Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019 11.02.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 628
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Низоми, 11.02.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 628
Кучга кириш санаси
11.02.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан
1998 йил 9 ноябрда (19/7-сон баённом) 431-сон билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАВФСИЗ БЎЛМАГАН ВА НОСОҒЛОМ БАНК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 11 февралда 628-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унда хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолияти тушунчалари белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддасида банклар ўз фаолиятларини амалга оширишда тартиббузарликларга йўл қўймаслик мақсадида банклар учун мажбурий бўлган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Юқорида кўрсатилган Қонуннинг 53-моддаси Марказий банкка йўл қўйилган тартиб бузилишлар ёки банк ўтказаётган операциялар банк инвесторлари ва омонатчилар манфаатларига аниқ хавф туғдирса, муайян чоралар кўришга рухсат этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ХАВФСИЗ БЎЛМАГАН ВА НОСОҒЛОМ БАНК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ ТАҚИҚЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Банклар хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолиятини амалга оширишлари мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолияти узоқ давом этувчи жараён давомида юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари банк омонатчилари, бошқа кредиторлар ва инвесторлар манфаатларига реал хавф солувчи умумий қабул қилинган оқилона банк фаолияти меъёрларига зид келадиган ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолиятига қуйидагилар мисол бўла олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк томонидан етарли кўникмага ёки ходимлар тажрибасига, сиёсат ёки тадбирларга эга бўлмай фаолиятнинг амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчининг кредитларни тўлашга доир етарли имкониятларисиз, таҳлил ва текширувларсиз кредитлар берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қониқарсиз кредит тарихига эга бўлган ёхуд ўша ёки бошқа банкда кредитга оид мажбуриятларни мунтазам равишда бажармай келган қарздорларга кредитларнинг берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботда кўрсатилганидек гаров қийматини тасдиқловчи етарли ахборот ва таҳлил мавжуд бўлмаган баҳолаш ҳисоботлари асосида кредитлар берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий аҳволи беқарор бўлган қарздорлар кредитларининг янгиланиши ёки муддатининг узайтирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддати ўтган фоизларни олмай туриб, кредитларнинг доимий равишда янгиланиши ёки муддатининг узайтирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитларни тўлашга доир сиёсатнинг йўқлиги ёки унинг ўтказилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банк молиявий аҳволи учун сезиларли таваккалчиликни юзага келтирувчи ёки етарли даражада тажрибага эга бўлмай инвестициялар ёки қимматли қоғозларга доир бошқа операцияларнинг амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк дафтарлари ва ёзувларини умумий қабул қилинган ҳисоб юритиш меъёрларига мувофиқ юритилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банкка ҳаққоний бўлмаган ҳисоботларни тақдим этиш, активлар таваккалчилигини етарли даражада диверсификация қилмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк мансабдор шахсларига банк капитали миқдори ва мавқеига нисбатан ҳаддан зиёд юқори иш ҳақи ва мукофотларнинг берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк капитали, фойда олиш тенденциялари ёки активлар сифати даражасига нисбатан ҳаддан зиёд юқори дивидендларнинг тўланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назорат услублари ва аудит тадбирларининг мавжуд эмаслиги, жумладан, банкнинг мансабдор шахслари ва ходимлари устидан назоратнинг йўқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка хос ҳолатларга нисбатан капитал даражасининг номувофиқлиги (банк активларининг тури ва сифати, фаолият турлари ва б.);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг аралаш активлари ва пассивларига нисбатан ликвидликнинг етарли эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар учун етарли чегирмаларнинг мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка алоқадор шахсларга имтиёзлар берувчи операцияларнинг ўтказилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказий банк омонатчилар маблағлари хавфсизлигини таъминлаш учун мазкур фаолиятни ва операцияни тавсифловчи далил ва ахборотларни, уларга хос ҳолатларни ва мазкур фаолият ва операцияларни амалга ошириш натижасида юзага келадиган йўқотишларни баҳолаш асосида хавфсиз бўлмаган ва носоғлом деб тан олинувчи бошқа фаолият турлари ёки операцияларни ўтказиш услубларини белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказий банк хавфсиз бўлмаган ва носоғлом фаолият билан шуғулланаётган хоҳлаган банкка нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган ҳолда чоралар ва санкциялар қўллаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ўринбосари А.Х. ЭРДОНАЕВ