20.08.2026 йилдаги 450-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон ва «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда касбий таълим тизимида давлат хизматларини кўрсатишнинг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги жорий этиладиган, шунингдек, композит шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатида касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича давлат хизматини кўрсатишни жорий этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчилар томонидан ўқишни кўчириш ёки тиклаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий таълим ташкилотларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича хулоса бериш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар Давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларини ЯИДХП орқали жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Адлия вазирлиги ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламент талаблари бузилгани учун давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этувчи ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини белгиланган тартибда қўлласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
450-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 августдаги 450-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РEГЛАМEНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш, умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш учун аризаларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Регламент қоидалари нодавлат касбий таълим ташкилотлари учун татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — ушбу Регламентга мувофиқ ўқишини давлат касбий таълим ташкилотларидан бошқа касбий таълим ташкилотларига кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчиларидан ўқишини техникумларга кўчириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи орган — касбий таълим ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ, умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизмати 2-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат хизматлари белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали хулосаларни беришга масъул бўлган ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ариза берувчилар ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун ҳар йили 1 августдан 20 августга қадар (шу куни ҳам), умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш учун эса ҳар йили 28 декабрдан 17 январгача (шу куни ҳам) Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва ишламайдиган байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчи шахсан ўзи ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда ушбу Регламентга 3, 4, 5, 6 ёки 7-иловаларда кўрсатилган сўровномани электрон шаклда тўлдиради ҳамда унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аризага айрим ҳужжатлар илова қилиниши лозимлиги кўрсатилиши мумкин. Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчидан тегишли маълумотнома тури бўйича сўровномаларнинг 4-бандида кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, ЭРИ, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ариза берувчи ариза топшириш муддатлари якунлангунга қадар рад қилинган аризаларни қайта юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ариза берувчи томонидан сўровномада назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда, сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланган тақдирда, ушбу ҳолатлар аризаларни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўқувчилардан, уларнинг ота-оналари (ёки қонуний вакиллари)дан ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича кўрсатилган хизматдан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, тегишли сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқада, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ваколатли орган ариза топшириш муддати тугагандан сўнг 10 кун муддат ичида сўровномани кўриб чиқиб, тегишли ҳужжатлар (маълумотлар) ушбу Регламент ва сўровномага мувофиқ бўлган тақдирда, ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш тўғрисида хулосани ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Касбий таълим ташкилоти миқёсида бир даражадаги таълим дастурлари бўйича ўқишни кўчириш ёки таълим шаклини ўзгартириш масаласи мазкур касбий таълим ташкилоти томонидан, ўқишни кўчириш ҳудуд (вилоят) миқёсида тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бошқа таълим шаклидан ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга дуал таълим шаклига кўчиришга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидаги ҳолларда ўқувчилар ўқиши техникумларга ваколатли орган хулосаси билан кўчирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳудуддаги касбий таълим ташкилотидан бошқа ҳудуддаги касбий таълим ташкилотига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳудуддаги умумий ўрта таълим ташкилотининг 10-синф ўқувчисини иккинчи ҳудуддаги техникумга ўқишини кўчириш (яшаш манзили ўзгарганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчининг ота-онаси давлат хизматчиси ёки ҳарбий хизматчи бўлса ҳамда давлат органлари ходимларининг иш жойи тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ўзгартирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг спорт турларига тайёрлаш марказлари, ҳарбий ёки ҳарбийлаштирилган мактаблардан ўқишдан четлаштирилган ўқувчининг ўқишини техникумга кўчириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўқишни қайта тиклаш бўйича мурожаатлар ўқувчи таълим олган тегишли касбий таълим ташкилоти томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўқувчи олдин ўқиган касб ёки мутахассислик тўхтатилган бўлса, унинг хоҳишига кўра турдош касбга (мутахассисликка) ёки мазкур касбий таълим ташкилотида тегишли касб ёки мутахассислик бўлмаса, унинг ўқиши ҳудудий бошқарма томонидан бошқа касбий таълим ташкилотига тикланиши бўйича хулоса берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат хизматлари маркази ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш тўғрисида хулоса келиб тушгандан сўнг 10 дақиқада уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш тўғрисида хулосани ариза берувчининг сўровига кўра электрон ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ваколатли орган томонидан расмийлаштирилган хулосада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, ариза берувчи 15 кун ичида белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар ва хулосалар сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан давлат хизматларини кўрсатиш давомида, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХEМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

Ҳар йили 1 августдан 20 августга қадар (шу куни ҳам)

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази ходими

2. Ариза берувчи

1. Марказ ходими ариза берувчининг ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг шахсига доир маълумотларини текширгач, сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади.

