қаранг.
ТАРТИБИ
1. Мазкур Тартиб «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Тартибнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар (ишлаб чиқарувчи, ижрочи, сотувчига, уларнинг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, жорий этилади.
Мазкур Тартибнинг амал қилиши жисмоний шахсларга нисбатан жорий этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бузганлиги учун юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан жарима ундириш маъмурий қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси) истеъмолчи ҳуқуқларининг қуйидаги бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товланган ёки улар ўз вақтида бажарилмаган ҳолларда ишлаб чиқарувчига, ижрочига ва сотувчига:
а) товарлар яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда ёки яроқлилик муддати ўтган ҳолда сотишга қабул қилинганлиги ва сотилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравари миқдорида;
б) товар (иш, хизмат)лар ноҳалол реклама қилинганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз баравари миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) товарнинг сотиб олинганлигини ёки ишнинг ҳақи тўланганлигини тасдиқловчи, товар (иш, хизмат)нинг баҳоси ҳақидаги маълумот кўрсатилган касса ва товар чеклари ҳамда бошқа ҳужжатлар истеъмолчига берилмасдан товарлар сотилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдорида;
г) ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) тўғрисидаги зарур ахборот, товар (иш, хизмат) тўғрисидаги ахборот мавжуд эмаслиги, шунингдек товарни алмаштириш тартиби ва шартлари бажарилмаганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш баравари миқдорида;
д) товар (иш, хизмат) тўғрисида ишончли бўлмаган ёки етарлича тўлиқ бўлмаган ахборот берилганлиги, кафолат муддати белгиланадиган товарлар кафолат мажбуриятларисиз сотилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган Товарларнинг айрим турларини сотиш (хизматлар кўрсатиш) тартиби талаблари бузилишининг бошқа ҳоллари учун энг кам ойлик иш ҳақининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур Тартибнинг 3-банди «в», «г» ва «д» кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда жарималар монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан мустақил равишда солинади, мазкур Тартибнинг 3-банди «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда эса Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари билан келишилган ҳолда солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Гербли муҳр билан тасдиқланган ва монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи орган раҳбарининг визаси қўйилган ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган, ишлаб чиқарувчи, ижрочи, сотувчини текшириш учун берилган бир марталик гувоҳнома асосида амалга оширилган текширишнинг рақамли далолатномаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқариш учун асос бўлади.
Монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органининг мансабдор шахси истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақидаги ишни кўриб чиқади ва қарор чиқаради, унда қуйидагилар кўрсатилади:
қарор чиқарилган сана;
қарорни чиқарган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
хўжалик юритувчи субъект номи;
хўжалик юритувчи субъектни текшириш далолатномасининг тартиб рақами ва санаси;
қонун бузилганлиги учун жавобгарликни назарда тутувчи меъёрий ҳужжатга ҳавола;
жариманинг аниқ миқдори, шикоят қилиш тартиби, тўлов муддати.
Қарор ёзма шаклда чиқарилади ва ушбу қарорни қабул қилган мансабдор шахс томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) солинган жарималар сўзсиз тартибда ундириб олинади,
Мазкур Тартибнинг 3-бандида назарда тутилган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) солинадиган жарималар миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус бюджетдан ташқари счётида Нархларни бошқариш жамғармасида жамланади ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 23 майдаги 188-сон қарорининг 4-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 22 июлдаги 368-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи хўжалик юритувчи субъектга жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш ҳуқуқига эгадир, башарти жарима солиш тўғрисидаги қарорни дарҳол бажариш унинг банкрот бўлишига олиб келиши мумкин бўлса.
7. Монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан хўжалик юритувчи субъектларга жарима солиниши уларнинг мансабдор шахсларини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.
8. Жарима тўлаш хўжалик юритувчи субъектларни улар томонидан етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ тўлдирилишидан озод қилмайди.
9. Товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқарувчилар (ижрочилар, сотувчилар) монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи қарорларини тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Ариза берилиши истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарима солиш ҳақидаги қарорлар ижро этилишини тўхтатиб қўймайди, башарти кўрсатиб ўтилган қарорнинг бажарилиши тўхтатиб турилиши тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилмаган бўлса.