Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли «Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий ва савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 июлдаги ПФ-3631-сон Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 20 сентябрь,
ПФ-3661-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 28 февралдаги «Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси «Ўзшартномасавдо»ни тугатиш ҳамда Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси — «Ўзулгуржибиржасавдо»ни таъсис этиш тўғрисида»ги ПФ-772-сон Фармони 5-бандининг биринчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонида:
2-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 11 апрелдаги «Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1096-сон Фармони 4 ва б-бандларидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1871-сон Фармони 1-иловасининг сарлавҳасидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 февралдаги «Хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш мехнизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1924-сон Фармони 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18-февралдаги «Импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1930-сон Фармони 1-бандидаги ва 5-бандининг 3-хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3321-сон Фармони 1-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2003 йил 9 декабрдаги ПФ–3358-сон Фармони иловасида:
I бўлим мазмуни қуйидагича 14-банд билан тўлдирилсин:
«14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги»;
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида» 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сон Фармони 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 июлдаги ПФ-3453-сон Фармони 4-бандининг биринчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3594-сон Фармони 3-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича идоралараро Кенгаш» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 282-модда; 2008 й., 14-15-сон, 95-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.06.2020 й., 06/20/5370/0975-сон, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)