06.08.2026 йилдаги 435-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.08.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорвачилик ҳамда балиқчилик тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2026 йил 2 июлдаги ПФ-122-сон Фармони ҳамда «Чорвачилик тармоғи ва яйлов хўжалигини замонавий бошқарув тизими ва янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 12 майдаги ПҚ-179-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чорвачилик комплексларини ташкил қилиш, наслли молларни харид қилиш ҳамда балиқчилик лойиҳаларини молиялаштириш учун кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасини Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 6 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
435-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 августдаги 435-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорвачилик комплексларини ташкил қилиш, наслли молларни харид қилиш ҳамда балиқчилик лойиҳаларини молиялаштириш учун кредит ажратиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)нинг кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан чорвачилик ва балиқчилик соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — қарз олувчи) чорвачилик ва балиқчилик мажмуаларини ташкил этиш, наслли йирик ва майда шохли молларни харид қилиш, шунингдек, чорвачиликда наслли буқалар уруғини етиштирадиган корхонани ташкил қиладиган тадбиркорлик субъектларига қурилиш, асбоб-ускуналар ва наслли буқаларни сотиб олиш ҳамда балиқчилик лойиҳалари, шу жумладан, наслли балиқларни етиштириш харажатлари (кейинги ўринларда — чорвачилик ва балиқчилик лойиҳалари харажатлари)ни молиялаштириш учун кредит ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма ва тижорат банки ўртасида чорвачилик ва балиқчилик лойиҳалари харажатларини молиялаштириш учун кредит ажратиш мақсадида ресурс жойлаштириш тўғрисида ҳар молия йили учун битим тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тижорат банклари чорвачилик ва балиқчилик лойиҳалари харажатларини молиялаштириш учун кредит ажратиш юзасидан ижобий қарор қабул қилинган лойиҳалар бўйича Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарма кредит ресурсларини тижорат банкига жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма тижорат банки билан тузган битимга мувофиқ қарз олувчининг чорвачилик ва балиқчилик лойиҳалари харажатларини молиялаштиришга кредит ажратиш учун 10 йил муддатга, 4 йиллик имтиёзли давр билан, қолган даврда ойма-ой тенг улушларда қайтариш шарти билан, йиллик 6 фоиз ставкада кредит ресурсларини жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кредит ресурслари тижорат банки билан қарз олувчининг келишувига асосан ажратиладиган кредитнинг муддати ва имтиёзли даврига мутаносиб равишда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир лойиҳа учун Жамғарма томонидан ажратилган кредит ресурсларини қайтариш муддатининг бошланиши сифатида ушбу ресурсларнинг дастлабки ажратилган санаси (ой) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тижорат банки томонидан кредит ресурслари битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, ресурсларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 баробаридан 4 фоиз пунктига камайтирилган миқдорида ҳисобланади ва тижорат банки томонидан Жамғармага тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат тадбирларида ажратилган кредитдан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисми учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида Жамғарма фойдасига жарима қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкига жойлаштирилган кредит ресурсларининг ўттиз календарь куни давомида ишлатилмаган қисми тижорат банки томонидан бир банк иш кунидан кечиктирилмасдан Жамғармага қайтарилади ҳамда ушбу маблағлар учун қайта буюртма тақдим этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма томонидан ажратилган кредит ресурсларининг мақсадли ишлатилиши ва белгиланган муддатда Жамғармага қайтарилиши ҳамда тақдим этилаётган буюртманомаларнинг ҳаққонийлигига тижорат банки масъул ва жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризасини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кредитлар тижорат банкининг кредит сиёсати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси таркибига кирувчи «Агроплатформа» ахборот тизими орқали ариза билан бирга тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қарз олувчининг тўлов интизоми, молиявий ҳолати ҳамда кредит тарихидан келиб чиққан ҳолда кредит таъминоти сифатида қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк гарови (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулклар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчига расмийлаштирилган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбуриятларни бажаришга молиявий жиҳатдан тўловга лаёқатли бўлган учинчи шахсларнинг кафиллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан бошлаб тижорат банки қарз олувчининг аризасини банк кредит сиёсатида белгиланган муддатларда кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарз олувчининг аризаси бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит ажратиш рад этилган тақдирда, тижорат банки рад этиш сабабларини асослантирган ҳолда бир банк иш куни ичида қарз олувчини ёзма шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Қарз олувчига кредит ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги банк иш кунидан кечиктирилмасдан қарз олувчига кредит ҳисобварағи очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тижорат банки қарз олувчи билан тузилган кредит шартномасига мувофиқ Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан йиллик 10 фоиз ставкада (шундан банк маржаси — 4 фоиз), 4 йиллик имтиёзли давр билан, қолган даврда ойма-ой тенг улушларда қайтариш шарти асосида, 10 йилгача муддатга, кредит муддатини узайтириш ҳуқуқисиз қуйидаги йўналишларда кредит ажратади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) чорвачилик ва балиқчилик мажмуаларини ташкил қилиш (қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш), наслдор йирик ва майда шохли моллар ҳамда наслли балиқларни харид қилиш лойиҳаларини молиялаштириш учун 5 миллиард сўмгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) чорвачиликда наслли буқалар уруғини етиштирадиган корхонани ташкил қиладиган тадбиркорлик субъектларига қурилиш, асбоб-ускуналар ва наслли қорамоллар сотиб олиш ҳамда балиқчилик лойиҳалари, шу жумладан, наслли балиқларни етиштириш лойиҳаларини молиялаштириш учун 20 миллиард сўмгача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қарз олувчи кредитни кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаган тақдирда, кредитнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисми тижорат банкининг ўз маблағлари ҳисобидан тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади ва ушбу ресурс Жамғармага қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Кредит мониторинги ва уларни сўндириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кредит ҳисобварағидан тўловлар қарз олувчининг тўлов топшириқномалари ҳамда электрон тўлов воситаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ инкассо топшириқномалари қўйилишига, шунингдек, уларни ундириб олиш ва тақиқ қўйишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тижорат банки қарз олувчига ажратилган кредитнинг мақсадли сарфланиши ҳамда белгиланган муддатда қайтарилиши юзасидан доимий мониторинг ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тижорат банки томонидан қарз олувчи номига кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндириш учун 23210 ҳисобварағи очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарз олувчи томонидан 23210 ҳисобварағига тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда, чорвачилик ва балиқчилик харажатлари учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари сўндирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Чорвачилик ва балиқчилик лойиҳалари харажатларини молиялаштириш учун ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банки 23210 ҳисобварағида қолган маблағлар қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига ўтказилади, қарз олувчи ушбу маблағлардан эркин фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қарз олувчи кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман сўндириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тижорат банклари кредитларнинг мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг юритиш ҳамда Жамғарманинг кредит ресурсларини белгиланган муддатда қайтарилиши юзасидан масъул ва жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тижорат банкларига жойлаштирилган кредит ресурсларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 августдаги 435-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 июлдаги 466-сон қарори билан тасдиқланган Пахта хомашёси етиштириш ва йиғим-теримини молиялаштириш учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг 1-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фоиз тўловлари ушбу Низом кучга кирган санадан бошлаб 2026 йилнинг тўртинчи чораги охиригача бўлган давр учун тақдим этиладиган буюртмаларга асосан 2027 йилнинг январь ойи якунига қадар қоплаб берилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Буғдой етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия сифатида қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 171-иловага мувофиқ»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш ҳамда аҳоли хонадонларида наслли қорамолларни кўпайтиришни рағбатлантириш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 172-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 8-илованинг 9-банди «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) лизинг ёки кредит шартномаси бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги техникаси харидида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сон қарорининг 8-банди учинчи хатбошисида белгиланган миқдорларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автопилот ускунасини харид қилишда фоиз харажатларининг 14 фоизлик пунктидан юқори, бироқ 8 фоизлик пунктидан ошмаган қисмини»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги мазмундаги 172-илова билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига
