03.07.2026 йилдаги 18-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар томонидан фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги ишларни кўриш амалиёти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш унинг ҳуқуқий мақомига, мулкий ҳамда бошқа қонуний манфаатларига бевосита таъсир кўрсатиши, бундай масалалар қонунда белгиланган тартибда фақат суд томонидан ҳал этилиши ва бу жараёнда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муҳим вазифа эканлигини инобатга олиб, мазкур тоифадаги ишларни кўришда қонунчилик ҳужжатларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра (19-моддасининг биринчи қисми) мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда мазкур Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш лаёқати (ҳуқуқ лаёқати) туғилган пайтдан вужудга келиб, вафот этиши билан тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаронинг ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш ва бурчларини бажариш лаёқати (муомала лаёқати) эса у ўн саккиз ёшга тўлгач ёки тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилинганида (эмансипация) тўла ҳажмда вужудга келади. Фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш ёки бундай чеклашни бекор қилиш ҳамда фуқарони муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқатли деб топиш тўғрисидаги ишларни қонунийликка қатъий риоя қилган ҳолда ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиниши фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолати ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш ёки бундай чеклашни бекор қилиш ҳамда фуқарони муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқатли деб топиш ҳақидаги аризалар суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ишлар тоифасига киради ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён ФК) 30-31-моддалари, Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён ФПК) 310 — 316-моддалари, «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилган ҳолда кўриб чиқилиши лозим. Судлар ишни кўриб чиқишда иш бўйича аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатларни ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлаши шарт (ФПКнинг 15-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ФКнинг 23-моддасига мувофиқ, қонунда назарда тутилган ҳоллар ва тартибдан ташқари ҳеч кимнинг муомала лаёқати чекланишига йўл қўйилмайди. Шу муносабат билан судлар бундай чекловларни қўллашда фақат қонунда белгиланган асослар ва тартибга қатъий риоя этишлари, ҳар қандай чекловнинг қонунийлиги ва асослилигини синчиклаб текширишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш ёки уни муомалага лаёқатсиз деб топиш суд томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий ҳимоя чоралари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муомала лаёқати чекланган фуқаро майда маиший битимларни мустақил равишда тузиши мумкин. Майда маиший битимлардан ташқари бошқа битимларни тузиш, шунингдек, иш ҳақи, пенсия ва бошқа даромадларни олиш ҳамда уларни тасарруф этиш ҳомийнинг розилиги асосида амалга оширилади. Бундай шахс ўзи тузган битимлар бўйича ва етказган зарари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил равишда мулкий жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс ўз ҳаракатларининг ҳуқуқий аҳамияти ва оқибатларини англай олмаслиги ёки уларни бошқара олмаслиги сабабли, фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини мустақил равишда амалга ошира олмайди. Бундай шахс томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик масаласи ФКнинг 996-моддаси қоидаларига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг эътибори қонунда фуқарони муомала лаёқатини чеклаш ёки уни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида талаб қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси қатъий белгиланганлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ариза:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаронинг оила аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
васийлик ва ҳомийлик органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокурор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даволаш муассасалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда бундай ваколатлар юклатилган давлат органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ бундай ҳуқуқ берилган жамоат бирлашмалари томонидан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила кодексининг 5-моддасига мувофиқ, эр-хотин, ота-она ва болалар (шу жумладан, фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар) фуқаронинг оила аъзолари ҳисобланади. Шу билан бирга, бошқа қариндошлар, хусусан, бобо, буви, ака-ука, опа-сингил, тоға, амаки, хола, амма ва бошқалар фуқаронинг оила аъзолари доирасига кирмаслиги тушунтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, фуқарони муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш бўйича васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолият туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза манфаатдор шахс номидан иш юритишга ваколати бўлмаган шахс томонидан берилган деганда, ишонч билдирувчи номидан вакиллик қилиш ҳуқуқини берувчи тегишли ишончномага эга бўлмаган шахс томонидан берилган ариза тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, судларга фуқарони муомала лаёқатини чеклаш ёки уни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида талаб билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар ва уларнинг