20.08.2026 йилдаги ПҚ-300-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Криптология, ахборот хавфсизлиги ва инновацион технологиялар институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги кундаги глобаллашув шароитида давлат ва жамият хавфсизлигига, республиканинг мудофаа қобилияти ва иқтисодий ривожланишида юзага келаётган таҳдидлар ҳамда давлат ташкилотларида замонавий рақамли технологияларнинг жадал қўлланилиши ахборотни ҳимоя қилиш, ахборот хавфсизлиги ҳамда киберхавфсизлик соҳаларида норматив-ҳуқуқий базани, мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, рақобатбардош миллий техник воситалар, сунъий интеллект ва инновацион IT-маҳсулотларни яратиш кўламини янада кенгайтиришни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августдаги «Ўзбекистон Республикасида криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-293-сон қарори, шунингдек, «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Радиоэлектрон тизимлар ва ахборот технологиялари маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Криптология, ахборот хавфсизлиги ва инновацион технологиялар институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Институт Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Радиоэлектрон тизимлар ва ахборот технологиялари марказининг барча вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) криптология, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик, ахборотни ҳимоялаш, сунъий интеллект, катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш, рақамли криминалистика ва рақамли технологиялар соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) криптология, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик, ахборотни ҳимоя қилиш, сунъий интеллект, рақамли криминалистика, катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ҳамда рақамли технологияларнинг бошқа долзарб йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини қонунчиликда белгиланган маблағлар ҳисобидан танлов асосида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) давлат буюртмалари доирасида криптология, ахборотни ҳимоя қилиш, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар йўналишларида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли орган билан келишган ҳолда фойдаланиш чекланган ахборотни криптографик ва техник ҳимоя қилиш ва ахборотлаштириш техник воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва сертификатлаш, уларнинг техник ҳолатини баҳолаш ва таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли орган билан келишган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот ресурслари, ахборот тизимлари, шунингдек, муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли орган билан келишган ҳолда киберхавфсизликнинг таъминланганлик даражасини баҳолаш, ахборот тизимлари ва ресурсларининг ҳимояланганлик ҳолатини, шунингдек, кўрилаётган ташкилий чоралар самарадорлигини аниқлашга қаратилган ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) фойдаланиш чекланган ахборот қайта ишланадиган ахборотлаштириш объектлари ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги бўйича аттестациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) криптология, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик, ахборотни ҳимоя қилиш, сунъий интеллект, катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш, рақамли криминалистика ва рақамли технологиялар соҳаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда миллий стандартлар ва регламентларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Институтга қуйидагиларга рухсат этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Институтга юклатилган вазифаларни бажариш учун республика илмий-тадқиқот, ўқув-таълим, илмий-ишлаб чиқариш муассасалари, илмий ва таҳлил марказларининг етакчи мутахассислари, шунингдек, мос ихтисосликка эга шахсларни, шу жумладан, чет эл фуқароларини белгиланган тартибда жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Институт фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлган ўқув-илмий, илмий-ишлаб чиқариш, илмий-техник ва консалтинг марказларини (лабораторияларни) таъсис этиш ҳамда бошқа хўжалик жамиятларининг устав капиталида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Институтда криптология, ахборотни ҳимоя қилиш, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик соҳалари ихтисосликлари бўйича олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Институтга юклатилган вазифалар йўналишларида кадрлар малакасини ошириш, фойдаланиш чекланган ахборотни криптографик ва техник ҳимоя қилиш ва ахборотлаштириш техник воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш ҳамда аттестациядан ўтказиш ва сертификатлаш хизматлари, шунингдек, бошқа фаолият турларини шартнома асосида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Институт моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ишлаб чиқариш участкасининг технологик жиҳозлари учун бутловчи қисмларни харид қилиш мақсадида, Институт томонидан ишлаб чиқариладиган техник воситалар ва кўрсатиладиган хизматлар (шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотларининг бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган) таннархига 25 фоизгача устама жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фанлар академияси ахборотни криптографик ҳимоя қилиш, ахборот хавфсизлиги ҳамда киберхавфсизлик соҳалари ихтисосликлари бўйича бажарилган докторлик диссертацияларини тақриз учун Институтга тақдим этиш амалиётини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Институт юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр, штамп, бланка, шунингдек, рамзий белги ва нишонлар ҳамда тижорат банкларида ҳисобварақлар ва бошқа ҳисобварақларга эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Институт криптология, ахборотни ҳимоя қилиш ҳамда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик соҳаларида республикада етакчи давлат олий таълим муассасаси сифатида бошқа олий таълим ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Институт ҳузурида криптология, ахборотни ҳимоя қилиш, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик соҳаларида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳа талабномаларини давлат илмий дастурлари доирасида ташкил этиладиган танловларда иштирок этиш учун экспертизадан ўтказиш мақсадида соҳа олимлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларидан иборат таркибда илмий-техник кенгаш ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Институтнинг ходимлари, шунингдек, жалб қилинадиган профессор-ўқитувчилари, мутахассислари ва бошқа ходимларига Тошкент вилояти ҳудудидан бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун қуйидаги шартларда ипотека кредити ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ипотека кредити бўйича дастлабки бадал тўлови уй-жой қийматининг камида 15 фоизи миқдорида белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ипотека кредити тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан 20 йил муддатга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фоиз ставкасида ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ипотека кредитининг дастлабки бадал тўловларини ва мазкур кредитларни қоплаш билан боғлиқ барча харажатлар кредит олувчи шахсларнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган мезонларга мос келадиган Институт ходимларининг ушбу қарорга мувофиқ уй-жой билан таъминланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Институтнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Жамғарма маблағлари миллий ва чет эл валюталарида қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Институт томонидан сертификатлаш хизматлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга оширишдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Институт томонидан шартнома асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларига пулли хизматлар кўрсатиш, шунингдек, ишлаб чиқариладиган техник воситаларни сотишдан (реализация қилишдан) тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Институт моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда кутубхона фондини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Институтнинг ўқув, илмий, ташкилий ва ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик лойиҳаларини доимий молиялаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) ходимларни моддий ва бошқача тарзда рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) қонунчиликда тақиқланмаган бошқа харажатларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-300-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2026 й., 07/26/300/0863-сон)