14.08.2026 йилдаги ПҚ-295-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Самарқанд вилоятида электр энергиясини тақсимлаш тармоқларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, электр энергиясини тақсимлаш тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш ҳамда соҳага хусусий операторларни жалб этиш орқали илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) электр энергетика тармоғига хусусий операторларни жалб этиш орқали давлат харажатларини камайтириш ҳамда иқтисодиётда давлат иштироки улушини қисқартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) электр энергетика тизимида соғлом рақобат муҳитини яхшилаш орқали истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Самарқанд вилоятида электр энергиясини тақсимлаш тармоқларидаги йиллик энергия йўқотишларини изчил камайтириш, жумладан, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларига асосан техник аудит натижаларига кўра аниқланган йиллик йўқотиш даражаси 20 — 25 фоиз оралиғида бўлганда, операцион даврда уни ҳар йили 1,4 фоизга, 15 — 20 фоиз оралиғида бўлганда эса ҳар йили 0,6 фоизга пасайтиришни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Электр энергиясини тақсимлаш тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқаро молия корпорациясининг молиявий ва техник кўмагида Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни асосида ўтказилган халқаро тендер натижаларига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Самарқанд вилоятида электр энергиясини тақсимлаш тармоқларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) молиялаштириш, қуриш, бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш бўйича «AKSA Elektrik Perakende Satış A.Ş.» (Туркия) компанияси тендер ғолиби (кейинги ўринларда — тендер ғолиби) деб топилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тендер ғолиби томонидан лойиҳани амалга ошириш учун хусусий шерик сифатида Ўзбекистон Республикасида «AKSA Samarqand Electricity Distribution» МЧЖ (кейинги ўринларда — хусусий шерик) таъсис этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ўзбекистон Республикаси номидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тендер ғолиби номидан хусусий шерик ўртасида 2026 йил 29 январда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ тендер ғолиби ва хусусий шерик Самарқанд вилоятида лойиҳа муддатининг дастлабки 12 йили давомида 357 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция жалб этиши, бунда лойиҳани амалга ошириш даврида хусусий шерик электр энергиясини тақсимлаш тармоқларининг мавжуд тақсимлаш тизимини кенгайтириши, инвестиция киритиши, модернизация ва реконструкция қилиши, бошқариши ва эксплуатация қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) хусусий шерик ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (кейинги ўринларда — давлат шериги) ўртасида 2026 йил 29 январда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Мажбурият ва имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) хусусий шерикка Самарқанд вилоятида электр энергиясини тақсимлаш тармоқларини бошқариш ва уларни эксплуатация қилиш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) хусусий шерик давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартлар, халқаро илғор амалиёт талаблари, қоидалари ва стандартларига тўлиқ риоя қилган ҳолда Самарқанд вилоятида электр энергиясини тақсимлаш тармоқларини истеъмолчиларни улаш учун кенгайтириш, қувватларни ошириш, инвестициялар киритиш, модернизация ва реконструкция қилиш, бошқариш ва эксплуатация қилиш мажбуриятини олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) хусусий шерик 2 йиллик ўтиш даврида 27 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ва кейинги даврлар учун тасдиқланган беш йиллик инвестиция ва ривожланиш режалари ҳамда йиллик инвестиция режаларига мувофиқ зарур инвестицияларни киритиш, фаолият самарадорлигини ошириш, йўқотишларни камайтириш ҳамда замонавий бошқарув усулларини жорий этиш мажбуриятини олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) хусусий шерик ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида дастлабки икки йил давомида 5 млн АҚШ доллари миқдорида ва кейинги даврлар учун ҳам 5 млн АҚШ доллари миқдорида ёки тасдиқланган беш йиллик инвестиция ва ривожланиш режаларидаги инвестиция миқдорининг 5 фоизи миқдоридан қайси бири кўп бўлса (юқори бўлса), ўша қиймат бўйича банк кафолатини тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) давлат шериги томонидан тақдим этилган ходимларнинг тўлиқ рўйхати ва уларнинг малакаси, иш тажрибаси ҳамда жорий лавозимлари тўғрисидаги маълумотлар асосида хусусий шерик мавжуд меҳнат шартномаларида назарда тутилган шароитлардан кам бўлмаган шартларда ва Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ, давлат шеригининг иш таклифи берилган ва бу таклифни қабул қилган ходимлари бўйича ўз танловини тақдим этади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) давлат шериги Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ хусусий шерикнинг иш таклифларини қабул қилган ходимлар билан меҳнат муносабатларини бекор қилади ҳамда барча ишдан бўшатиш нафақаларини ва бошқа мажбурий тўловларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) хусусий шерик фақат ўзи томонидан бекор қилинган меҳнат шартномалари бўйича ишдан бўшатиш нафақалари ҳамда меҳнат муносабатларини тугатиш билан боғлиқ бошқа тўловлар, талаблар ва ҳуқуқий жараёнлар учун жавобгар бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ хусусий шерик томонидан кўрсатилган хизматлар учун унга ушбу битим шартларига мувофиқ белгиланган даромадни олиш кафолатланади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) хусусий шерик томонидан электр энергиясини тақсимлаш тармоқларини модернизация қилиш ва кенгайтириш учун сарфланган харажатлар давлат шериги томонидан ойлик тўловлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган давр мобайнида чет эл валютасида деноминацияланган қиймат бўйича миллий валютада тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) хусусий шерикка электр энергиясини тақсимлаш тармоқларини эксплуатация қилиш учун тўловлар белгиланган нарх бўйича миллий валютада тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга хусусий шерик томонидан лойиҳани амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги натижасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бекор қилинган тақдирда, хусусий шерик ва тендер ғолибининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини лойиҳани молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга ўтказиш бўйича тўғридан-тўғри битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) »Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга хусусий шерик билан биргаликда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ лойиҳани амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) янги тегишли миллий стандартлар қабул қилиниб, кучга киргунига қадар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ инвестиция харажатлари доирасида материаллар ва хизматларни халқаро стандартлар асосида харид қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) лойиҳа доирасидаги таваккалчиликларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган рейтинг талабларига жавоб берадиган қайта суғурта ташкилотларида қайта суғурталашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2026 йил 29 январда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси номидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда хусусий шерик ўртасида имзоланган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим тасдиқлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва хусусий шерик ўртасида имзоланган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, давлат шеригига қуйидаги вазифа ва ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Самарқанд вилоятидаги электр тармоқларини ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўрсатилган барча активларни, шу жумладан, Самарқанд вилоятида электр тармоқлари инфратузилмаси билан боғлиқ барча ускуналар, иншоотлар, ахборот ва технология тизимларини хатловдан ўтказиш орқали, хусусий шерикка мулк қилиб олиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини бермаган ҳолда, текин фойдаланиш асосида эксплуатация қилиш ҳуқуқини бериш ҳамда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган муддат ичида лойиҳа учун хусусий шерик томонидан ишга таклиф этилиши мумкин бўлган давлат шеригининг амалдаги ходимлари тўғрисидаги рўйхат ва зарур маълумотларни хусусий шерикка тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ давлат шеригининг барча зарур шартномалари ва келишувлари хусусий шерикка ўтказилишини ва топширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) хусусий шерик томонидан Самарқанд вилоятида мавжуд электр тармоқларини кенгайтириш ва янги активлар яратиш учун, зарур ҳолларда, белгиланган тартибда хусусий шерикка ер участкаларини ижарага бериш ёки ижарага олишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки, хусусий шерикка барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда лойиҳани молиялаштириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) кредит ва чет эл валютасида маблағлар олиш ҳамда улардан фойдаланиш (шу жумладан, чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган чет эл пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки чет эл кредиторларига тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан тўғридан-тўғри тўлаш ҳуқуқлари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Самарқанд вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда хусусий шерик билан биргаликда заруратга кўра, лойиҳани амалга ошириш учун Самарқанд вилоятида электр тармоқларини кенгайтириш ва янги активлар яратиш учун зарур ер участкаларини танлаб олсин ҳамда уларнинг чегараларига аниқлик киритиб, тегишлилиги бўйича оммавий сервитут белгилаш ва ер фонди тоифасини ўзгартириш юзасидан Ҳукумат комиссиясига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) хусусий шерик томонидан тақдим этиладиган лойиҳа ҳужжатлари асосида танланган ер участкалари Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Энергетика вазирлиги ўзига берилган тегишли ер участкалари хусусий шерикка Самарқанд вилоятида электр тармоқларини кенгайтириш ва янги активлар яратиш учун лойиҳа муддатига тенг даврга ижарага берилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) хусусий шерик томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хусусий шерикка «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан келишган ҳолда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган икки йиллик ўтиш босқичини кутмасдан муҳим инфратузилмани модернизация қилиш ва кенгайтириш учун зарур инвестицияларни киритишни бошлашга рухсат берилсин. Бунда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ушбу инвестиция дастурларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги билан келишишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Энергетика вазирлиги, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хусусий шерик томонидан ишлаб чиқилган беш йиллик инвестиция ва ривожланиш режалари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тендер ғолиби ва хусусий шерикнинг буюртманомасига биноан лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ташқи ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари, зарур ҳолларда, И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ички ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза берилиши ва унинг муддати узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги билан биргаликда давлат-хусусий шериклик битими доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг чекланган сонини белгиласин. Бунда битимда маҳаллий ходимларни асоссиз ишдан бўшатишга йўл қўймаслик, хорижий ишчиларнинг қатъий квотасини ўрнатиш ҳамда улар томонидан маҳаллий кадрларга тажриба ўргатиш мажбурияти назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Энергетика вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилиши, шунингдек, томонлар ўртасидаги битимлар доирасидаги мажбуриятлар бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ҳамда бошқа ваколатли органлар лойиҳани амалга ошириш учун хусусий шерикка зарур бўлган барча лицензиялар, рухсатномалар ва тасдиқларни, жумладан, электр таъминоти тармоқлари фаолиятини амалга ошириш лицензиясини ўз вақтида беришни, шунингдек, зарур бўлган барча қўллаб-қувватлаш хизматларини кўрсатишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Адлия вазирлиги лойиҳани амалга ошириш доирасида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланадиган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва лойиҳани амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб энергетика вазири Ш.Х. Ходжаев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу қарор ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 14 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-295-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 07/26/295/0852-сон)