Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ёшлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш, бундай жиноятлар содир этилишига олиб келган ижтимоий муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А. Саъдуллаевнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ёшлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш, бундай жиноятлар содир этилишига олиб келган ижтимоий муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А. Саъдуллаев томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 14 июль,
2350-V-сон