172-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш ҳамда аҳоли хонадонларида наслли қорамолларни кўпайтиришни рағбатлантириш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш ҳамда аҳоли хонадонларида идентификация қилинган сигирлардан наслли бузоқ олган ҳолда наслли қорамолларни кўпайтиришни рағбатлантириш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идентификация қилинган сигир — ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган ва бирка (ID)га эга ҳайвон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наслли бузоқ — идентификация қилинган сигирдан олинган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бузоқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим ташкилотлари — Тошкент давлат аграр университети, Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридаги филиаллари ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия — сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш ҳамда аҳоли хонадонларида идентификация қилинган сигирлардан наслли бузоқ олган ҳолда наслли қорамолларни кўпайтиришни рағбатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий уруғлантириш — махсус ҳужжатга эга (махсус сертификатга эга бўлган) мутахассис томонидан амалга оширилган сунъий уруғлантириш хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмбрион трансплантацияси — махсус ҳужжатга эга (махсус сертификатга эга бўлган) мутахассис томонидан илғор биотехнология асосида амалга оширилган эмбрион кўчириш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«VIS Chinor» — Идентификация қилинган ҳайвонлар ягона электрон маълумотлар базаси ахборот тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Субсидия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 июлга қадар келгуси йилда субсидия ажратиш мақсадида ҳудудлар кесимида талаб этиладиган субсидиянинг прогноз кўрсаткичларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентлик билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилган прогноз кўрсаткичларини ўрганиб чиқади ҳамда бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Субсидия қуйидаги йўналишларда ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 июлдан 2028 йил 31 декабрига қадар сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун — 2 миллион сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар сунъий уруғлантириш орқали олинган наслли бузоқ учун — 500 минг сўм, эмбрион трансплантацияси орқали олинган наслли бузоқ учун — 700 минг сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ Агропортал орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар (кейинги ўринларда — осеменатор) ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаб, сертификат олгандан сўнг техник-осеменатор ўқув курсларига сарфланган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун Агентликка Агропортал орқали ариза билан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлик тўғрисида олий таълим ташкилотлари томонидан берилган маълумотнома ва сертификат нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осеменатордан ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги бўйича осеменатор жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агентлик бир иш кунида осеменатор томонидан берилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги Агентлик томонидан юборилган аризага илова қилинган ҳужжатларни беш иш кунида кўриб чиқади ва осеменаторга субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосани электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги хулосанинг тўғри расмийлаштирилгани ва ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Субсидия ажратиш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 8-банди талаблари бажарилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказиладиган ўрганишлар натижасида субсидия олувчи томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этиш ҳолатлари аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, осеменатор бир ой муддатда Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги хулосасида кўрсатилган камчиликларни тўлиқ бартараф қилган ҳолда, Агропортал орқали субсидия ажратиш тўғрисида қайта мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осеменатор Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосасидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани расмийлаштиргандан сўнг бир иш куни ичида тасдиқланган хулосани Агропортал орқали Агентликка юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосасига асосан субсидияни осеменаторнинг аризасида кўрсатилган тижорат банкидаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Сунъий уруғлантириладиган сигирларни рўйхатга олиш ва сунъий уруғлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Осеменатор аҳоли хонадонларидаги сигирларни идентификация қилингани ҳамда «VIS Chinor» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ахборот тизими) киритилганини текшириб, ушбу сигир идентификация қилинмаган ҳамда ахборот тизимига киритилмаган бўлса, хонадон эгасини ушбу сигирни идентификация қилиш ҳамда ахборот тизимига киритиш бўйича огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Уруғлантириладиган сигир идентификация қилинган ҳамда ахборот тизимига киритилган бўлса, осеменатор томонидан эмбрион трансплантацияси амалга оширилади ёки сунъий уруғлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осеменатор сигир уруғлантирилгани бўйича маълумотларни (уруғлантирилган сана, уруғ ёки эмбрионнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларни) ахборот тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осеменатор уч ойдан сўнг сунъий уруғлантирилган ёки эмбрион трансплантацияси амалга оширилган сигир ҳақиқатда бўғозлиги ёки бўғоз эмаслиги бўйича ахборот тизимига хулоса киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Хонадон эгаси эмбрион трансплантацияси амалга оширилган ёки сунъий уруғлантирилган сигири бузоқлаган куни бу ҳақда Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш марказининг туманлардаги масъул ходимларини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш марказининг туманлардаги масъул ходимлари ва осеменатор ўз навбатида хонадон эгасига туғилган наслли бузоқ учун субсидия олиш имконияти ва