Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2022 03.03.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 660
ONLINE TRANSLATE
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказининг Низоми, 03.03.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 660
Кучга кириш санаси
03.03.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2022
Ҳужжат 30.11.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Давлат мулки қўмитаси
раиси ўринбосари —
Қимматли қоғозлар бозори
ишлашини мувофиқлаштириш
ва назорат қилиш
Маркази бош директори
М. Юнусматов
1999 йил 1 март, 42-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 3 мартда 660-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 5 октябрдаги 55-сонли «Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисидаги низом ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 660-8, 18.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисида»ги низомга мувофиқ қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш, қимматли қоғозлар бозорида хизмат кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш тартибини, шунингдек қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малака аттестатларини бериш, амал қилишини тўхтатиш ва маҳрум (бекор) қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом талаблари қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларида (бундан буён матнда- профессионал иштирокчи), фонд биржаларида, валюта биржаларининг фонд бўлимларида ишлашга талабгор бўлган ёки ишлаётган хамда мажбуриятига уларнинг номидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизмат кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш кирувчи жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш бўйича ваколатли давлат органи (бундан буён матнда — ваколатли орган) — Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларни аттестациядан ўтказиш (бундан буён матнда — аттестациядан ўтказиш) — қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, хизматларни кўрсатиш ва (ёки) ишларни бажаришда қимматли қоғозлар бозорининг мутахассиси малака гувоҳномасини олишга талабгор бўлган жисмоний шахсларнинг (бундан буён матнда — талабгор) тайёргарлигини аниқлаш усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака гувоҳномаси (бундан буён матнда — малака гувоҳномаси) — ваколатли орган томонидан профессионал иштирокчи, фонд биржаси (фонд бўлимини ташкил этган валюта биржаси)нинг номидан қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш ҳуқуқини тасдиқловчи ва тегишли тоифаси кўрсатилган тарзда жисмоний шахсга бериладиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I тоифа малака гувоҳномаси — жисмоний шахсларга бериладиган ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбари, бошқа профессионал иштирокчиларнинг ижро органи раҳбари, фонд биржасининг ижроия органи ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбари, валюта биржаларининг фонд бўлими раҳбари лавозимини эгаллаш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномасининг тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II тоифа малака гувоҳномаси — жисмоний шахсларга бериладиган ва профессионал иштирокчиларда, фонд биржаларда, валюта биржаларининг фонд бўлимларида мутахассис сифатида ишлаш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномасининг тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссияси — аттестация (қайта аттестация) ўтказиш бўйича коллегиал орган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Мажбурий аттестациядан, мазкур Низомнинг 1.31 бандида қайд этилган холлардан ташқари, қуйидаги шахслар ўтиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари, бошқа профессионал иштирокчиларнинг ижроия органи раҳбарлари, фонд биржаларнинг ижро органи ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари, валюта биржаларининг фонд бўлими раҳбарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишда иштирок этувчи, хизматлар кўрсатувчи ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорида ишларни бажарувчи профессионал иштирокчиларнинг, фонд биржасининг, валюта биржаларининг фонд бўлимлари мутахассислари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган тақдирда, кўрсатиб ўтилган шахслар малака гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган пайтдан эътиборан икки ойдан кечиктирмай мажбурий аттестациядан ўтишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида қайд этилган муддат давомида малака гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган шахслар, қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишда иштирок этиш, хизматлар кўрсатиш ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорида ишларни бажариш ҳуқуқисиз лавозимларини эгаллаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессионал иштирокчиларда, фонд биржаларида, валюта биржаларининг фонд бўлимларида ишлаётган малака аттестатига эга шахслар сони икки кишидан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган шахсларнинг лавозимлари, уларнинг вазифалари, функциялари ва ваколатлари кўрсатилган рўйхат хўжалик юрутивчи субъектнинг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс аттестациядан ўтмаган деб топилганда, у мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида қайд этилган лавозимларни эгаллашга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.31. Истисно тариқасида, молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳасида имтиёзли олий маълумот дипломига эга олий таълим муассасаси битирувчиси агар олий маълумотга эгалиги тўғрисидаги диплом берилган кундан 3 йилдан кўп вақт ўтмаган бўлса аттестациядан ўтмасдан ва белгиланган йиғимни тўламасдан II тоифа малака гувоҳномасини олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар малака аттестатини олиш учун ваколатли органга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур низомнинг 1-иловасидаги* шаклда ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — паспорт ёхуд хорижий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — яшаш гувоҳномасининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаси ёки нотариус томонидан тасдиқланган олий маълумот тўғрисидаги имтиёзли диплом нусхаси (бакалаврлар учун).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Аттестация комиссияси қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда аттестациядан ўтган шахсларни қайта аттестациядан ўтказишга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бир неча маротаба бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига жиддий ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир йил давомида уч ва ундан ортиқ маротаба амалдаги малака гувоҳномасига эга бўлган шахс томонидан содир этилган қонунбузилишлар қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бир неча маротаба бузиш деб тан олинади.
