Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитасининг
ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАГАН ҲОЛДА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДИДАН ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН ҲАЖМЛАРДА ОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 4 августда 1230-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 26 февралдаги 37-сон ва 2003-33-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуҚулланаётган жисмоний шахсларнинг даромадидан қатъий белгиланган ҳажмларда олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (2003 йил 3 апрель, рўйхат рақами 1230 — Меъёрий ҳужжатларининг ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 50-модда) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Қатъий белгиланган ҳажмларда олинадиган солиқни тўловчилар мазкур тоифадаги жисмоний шахслар учун белгиланган бошқа солиқлар, йиғимлар ва тўловларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тўлайдилар.».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 22 июль,
96-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 22 июль,
2004-51-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 259-модда)