2. Тегишли сўровномани тўлдирган ҳолда ариза юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада

2. Реал вақт режимида

3-босқич

Ваколатли орган

(Касбий таълим агентлиги)

Аризага асосан ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича хулоса беради ҳамда натижасини ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

Ариза бериш якунлангандан сўнг 10 кун ичида

4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази ходими

2. Ариза берувчи

1. Ваколатли орган томонидан ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича берилган хулоса ариза берувчиларга тақдим этади.

2. Ваколатли орган томонидан ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича берилган хулоса билан махсус платформа ёки ЯИДХП орқали шахсий кабинетида танишади.

Реал вақт режимида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХEМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

Ҳар йили

28 декабрдан

17 январгача

(шу куни ҳам)

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази ходими

2. Ариза берувчи

1. Марказ ходими ариза берувчининг ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг шахсига доир маълумотларини текширгач, сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади.

2. Тегишли сўровномани тўлдирган ҳолда ариза юборади

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада

2. Реал вақт режимида

3-босқич

Ваколатли орган (Касбий таълим агентлиги)

Аризага асосан мактабларнинг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича хулоса беради ва маълумотномани тасдиқлаган ҳолда ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

Маъмурий регламентда белгиланган муддатларда

4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази ходими

2. Ариза берувчи

1. QR-код қўйилган маълумотномани ариза берувчиларга тақдим этади.

2. Ариза юборилган платформа орқали QR-код қўйилган маълумотномани юклаб олади.

Реал вақт режимида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш бўйича

СЎРОВНОМА

1.

Давлат хизмати номи

Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш

2.

Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Ўқишини касбий таълим ташкилотларидан бошқа касбий таълим ташкилотларига кўчириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар

3.

Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Касбий таълим агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари, касбий таълим ташкилотлари

4.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада ариза берувчи ҳақидаги шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР);

фуқаролиги;

яшаш манзили;

телефон рақами;

электрон почта манзили (мавжуд бўлса).

2. Ариза берувчи таҳсил олаётган касбий таълим ташкилоти бўйича маълумотлар:

касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри);

касбий таълим ташкилотининг номи;

касб (мутахассислик) номи ва коди;

таълим шакли;

таълим тили;

таълим курси.

3. Ариза берувчининг ўқишни кўчириш бўйича аризаси маълумотлари:

академик маълумотнома (транскрипт);

ўқишни кўчириш сабаби;

ўқишни кўчириш учун асос бўлувчи ҳужжат.

5.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бепул

6.

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Ҳар йили 1 августдан 20 августга қадар (шу куни ҳам)

7.

Изоҳ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА

Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини қайта тиклаш бўйича

СЎРОВНОМА

1.

Давлат хизмати номи

Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини қайта тиклаш

2.

Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Ўқишини касбий таълим ташкилотларига қайта тиклаш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси
ва фуқаролиги бўлмаган шахслар

3.

Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Касбий таълим агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари, касбий таълим ташкилотлари

4.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада ариза берувчи ҳақидаги шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР);

фуқаролиги;

яшаш манзили;

телефон рақами;

электрон почта манзили (мавжуд бўлса).

2. Ариза берувчининг таҳсил олаётган касбий таълим ташкилоти бўйича маълумотлар:

касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри);

касбий таълим ташкилотининг номи;

касб (мутахассислик) номи ва коди;

таълим шакли;

таълим тили;

таълим курси.

3. Ариза берувчининг ўқишни кўчириш бўйича аризаси маълумотлари:

касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри);

касбий таълим ташкилотининг номи;

касб (мутахассислик) номи ва коди;

таълим шакли;

таълим тили.