(1.4-банднинг учинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Аттестация комиссиясининг иш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Ваколатли органда беш кишидан кам бўлмаган Аттестация комиссияси тузилади ва Аттестация комиссия раисини, аъзоларини ва Аттестация комиссия аъзоси бўлмаган котибни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссияси таркибига ваколатли органнинг мансабдор шахслари ва ходимлари, шунингдек бошқа давлат бошқаруви органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг ихтиёрий бирлашмасининг вакиллари хам киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Аттестация комиссиясининг таркиби ваколатли орган раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Аттестация комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация ўтказиш тартибини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест ва билет саволларини тузиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация ўтказиш санаси, жойи ва вақтини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация (қайта аттестация)ни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация натижаларини расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтмаган деб топилган шахсларнинг апелляцияларини кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Аттестация комиссиясининг мажлислари заруриятга кўра, лекин бир ойда камида бир маротаба ўтказилади. Аттестация комиссияси котиби Аттестация комиссияси мажлисини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссияси мажлиси унинг аъзоларининг камида 2/3 қисми ҳозир бўлган тақдирда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссиясининг мажлисига қўйилган ва унинг ваколати доирасидаги масалаларни ҳал этишда Аттестация комиссияси мажлисида қатнашаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози керак бўлади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади ва тегишли баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раисини ёки аъзосини узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган ҳолларда уларни алмаштириш ваколатли орган раҳбарининг буйруғига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Аттестация комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш (Аттестация комиссиясининг мажлиси ўтказиладиган жой ва вақти) тўғрисида Аттестация комиссияси аъзолари Аттестация комиссияси котиби томонидан хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Ваколатли орган раҳбарининг буйруғига асосан Аттестация комиссияси аъзолари таркибидан сайёр Аттестация комиссияси мажлислари ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. Аттестация комиссияси тест ва имтиҳон саволларини қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқади.
(2.7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест ва имтиҳон саволларини ишлаб чиқиш учун тегишли йўналишдаги таълим муассасалари, давлат бошқаруви органлари шунингдек қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг ихтиёрий бирлашмалари жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш ва малака гувоҳномаларини бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Талабгорлар тўғри расмийлаштирилган ҳужжатларни ваколатли органга аттестация кунидан камида етти иш кун олдин тақдим этади ва аттестация кунидан икки иш куни олдин тасдиқланадиган аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхати талабгорлардан ҳужжатларни келиб тушган санаси бўйича тузилади ва тасдиқланганидан сўнг танишиш учун очиқ деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомда назарда тутилган белгиланган тўлов миқдори келиб тушмаган тақдирда, талабгор аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхати Аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Аттестация (қайта аттестация)дан ўтиш учун талабгорлар ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхати, нусхалар сони, ҳужжатлар шакли (нусхаси ёки асли), шунингдек, хар бир тақдим этилган ҳужжатларнинг варақлар сони кўрсатилган ҳолда мазкур Низомнинг 2- иловасига* мувофиқ шаклдаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув муассасаси ёки нотариус томонидан тасдиқланган қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ёки қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги ўқув муассасаси сертификатининг нусхаси (бунда, талабгорга сертификат берилган санадан мазкур бандга асосан ҳужжатларни тақдим этиш санасигача бўлган муддат бир йилдан кўп бўлмаслиги лозим);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — паспорт ёхуд чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — яшаш гувоҳномасининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг 3.8-бандида белгиланган бир марталик тўлов тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I даражали малака гувоҳномасини олишга талабгорлар, қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйида келтирилган йўналишлардан бири, яъни молия — иқтисод, ҳуқуқшунослик, математика ёки ахборот технологиялар бўйича олий маълумотга эгалигини тасдиқловчи ҳужжатнинг таълим муассасаси ёки нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси, шунингдек иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқшунослик соҳаларда ёки кўрсатилган соҳалар бўйича давлат бошқарув органларида камида икки йиллик иш стажига эгалигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасининг ёки бошқа ҳужжатнинг нотариус ёки иш берувчи томонидан тасдиқланган нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёхуд таълим муассасаси ёки нотариус томонидан тасдиқланган олий маълумотга эгалигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, шунингдек иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқшунослик соҳаларда ёки кўрсатилган соҳалар бўйича давлат бошқарув органларида камида беш йиллик иш стажига эгалигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасининг ёки бошқа ҳужжатнинг нотариус ёхуд иш берувчи томонидан тасдиқланган нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, шахслар иқтисодий ёки ҳуқуқшунослик соҳасида илмий даражага эга бўлса ва тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланса (агарда илмий даража хорижий давлатда олинган бўлса, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нострификациядан ўтгандан сўнг), аттестацияга тегишли иш стажисиз, қайта тайёргарликсиз ва малака оширмаган холда, киритилади.