вакиллари томонидан берилган аризаларни ФПК 195-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан қайтариш ёки ушбу кодекс 122-моддасининг 2-бандига кўра кўрмасдан қолдириш учун асос бўлмаслиги тушунтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу аризалар мазмунан кўриб чиқилиши ва ариза берувчида қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай талаб билан мурожаат қилиш ҳуқуқи бўлмаганлиги сабабли қаноатлантирилмаслиги лозим. Шу билан бирга, зарурат мавжуд бўлган ҳолларда, суд бундай ариза бериш масаласини ҳал этиш учун ваколатли органларга тегишли тартибда хабар юборишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқарони муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ариза шу фуқаро яшаб турган жойдаги, агар у даволанаётган бўлса, ушбу муассаса жойлашган ҳудуддаги суднинг судловига тегишлидир (ФПКнинг 310-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги аризада спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари, шунингдек, ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддаларни суиистеъмол қилаётган шахс ушбу хатти-ҳаракатлари билан ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяётганлигидан далолат берувчи ҳолатлар баён қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги аризада фуқарода ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англаш ёки уларни бошқариш имкониятидан маҳрум этувчи руҳий бузилиш (касаллик) ёхуд ақли заифлик аломатларини кўрсатувчи ҳолатлар баён этилиши лозим (ФПКнинг 311-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Судларга тушунтирилсинки, судья ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш босқичида қонунга мувофиқ ишни кўрилишида иштирок этиши шарт бўлган прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокини таъминлаш (ФПКнинг 313-моддаси), шунингдек, ариза ваколатли шахслар томонидан берилган ҳолларда заруратга қараб фуқаронинг оила аъзоларини манфаатдор шахс сифатида жалб қилиш масаласини ҳал этиши ва бу ҳақда суд ажримида кўрсатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаронинг руҳий ҳолати суд-психиатрия экспертизаси орқали аниқланиши сабабли, уни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишлар бўйича, агар руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллик ёхуд ақли заифлик) ҳақида етарли маълумотлар мавжуд бўлса, ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш босқичида суд-психиатрия экспертизаси тайинланади (ФПКнинг 312-моддаси). Бундай маълумотлар жумласига фуқаронинг касаллик тарихи кўчирмаси, руҳий-асаб касалликлари муассасаларида ҳисобда туриши ёки даволанганлиги ҳақидаги маълумотнома, ногиронлик гувоҳномаси ҳамда шу каби ҳужжатлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд-психиатрия экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги ажримда фуқаронинг руҳий ҳолатини (руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги), шунингдек, у ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англаш ёки уларни бошқариш қобилиятига эга ёхуд эга эмаслигини аниқлашга қаратилган саволлар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар суд-психиатрия экспертизасини тайинлашда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини энг кам чеклайдиган экспертиза шаклини танлаш зарурлигини инобатга олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг руҳий ҳолатига оид етарли тиббий маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда, қоида тариқасида, амбулатор суд-психиатрия экспертизасини тайинлаш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иш ҳужжатлари, тиббий маълумотлар ёки шахснинг ҳолати амбулатор текширув орқали тўлиқ ва асослантирилган хулоса бериш имкони йўқлигини кўрсатса, суд ажримда тегишли асосларни баён қилган ҳолда стационар суд-психиатрия экспертизасини тайинлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига нисбатан суд-психиатрия экспертизаси ўтказилаётган шахс текширувдан очиқдан-очиқ, яъни фаол равишда бўйин товласа ва унинг хатти-ҳаракатлари жамоат тартибига, атрофдагиларнинг ҳуқуқлари, ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солса, суд мажбурий тартибда экспертизага юбориш тўғрисида ажрим чиқаришга, ажрим ижросини тегишли ички ишлар органлари зиммасига юклашга ҳамда мазкур ажримни ижро этиш жараёнида шахс тиббиёт ходими кузатувида бўлишини белгилашга ҳақлидир (ФПКнинг 312-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қонунга кўра, бундай тоифадаги ишлар прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида кўрилишини инобатга олиб, улар суд мажлисига келмаган тақдирда, иш муҳокамаси кейинга қолдирилади ва бу ҳақда уларга хабар берилади. Шу билан биргаликда суд, уларнинг суд мажлисига узрсиз сабаблар билан келмаганлиги ҳолати юзасидан хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдиради (ФПКнинг 220 ва 313-моддалари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муомала лаёқати чекланиши ёки муомалага лаёқатсиз деб топилиши сўралаётган фуқаро мазкур иш бўйича манфаатдор шахс ҳисобланиши сабабли муомала лаёқати чекланиши масаласи кўриб чиқилаётган фуқаронинг ишда иштирок этиши мажбурий бўлиб, у узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаган ёхуд келмаганлиги сабабларини маълум қилмаган тақдирда, ФПКнинг 144 ва 186-моддалари қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қоида муомалага лаёқатсиз деб топилиши масаласи кўриб чиқилаётган шахснинг соғлиғи ҳолати имкон берган ҳамда суд уни ишда иштирок этиши лозим деб топган ҳолларда ҳам қўлланилиши мумкин. Суд унинг суд мажлисидаги иштирокини видеоконференцалоқа орқали ёки сайёр суд мажлиси ўтказиш йўли билан ҳам таъминлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фуқаронинг спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ҳамда бошқа кучли таъсир қилувчи моддаларни суиистеъмол қилиши факти иш бўйича тўпланган далиллар билан тасдиқланиши лозим (ФПКнинг 8-боби).