20.09.2005 йилдаги 211-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.09.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ ВА СОТИШ БЎЙИЧА УЛГУРЖИ БОЗОРЛАР ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 1998 ЙИЛ 26 ОКТЯБРДАГИ 452-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 13 июндаги ПФ-3618-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва сотиш бўйича улгуржи бозорлар тизимини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисида» 1998 йил 26 октябрдаги 452-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 10-сон, 39-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг республикада пахта, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун мўлжалланган дондан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва сотиш бўйича очиқ акциядорлик жамиятлари шаклидаги улгуржи қишлоқ хўжалиги бозорлари (кейинги ўринларда — «Улгуржи бозор» АЖ) тармоғини ташкил этиш ҳақидаги»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Улгуржи бозорларда пахта, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун мўлжалланган дондан ташқари барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ва буюмлар) сотилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улгуржи бозорлар ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини катта сиғимли идишлардан (контейнерлардан) ва автомашиналардан, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ўраш ва жойлаш материалларини (қутилар, халталар, яшчиклар ва бошқаларни) сотишга йўл қўйилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 17-банддаги «Ўздавстандарт» маркази ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари тегишли равишда «Ўзстандарт» агентлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 20 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
211-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 287-модда)