(3.2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг 1.31, 3.2 ва 4.1 бандларида қайд этилган қуйидаги ҳужжатлар, талабгорнинг (малака гувоҳномаси эгаси) хоҳишига кўра улардан нусха олиш ва талабгорга қайтариш учун асл нусхада (асли) тақдим этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаси ёки нотариус томонидан тасдиқланган олий маълумот тўғрисидаги имтиёзли диплом нусхаси (бакалаврлар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув муассасаси ёки нотариус томонидан тасдиқланган қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ёки қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги ўқув муассасаси сертификатининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаси ёки нотариус томонидан тасдиқланган, қуйида келтирилган йўналишлардан бири: молия — иқтисод, ҳуқуқшунослик, математика ёки ахборот технологиялар бўйича олий маълумотга эгалигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси, шунингдек иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқшунослик соҳаларда ёки кўрсатилган соҳалар бўйича давлат бошқарув органларида камида икки йиллик иш стажига эгалигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасининг ёки бошқа ҳужжатнинг нотариус ёки иш берувчи томонидан тасдиқланган нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаси ёки нотариус томонидан тасдиқланган олий маълумотга эгалигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, шунингдек иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқшунослик соҳаларда ёки кўрсатилган соҳалар бўйича давлат бошқарув органларида камида беш йиллик иш стажига эгалигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасининг ёки бошқа ҳужжатнинг нотариус ёки иш берувчи томонидан тасдиқланган нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФҲДЁ органи томонидан берилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага киритилган ўзгартиришлар ва тузатишлар тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нусхаларда нусха олинган сана ва вақт ҳақида белги қўйилади, шунингдек нусха олишни амалга оширган ваколатли орган ходимининг тўлиқ исми шарифи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Тақдим этилган ҳужжатлар номувофиқ расмийлаштирилган тақдирда, ҳужжатларни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари бузилганда, ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки мазкур Низомда назарда тутилган бошқа ҳолларда ваколатли орган талабгорга аттестациядан ўтишга рад жавобини беради. Бунда малака гувоҳномасини олиш учун ариза берган шахсга аризани берган кунидан эътиборан 5 иш кунидан кеч бўлмаган муддатда ёзма шаклдаги асосланган рад жавоби юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича эътирозлар мавжуд бўлмаса, ариза берган шахс аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5 Аттестацияни ўтказиш санаси, вақти ва жойи ваколатли органнинг веб-сайтига эълон қилинади. Аттестация комиссияси томонидан белгиланган аттестация (қайта аттестация)ни ўтказиш кунида, аттестациядан ўтувчилар рўйхатига киритилган талабгорлар аттестациядан ўтиш учун кўрсатилган жойга етиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор ўзи билан паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлиши лозим. Паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлмаган ёки аттестацияга кеч келган шахслар келмаган деб ҳисобланади ва навбатдаги аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кетма-кет икки марта аттестациядан ўтишга келмаган талабгорлар аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхатидан чиқариб ташланади. Бунда тақдим этилган ҳужжатлар охирги аттестация ўтказилган кундан эътиборан етти кун ичида номзодга қайтарилади, бир марталик тўлов эса қайтарилмайди. Ҳужжатларни қайта тақдим этиш мазкур Низомнинг 3.1 — 3.4 бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган томонидан қайтарилган ҳужжатлар бўйича махсус дафтар юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7. Аттестациялар жараёнига техник хизмат кўрсатиш ваколатли орган ва зарур дастурий-техник ускуналарга эга бўлган ташкилот ўртасидаги шартномага асосан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация тестлари натижалари юзасидан компьютер маълумотлар базасини сақлаш учун жавобгарлик аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.8. Аттестациялар (қайта аттестациялар)ни ўтказиш ва техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида, талабгорлардан ваколатли орган ҳисоб рақамига ўтказиладиган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида бир марталик йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестациядан ўтмаган шахсларга бир марталик йиғим қайтарилмайди. Аввал аттестациядан ўтмаган шахснинг хар бир кейинги аттестацияси (қайта аттестацияси) тегишли бир марталик йиғимни тўлаш билан бирга амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.9. II даражали малака гувоҳномасини олиш учун талабгорларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тест