5.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бепул

6.

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Ҳар йили 1 августдан 20 августга қадар (шу куни ҳам)

7.

Изоҳ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА

Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича

СЎРОВНОМА

1.

Давлат хизмати номи

Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириб қайта тиклаш

2.

Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Ўқишини касбий таълим ташкилотларидан касбий таълим ташкилотларига кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар

3.

Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Касбий таълим агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари, касбий таълим ташкилотлари

4.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада ариза берувчи ҳақидаги шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР);

фуқаролиги;

яшаш манзили;

телефон рақами;

электрон почта манзили (мавжуд бўлса).

2. Ариза берувчининг таҳсил олаётган касбий таълим ташкилоти бўйича маълумотлар:

касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри);

касбий таълим ташкилотининг номи;

касб (мутахассислик) номи ва коди;

таълим шакли;

таълим тили;

таълим курси.

3. Ариза берувчининг ўқишни кўчириш бўйича аризаси маълумотлари:

касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри);

касбий таълим ташкилотининг номи;

касб (мутахассислик) номи ва коди;

таълим шакли;

таълим тили;

академик маълумотнома (транскрипт);

ўқишни кўчириш сабаби;

ўқишни кўчириб тиклаш бўйича асос бўлувчи ҳужжат.

5.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бепул

6.

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Ҳар йили 1 августдан 20 августга қадар
(шу куни ҳам)

7.

Изоҳ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
6-ИЛОВА

Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишининг таълим шаклини ўзгартириш бўйича
СЎРОВНОМА

1.

Давлат хизмати номи

Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишининг таълим шаклини ўзгартириш

2.

Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Ўқишини касбий таълим ташкилотларида таълим шаклини ўзгартириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар

3.

Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Касбий таълим агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари, касбий таълим ташкилотлари

4.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада ариза берувчи ҳақидаги шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР);

фуқаролиги;

яшаш манзили;

телефон рақами;

электрон почта манзили (мавжуд бўлса).

2. Ариза берувчининг таҳсил олаётган касбий таълим ташкилоти бўйича маълумотлар:

касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри);

касбий таълим ташкилотининг номи;

касб (мутахассислик) номи ва коди;

таълим шакли;

таълим тили;

таълим курси.

3. Ариза берувчининг ўқишни кўчириш бўйича аризаси маълумотлари:

касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри);

касбий таълим ташкилотининг номи;

касб (мутахассислик) номи ва коди;

таълим шакли;

таълим тили;

академик маълумотнома (транскрипт);

таълим шаклини ўзгартириш учун асос бўлувчи ҳужжат.

5.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бепул

6.

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Ҳар йили 1 августдан 20 августга қадар
(шу куни ҳам)

7.

Изоҳ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини
техникумларга кўчириш бўйича

СЎРОВНОМА

1.

Давлат хизмати номи

Умумий ўрта таълим ташкилотларнинг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш

2.

Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар

3.

Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Касбий таълим агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари

4.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада ариза берувчи ҳақидаги шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси (Паспорт ёки ID-картаси мавжуд бўлмаганда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома) маълумотлари (ЖШШИР);

фуқаролиги;

яшаш манзили;

телефон рақами;

электрон почта манзили (мавжуд бўлса).

2. Ариза берувчининг таҳсил олаётган умумтаълим мактаби бўйича маълумотлар:

умумий ўрта таълим ташкилоти жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри);

Умумий ўрта таълим ташкилоти номи ёки рақами;

синфи;

таълим тили;

шаҳодатнома маълумотлари.

3. Ариза берувчининг ўқишни кўчириш бўйича аризаси маълумотлари:

касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри);

касбий таълим ташкилотининг номи;

касб (мутахассислик) номи ва коди;

таълим шакли;

таълим тили;

ўқишни кўчириш сабаби;

ўқишни кўчириш учун асос бўлувчи ҳужжат.

5.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бепул

6.

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Ҳар йили 28 декабрдан 17 январгача (шу куни ҳам)

7.

Изоҳ

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2026 й., 09/26/450/0865-сон)