Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (80-СОН АФМС) «МАХСУС САВОЛНИ ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА АУДИТОР ҲИСОБОТИ»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 19 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1220]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширувларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (80-сонли АФМС) «Махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи» тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 27 январь,
13-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 27 январдаги 13-сон буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (80-сон АФМС) «Махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи»
Мазкур Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (80-сон АФМС) Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон «Аудиторлик фаолиятни такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солишни белгилайди.
§-1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Стандартнинг мақсади махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботини тузиш тартибини аниқлаш ҳисобланади.
2. Мазкур стандарт талаблари хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ахборотларини аудиторлик текширувидан ўтказиш чоғида махсус саволни (матн давомида — махсус савол деб юритилади) текширишда барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
21. Аудиторлик ташкилотлари махсус саволни текшириш чоғида аудиторлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ халқаро аудит стандартларини қўллашлари мумкин.
§-2. МАХСУС САВОЛНИ ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА АУДИТОР ҲИСОБОТИ
3. Аудитор ҳисоботи қуйидагиларнинг аудиторлик текширувлари якунлари бўйича тузилади:
а) молиявий ҳисоботнинг айрим ҳисобварақлари ёки бўлимлари (кейинчалик «молиявий ҳисоботнинг компонентлари ёки айрим кўрсаткичлари» деб юритилади) уларнинг тўғрилигини баҳолаш мақсадида;
б) унумдорликни ва самарадорликни баҳолаш мақсадида хўжалик тизимининг айрим қисмлари;
в) шартнома шартларига риоя қилиш;
г) хўжалик юритувчи субъект хўжалик тизимининг айрим қисмлари (элементлари) қонун ҳужжатларига, шунингдек хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан белгиланган меъёр ва қоидаларга мос келиши;
д) консолидацияланган молиявий ҳисоботнинг айрим ҳисобварақлари ёки бўлимлари;
е) бошқа молиявий ахборот.
4. Махсус саволни текшириш буюртмачиси молиявий ахбороти текшириладиган хўжалик юритувчи субъект, унинг мулкдори, иштирокчи ва акциядорлари, мазкур хўжалик юритувчи субъектда махсус саволни текширишни ўтказиш ташаббускори бўлган назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бўлиши мумкин.
5. Махсус саволни текширишни ўтказиш бўйича ишларга тегишли текширув буюртмачиси ҳисобидан ҳақ тўланади.
§-3. МАХСУС САВОЛНИ ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА АУДИТОР ҲИСОБОТИНИНГ МАЗМУНИ
6. Махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи қуйидаги элементларни ўз ичига олиши лозим:
а) ҳисоботнинг номи (текширилаётган саволни кўрсатган ҳолда, масалан, «ХХХ» корхонанинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотномани текшириш натижалари бўйича аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи»);
б) адресат;
в) кириш қисми:
аудиторлик ташкилотининг номи, почта манзили ва бошқа реквизитлари (аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия рақами ва берилган санаси, аудиторлик ташкилотининг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномаси рақами, ҳисоб-китоб варағининг рақами, телефонлар);
текширувда иштирок этган аудитор (аудиторлар), шунингдек аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми-шарифи;
аудиторлик текширувига олинган махсус саволнинг тавсифи (баёни);
хўжалик юритувчи субъект аудиторлик ташкилотига тақдим этаётган ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлиши, аудиторлик ташкилоти эса махсус саволни текшириш натижалари бўйича ўз ҳисоботи учун жавобгарлигига оид кўрсатма;
г) таҳлилий қисм:
махсус саволни текшириш чоғида аудитор томонидан бажарилган таомиллар рўйхати;
текширув чоғида қўлланилган стандартларга ҳавола;
аниқланган қоидабузарликлар (аниқ далиллар);
д) якуний қисм:
махсус саволни текшириш натижалари ҳақида аудиторлик ташкилотининг фикри;
е) махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи топширилган сана;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари имзолари.
(6-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 27 февралдаги 26-сон буйруғи (рўйхат рақами 1220-2, 25.03.2019 й.) таҳрирда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/1220-2/2813-сон)
7. Махсус саволни текшириш бўйича аудитор ҳисоботининг ҳар бир саҳифаси махсус савол текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар) томонидан имзоланиши керак.
8. Зарурат бўлганда аудитор ҳисоботда текширув чоғида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибга кўра ўтказиладиган, текширув объектининг унумдорлиги ва самарадорлиги такомиллашишига ва ошишига олиб келадиган тавсиялар ва таклифлар бериши лозим.
9. Агар аудитор текширув объекти бўйича бир хилда фикр билдира олмаса, у якуний қисмдан олдин мазкур қарорининг муҳим асослари тушунтириладиган қўшимча қисмни киритиши лозим. Аудитор якуний қисмдаги фикрни шакллантиришда қўшимча қисмда баён қилинган асослардан фойдаланади.
10. Аудиторлик ташкилоти махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи шаклининг бир хилда бўлишига риоя қилиши лозим.
§-4. МАХСУС САВОЛНИ ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА АУДИТОР ҲИСОБОТИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
11. Аудиторлик ташкилоти махсус саволни текшириш натижалари бўйича атайлаб ёлғон ёки нотўғри ҳисобот тузганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.