синови усулида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I даражали малака гувоҳномасини олиш учун талабгорларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш икки босқичда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синови;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синовидан муваффақиятли ўтган тақдирда — ёзма-оғзаки имтиҳон (бундан буён матнда — имтиҳон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синови компьютер дастуридан фойдаланган холда ёки ёзма равишда тест саволларига жавоб бериш шаклида амалга оширилади ва талабгорларга 60 дақиқа тақдим этган ҳолда ўз ичига 60та саволларни олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон тўртта назарий ва амалий саволлардан иборат имтиҳон билетларига жавоблар шаклида ёзма амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон саволларига жавоб бериш учун талабгорларга 90 дақиқа тақдим этилади. Ҳар бир имтиҳон билетининг саволига берилган жавоблар беш балли тизимда баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.10. Керак бўлган тўғри жавоблар сони:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синовидан ўтиш учун камида 45 та тўғри жавобни ташкил этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳондан ўтиш учун 15 баллдан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.11. Аттестация натижаларини аниқлаш учун куйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«аттестациядан ўтган»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«аттестациядан ўтмаган».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.12. Тест синови ва имтиҳон ўтказилаётган вақтда талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотнома, махсус ва бошқа адабиётлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзувлардан, шу жумладан электрон манбалардаги ёзувлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уяли алоқа ёки бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа талабгорлар билан мулоқот олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган талаблар бузилган тақдирда, талабгор аттестациядан четлаштирилади ва аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.13. Аттестация натижалари Аттестация комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланган ва Аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланган Аттестация комиссияси баённомаси билан расмийлаштирилади. Аттестация натижалари ваколатли органнинг веб-сайтига аттестация ўтказилган санадан сўнг 3 иш куни давомида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.14. Аттестациядан ўтмаган деб топилган шахс, мазкур Низомнинг 3.1 — 3.4 бандларида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни қайта тақдим этган холда аттестациядан ўтишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.15. Талабгор аттестация натижалари бўйича Аттестация комиссиясига апелляция беришга ҳақли. Апелляция аризаси Аттестация комиссияси раиси номига талабгорни аттестациядан ўтмаган деб топилган кундан эътиборан 30 иш кунидан кеч бўлмаган муддатда ёзма шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссияси апелляция аризасини келиб тушган санадан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқиши ҳамда кўриб чиқиш натижаси бўйича аризачига Аттестация комиссиясининг қарорини Аттестация комиссияси раиси томонидан имзоланган комиссия йиғилиши баённомасидан кўчирма кўринишида юбориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссияси апелляция аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича аризачи — аттестациядан ўтмаган шахснинг шикоят ва важларини ўринли деб топиши ва уни аттестациядан ўтган деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссияси қарорига асосан аттестациядан ўтган деб топилган шахсга малака гувоҳномаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта аттестациядан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Аттестация комиссияси аттестациядан ўтмаган деб топилган шахсни қайта аттестациядан ўтказиш кунини белгилайди. Агарда олдинги аттестациядан ўтмаган деб топилган шахс қайта аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра аттестациядан ўтган деб топилса, унга умумий асосларга кўра малака гувоҳномаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди. Апелляция аризасини кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлган тақдирда, аризачи Аттестация комиссияси қарори устидан суд тартибида шикоят келтиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.16 Аттестациядан ўтмаган деб топилган шахс, Аттестация комиссиясининг қарори устидан суд тартибида шикоят келтиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.17 Малака гувоҳномалари мазкур Низомнинг 3 (I тоифа малака гувоҳномаси) ва 4 (II тоифа малака гувоҳномаси) иловаларидаги шаклда расмийлаштирилади. Малака гувоҳномаларини бериш аттестация ўтган санадан бошлаб 15 иш куни давомида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.18 Ваколатли орган аттестациядан ўтган шахсларнинг (қимматли қоғозлар бозори мутахассислари) ягона давлат реестрини юритади. Малака гувоҳномаларини олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар аттестациядан ўтган шахсларнинг (қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг) ягона давлат реестрига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестациядан ўтган шахсларнинг (қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг) ягона давлат реестри қуйидаги шаклларда юритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қоғозли манбаларда (тикилган ва ваколатли органнинг муҳри билан муҳрланган журналлар шаклида, тикилган бетларнинг сони