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай далилларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий муассасаларнинг маълумотномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд-наркологик экспертизаси хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарорлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳужжатлари (масалан, ички ишлар органининг жамоат тартибини бузиш, оилада можароли вазиятлар келтириб чиқариш ҳақидаги ҳужжатлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш ёки иш жойидан берилган тавсифномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларига қарамлик ҳолатини тасдиқловчи бошқа далиллар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш учун унинг гиёҳвандлик (наркомания), заҳарвандлик (токсикомания), ичкиликбозлик туфайли ҳисобда туриши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фуқаронинг спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини, шунингдек, бошқа кучли таъсир қилувчи моддаларни суиистеъмол қилиши оқибатида унинг оиласи оғир моддий аҳволга тушганлиги фактини аниқлашда суд қуйидагиларга эътибор бериши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила аъзоларини таъминлаш мажбуриятини бажармаганлиги (вояга етмаган болаларга алимент тўламаслик, ногирон ёки ёрдамга муҳтож оила аъзоларини таъминламаслик ва ҳ.к.);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва қарамликни келтириб чиқарадиган бошқа кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиб олиш учун ўзининг ёки оила аъзоларининг маблағларини сарфлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила бюджетига зарар етказганлиги (оила аъзоларининг эркига зид ва оила манфаатига мос бўлмаган ҳолда оила мол-мулкини сотиш ёки йўқ қилиш, қарз олиб оилани қарздор қилиш ва шу каби ҳолатлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суд, фуқаронинг оила харажатларида иштирок этмаслиги спиртли ичимликлар, наркотик воситалар ёки психотроп моддаларни суиистеъмол қилиш эмас, балки касаллик, ишга жойлаша олмаслик каби объектив сабабларга боғлиқ эканлигини аниқласа, у ҳолда бундай фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. ФКнинг 31-моддасига кўра, фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш учун қуйидаги икки шартнинг ўзаро сабабий боғлиқликда бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши талаб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаронинг спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини, шунингдек бошқа кучли таъсир қилувчи моддаларни суиистеъмол қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Судлар фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишларни кўришда суд-психиатрия экспертизаси хулосасини далил сифатида баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза хулосаси иш учун ишончли ва етарли далил сифатида қабул қилиниши учун унда фуқаронинг руҳий ҳолати бузилганлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмаслиги ёки уларни бошқара олмаслиги аниқ, равшан ва қатъий хулоса шаклида баён этилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт хулосасида мавҳум, эҳтимол тутилган, яъни шартли ифодаларга, жумладан, «бўлиши мумкин», «истисно этилмайди», «тахмин қилинади» каби ибораларга асосланган, қатъий хулоса мазмунини ифодаламайдиган тўхтамлар мавжуд бўлганда, хулоса суд томонидан далилнинг мақбуллиги ҳамда етарлилиги нуқтаи назаридан танқидий баҳоланиб, тегишли тартибда қайта, комиссиявий ёки комплекс экспертиза тайинлаш масаласи ҳал қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. ФКнинг 22-моддасига мувофиқ, фуқаро ўн саккиз ёшга тўлгандан кейингина тўлиқ ҳажмда муомала лаёқатига эга бўлади, бироқ ушбу ёшга етгунга қадар ҳам қонун ҳужжатларида белгиланган доирада қисман муомала лаёқатига эга ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар ФК 27-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқларни мустақил равишда амалга оширишга ҳақли бўлиб, ушбу муомала лаёқати доирасида тузган битимлари бўйича, шунингдек, ўзлари етказган зарар учун мустақил жавобгар ҳисобланади (ФКнинг 994-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан келиб чиқиб, ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган фуқароларга нисбатан ФПКнинг 310-моддасида назарда тутилган асослар ва тартибда судга ариза берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Судларга тушунтирилсинки, фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишлар бўйича қабул қилинадиган ҳал қилув қарори ФПКнинг 23-боби талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида аризани қаноатлантириш ёхуд рад этиш ҳақидаги хулоса аниқ баён этилиши лозим. Ариза қаноатлантирилганда муомалага лаёқатлилиги масаласи кўриб чиқилган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, яшаш манзили ва шахсини идентификация қилувчи бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуннинг 13 ва 21-моддалари талабларига мувофиқ, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари доирасида муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқарога ҳомий ёхуд васий тайинлаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди ҳамда муайян шахснинг ҳомий ёхуд васий этиб тайинланиши мумкинлиги тўғрисидаги хулосани туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этади. Шундан сўнг, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида фуқарога ҳомий ёхуд васий тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, судлар ҳомий ёхуд васий тайинлаш ҳақидаги масалани ҳал қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг эътибори, муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро тўғрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш, шунингдек, кейинчалик юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳуқуқий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси у қонуний кучга кирган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай фуқаронинг яшаш жойидаги тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик органига юборилиши лозимлигига қаратилсин (ФПКнинг 314-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фуқаронинг муомала лаёқатини чеклашни ва унга нисбатан белгиланган ҳомийликни бекор қилиш ёки фуқарони муомалага лаёқатли деб топиш ва унга белгиланган васийликни бекор қилиш ФКнинг 30, 31-моддалари ва ФПКнинг 315-моддасига мувофиқ, чекловга асос бўлган ҳолатлар барҳам топган тақдирда суд тартибида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатлар суд томонидан тиббий маълумотнома, тавсифномалар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертиза хулосаси ва бошқа мақбул далиллар асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаронинг муомала лаёқатини чеклашни бекор қилиш масаласи ФПКнинг 315-моддасига мувофиқ, муомала лаёқати чекланган шахснинг ўзи, унинг ҳомийси, шунингдек ФПКнинг 310-моддасида санаб ўтилган субъектларнинг аризасига асосан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васий, шунингдек, ФПКнинг 310-моддасида кўрсатилган субъектлар соғайган фуқарони муомалага лаёқатли деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқарони муомалага лаёқатли деб топиш ёки унинг муомала лаёқатини чеклашни бекор қилиш тўғрисидаги ариза, фуқаронинг муомала лаёқати чекланиши ёхуд муомалага лаёқатсиз деб топилиши ҳақидаги қарор қайси суд томонидан қабул қилинганидан қатъи назар, мазкур фуқаронинг яшаш жойидаги судга берилади ва шу суд томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай аризаларни кўриб чиқиш натижаси бўйича суд илгариги ҳал қилув қарорини бекор қилиш масаласини ҳал этмасдан, фуқаронинг муомала лаёқатини чеклашни бекор қилиш ёки фуқарони муомалага лаёқатли деб топиш ҳамда унга нисбатан белгиланган ҳомийлик ёки васийликни бекор қилиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Судларга тушунтирилсинки, фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори унинг ҳуқуқий мақомига бевосита таъсир қилиши сабабли, бундай шахс мазкур суд ҳужжати устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Судларнинг эътибори ФПКнинг 316-моддаси талабларига мувофиқ фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд харажатлари аризачидан ундирилмаслиги сабабли, ушбу тоифадаги ишлар бўйича аризачилар давлат божи ва почта харажатларини тўламасдан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ариза давлат божи тўланган ҳолда топширилган бўлса, суд ишни кўриш якунлари бўйича, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига асосан уни ортиқча тўланган деб топиб, қайтариш масаласини ҳал қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ариза фуқаронинг оила аъзолари томонидан инсофсизлик билан, асоссиз равишда фуқарони муомала лаёқатини чеклаш ёки уни муомала лаёқатидан маҳрум этиш мақсадида атайлаб берилган деб топса, олдиндан тўланган давлат божи қайтарилмайди, давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган давлат божи эса, аризачидан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга тушунтирилсинки, аризанинг инсофсизлик билан, асоссиз равишда ва атайлаб берилганлигини баҳолашда ФПКнинг 40-моддаси ишда иштирок этувчи шахслар ўзларига берилган процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланиши шартлиги ҳақидаги талаби, шунингдек, ФКнинг 9-моддасида белгиланган фуқаролик ҳуқуқларини ҳалол, оқилона ва адолат билан амалга ошириш, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслик, ҳуқуқни суиистеъмол қилмаслик тўғрисидаги умумий қоидалардан келиб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Судлар бундай тоифадаги ишлар бўйича қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар ва салбий ижтимоий ҳолатларни келтириб чиқараётган ҳамда бунга сабаб бўлаётган омилларни (масалан, руҳий ҳолати бузилган шахснинг назоратсизлиги, ичкиликбозлик ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни суиистеъмол қилиш, уларнинг муомалада бўлиш ҳолатлари) аниқлаганда, уларнинг олдини олиш чораларини кўриш мақсадида хусусий ажрим (хабарнома) чиқариб, тегишли органларга юбориши лозим (ФПКнинг 275-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ушбу тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам ўрганиб боришлари, фуқаронинг муомала лаёқатлилиги билан боғлиқ муносабатларда қонун талаблари бузилиши сабабларини таҳлил қилишлари ва уларни бартараф қилишга қаратилган чоралар кўриб боришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Р. МАХМУДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Олий суд судьяси У. ХОЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 3 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-сон