тартиби тўғрисида тавсиявий маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш марказининг туманлардаги масъул ходими ушбу туғилган наслли бузоқнинг идентификация қилингани ҳамда туғилган наслли бузоқ ҳақиқатан ҳам (бўғозлик муддати ва зотдорлигининг мослигига кўра) айнан эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилгани ҳақидаги тасдиқловчи якуний хулосани ахборот тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслдор бузоқ учун субсидия ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқ учун субсидия ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ Агропортал орқали ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хонадон эгаси эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқ учун субсидия олиш мақсадида бузоқ идентификация қилинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида Агропортал орқали Агентликка аризага қуйидаги маълумотларни киритган ҳолда мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган наслли бузоқнинг идентификация қилингани бўйича фотолавҳаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хонадон эгасидан ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги бўйича хонадон эгаси жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агентлик эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқ тўғрисидаги маълумотларни (сигир ва бузоқнинг идентификация рақамлари, қачон ва қайси осеменатор томонидан эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш амалга оширилгани, уруғнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларни) ахборот тизимидан ўзаро интеграция орқали олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агентлик хонадон эгаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига мос бўлганда, субсидияни бир иш кунида хонадон эгасининг аризада кўрсатилган тижорат банкдаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидия миқдори ахборот тизимидан интеграция орқали олинган маълумотлар асосида Агропорталда автомат равишда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Субсидия маблағларини мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Хонадон эгаси эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқларни камида 2 ой давомида сақлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик Агропортал орқали эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқлар учун субсидия олган хонадон эгалари тўғрисидаги маълумотларни Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқларнинг 2 ой давомида сақланишини ҳар ойда мониторинг қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси томонидан мониторинг жараёнида ушбу шарт бажарилмагани бўйича ҳолатлар аниқланганда, Агентликни Агропортал орқали бу ҳақда хабардор қилади. Агентлик мазкур ҳолатда субсидияни қайтариш чораларини кўради ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқлар ҳақиқатда нобуд бўлгани тўғрисида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси томонидан тузилган далолатномалар мавжуд бўлган ҳолатлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Субсидия ажратиш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тарафлар ўртасида келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, низолар суд тартибида ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидияларнинг тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш ҳамда аҳоли хонадонларида наслли қорамолларни кўпайтиришни рағбатлантириш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Осеменатор

Субсидия олиш учун Агропортал орқали аризага Низомнинг 8-бандида келтирилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

Техник-осеменаторлар ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаб, сертификат олгандан сўнг

2-босқич

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

Осеменатор томонидан берилган ариза ва унга илова қилинган маълумотларни Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигига юборади.

1 иш куни ичида

3-босқич

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги

Агентлик томонидан юборилган аризага илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади, субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосани электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

5 иш куни ичида

4-босқич

Агентлик

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг ижобий хулосасига асосан осеменаторнинг аризада кўрсатилган тижорат банкидаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига субсидия ажратади.

1 иш куни ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш ҳамда аҳоли хонадонларида наслли қорамолларни кўпайтиришни рағбатлантириш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқ учун субсидия ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Хонадон эгаси

Эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқ идентификация қилингандан сўнг субсидия олиш учун Агропортал орқали аризага Низомнинг 17-бандида келтирилган маълумотларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

30 кун ичида

2-босқич

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

Эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқ тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимидан интеграция орқали шакллантиради ва талабгор хонадон эгаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлганда хонадон эгасининг аризасида кўрсатилган тижорат банкидаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.

1 иш куни ичида

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2026 й., 09/26/435/0827-сон)