кўрсатилган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) электрон манбаларда, электрон ёзувлар шаклида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестациядан ўтган шахсларнинг (қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг) ягона давлат реестрида малака гувоҳномалари берилган мутахассислар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака гувоҳномасини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспортига доир маълумотлар ёки яшаш гувоҳномасига доир маълумотлар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака гувоҳномасининг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилишининг тугаш муддати, тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака гувоҳномаси бланкасининг тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака гувоҳномаси олинган сана, олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси (фақат қоғоз шаклда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака гувоҳномасини бекор қилиш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тугатиш санаси ва сабаблари, шунингдек дубликат бериш тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоҳ, унда ваколатли орган зарур деб ҳисоблайдиган ҳар қандай қўшимча маълумотлар акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.19 Малака гувоҳномаларининг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Малака гувоҳномаларини қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Илгари берилган малака гувоҳномасида кўрсатилган маълумотларнинг ўзгарганлиги муносабати билан малака гувоҳномасини қайта расмийлаштириш учун малака гувоҳномаси эгаси томонидан ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган раҳбари номига малака гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака гувоҳномасининг асл нусхаси, у йўқолган тақдирда — йўқолган малака гувоҳномасининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларидаги эълон нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта расмийлаштирилган малака гувоҳномасини бериш харажатларини қоплаш учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида бир марталик тўлов тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФҲДЁ органи томонидан берилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага фамилияси ёки исми ўзгартирилганлиги муносабати билан киритилган ўзгартиришлар ва тузатишлар тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт нусхаси — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ёки чет эл фуқаролари ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахслар учун –яшаш гувоҳномасининг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Ваколатли орган томонидан малака гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинганда аввалги тартиб рақами ва аввал белгиланган амал қилиш муддати билан малака гувоҳномасининг янги бланки берилади, бунда илгари берилган малака гувоҳномасининг бланки бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Малака гувоҳномаси йўқолган тақдирда малака гувоҳнома эгаси томонидан ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака гувоҳномаси дубликати бериш тўғрисида ариза, илгари берилган малака гувоҳномасининг йўқолиши сабаблари ва ҳолатлари кўрсатилган холда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўқолган малака гувоҳномасининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларидаги эълон нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака гувоҳномаси дубликатини бериш харажатларини қоплаш учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида бир марталик тўлов тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт нусхаси — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ёки чет эл фуқаролари ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахслар учун –яшаш гувоҳномасининг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Ваколатли орган томонидан малака гувоҳномасининг дубликатини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда ваколатли орган малака гувоҳномасини йўқотган шахсга малака гувоҳномасининг аввалги тартиб рақами ва аввал белгиланган амал қилиш муддати билан «ДУБЛИКАТ» ёзуви қўйилган малака гувоҳномасининг янги бланкини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Мазкур Низомнинг 4.1-бандида кўрсатилган ҳолатда янги малака гувоҳномасини бериш ҳамда 4.3-бандида кўрсатилган ҳолатда дубликат бериш тўғрисидаги қарор Аттестация комиссияси томонидан ариза олинган пайтдан эътиборан 15 иш куни мобайнида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Агар малака гувоҳномасининг дубликати олингандан сўнг аввал йўқолган малака гувоҳномасининг асл нусхаси топилса, малака гувоҳномасининг дубликатини олган шахс шу ҳолат юзага келган кундан эътиборан беш кундан кечикмасдан малака гувоҳномасининг асл нусхасини уни бекор қилиш учун ваколатли органга топшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7. Дубликат ёки қайта расмийлаштирилган малака гувоҳномасини олиш учун қайта аттестациядан ўтиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дубликат ёки қайта расмийлаштирилган малака гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тегишли тарзда расмийлаштирилмаган тақдирда аризачига ариза олинган кундан эътиборан 15 иш куни мобайнида ёзма шаклдаги асослантирилган рад жавоби етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Ваколатли орган малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда малака гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш малака гувоҳномаси эгасининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан содир этилган қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари аниқланганда, олти ойдан ошмаган муддатга амалга оширилади.
