Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТЕРИ, МЎЙНА ХОМ АШЁСИ ВА ҚОРАКЎЛ ТАЙЁРЛАШНИ ВА УЛАРНИ РЕСПУБЛИКАДАН ТАШҚАРИГА ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика корхоналарида тайёрланаётган тери, мўйна хом ашёси ва қоракўлни янада тўлиқ қайта ишлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тери, мўйна хом ашёси ва қоракўл экспортини тартибга солиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, республика бож чегараси орқали тери (ТИФ ТН бўйича кодлар 41044109) олиб чиқиб кетиш Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги 222-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 40-сон, 307-модда)
3. Тайёрланаётган хом ашёни рақобатбардош маҳсулот қилиб янада чуқурроқ қайта ишлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекбирлашув, «Маҳаллий саноат» ҳудудий акциядорлик компаниялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда кўрсатиб ўтилган хом ашёни қайта ишловчи мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини қайта рўйхатдан ўтказсинлар, улардан самарали фойдаланиш, уларни техника билан қайта жиҳозлаш, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда қайта жиҳозлаш чора-тадбирларини белгиласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қўшни давлатлар билан бож чегарасида назоратни кучайтирсин ва хом ашёнинг кўрсатиб ўтилган турлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тери, мўйна хом ашёси ва қоракўл экспортини тартибга солиш тўғрисида»ги Фармонига ва мазкур қарорнинг 1-бандига қатъий мувофиқ ҳолда республика ташқарисига олиб чиқиб кетилишига йўл қўйсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида савдони янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 20 сентябрдаги 329-сон қарорига 1-иловадан 5-банд чиқариб ташлансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М .З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 25 август,
366-сон