(5.2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа асосларга асосан малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака гувоҳномасини тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган бўлса, юқорида қайд этилган муддат ўтиши билан малака гувоҳномасининг амал қилиши қайта тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Малака гувоҳномасини амал қилишини тугатиш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 1.4-бандида назарда тутилган холларда аттестациядан ўтган шахс қайта аттестациядан ўта олмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака гувоҳномаси эгасининг вафоти ёхуд муомала лаёқати белгиланган тартибда чекланганда ёки уни муомалага лаёқатсиз деб топилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака гувоҳномаси эгаси ваколатли органга унга берилган малака гувоҳномасининг амал қилишини тугатишни сўраб ариза билан ёзма мурожаат қилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака гувоҳномаси эгаси томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бир неча марта ёки бир марта қўпол равишда бузилганда;
(5.3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар малака гувоҳномаси эгаси томонидан бартараф этилмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа асосларга кўра малака гувоҳномасининг амал қилишини тугатишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4. Малака гувоҳномасини ишончсиз маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этган холда олиш ҳолати аниқланганлиги малака гувоҳномасини бекор қилишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа асосларга кўра малака гувоҳномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссиясининг малака гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори малака гувоҳномаси берилган санадан амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.5. Ваколатли орган малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан 10 иш кунидан кеч бўлмаган муддатда малака гувоҳномаси эгасини Аттестация комиссиясининг қабул қилган қарори ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.6. Малака гувоҳномасини амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабарномада малака гувоҳномаси эгаси томонидан бажарилиши лозим бўлган чоралар ҳамда уларни бажариш муддати акс эттирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.7. Кўрсатилган чораларни лозим тарзда, белгиланган муддатда бажарган тақдирда, малака гувоҳномаси эгаси бажарганлиги тўғрисида ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.8. Амал қилиш муддати тугаганлиги боис малака гувоҳномаларининг амал қилиши тугатилган шахслар, умумий асосларга кўра янги малака гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги ёки малака гувоҳномасини амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этмаганлиги сабабли малака гувоҳномаларининг амал қилиши тугатилган шахслар малака гувоҳномасининг амал қилиши тугатилган санадан эътиборан бир йил ўтгач янги малака гувоҳномаларини олиш учун мурожаат этишга ҳақли.
(5.8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.9. Ваколатли орган малака гувоҳномаларини амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки малака гувоҳномаларини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ва (ёки) ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилади, шунингдек Аттестациядан ўтган шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ўзгартиришларни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.10. Малака гувоҳномаси суд қарорига асосан бекор қилиниши, унинг амал қилиши эса тўхтатиб турилиши ва тугатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.11. Ваколатли органнинг малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1 Мазкур Низом 1999 йилнинг 5 мартидан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1994 йил 25 сентябрда тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1994 йил 29 сентябрда рўйхат рақами 103-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Инвестиция институтлари ва фонд биржалари (биржаларнинг фонд бўлимлари) ходимлари ва мутахассисларини, жисмоний шахсларни қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига аттестациядан ўтказиш тўғрисида»ги низом ва илгари унга берилган барча тушинтиришлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.3 Мазкур Низомнинг талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(6.3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.4 Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат ваколатли орган томонидан амалга оширилади.