03.07.2026 йилдаги 20-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 03.07.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, шунингдек, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бир хилда қўллаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 36-сонли қарори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номидаги «Атроф муҳитни» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни» деган сўзлар билан, «жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар» деган сўзлар «ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-бандидаги «табиат бойликларидан зиён-заҳмат етказмасдан» деган сўзлар «табиий ресурслардан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-бандининг учинчи хатбошисидаги «миллий боғлар, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар» деган сўзлар «миллий боғлар, ботаника боғлари, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошисидаги «судлар уларнинг жавобгарлиги масаласини ҳам ҳал қилишлари лозим» деган сўзлар «судлар уларнинг жавобгарлиги масаласини ҳам ҳал қилишлари, бунда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 275-моддасига асосан жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилишлари лозим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агар экология, атроф-муҳитни ифлослантириш ёки табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик оқибатида етказилган зарар корхона, муассаса, ташкилот ва бирлашмаларнинг мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қарашлари ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишлари сабабли келиб чиққан бўлса, тўланган зарарни айбдордан регресс тартибида ундириш фуқаролик қонунчилигига кўра ҳал этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-бандининг биринчи хатбошисидаги «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига мувофиқ, экология экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ёки унинг ҳудудий органларининг ихтисослашган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказилади» деган жумла «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, давлат экологик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан ўтказилади» деган жумла билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«61. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар оқибатида етказилган зарар миқдорини аниқлашда суриштирув ва дастлабки тергов органлари, шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар ҳамда судлар экология органининг қонун ҳужжатларига асосланган (коэффициент, баробар ва бошқа қоидалар қўлланилган ҳолда) хулосасидан келиб чиқишлари лозим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-бандидаги «66, 67-моддаларида» деган сўзлар «66, 67, 682-моддаларида» деган сўзлар билан, «702-моддасининг иккинчи қисмида, 76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида)» деган сўзлар «702, 76-моддаларида (сув хўжалиги объектларини шикастлантириш ва гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ қисмида)» деган сўзлар билан, «79-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлар «79-моддасининг учинчи қисмида» деган сўзлар билан, «94-моддасида» деган сўзлар «921, 94-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошисидаги «90-моддасида» деган сўзлар «791, 90-моддаларида» деган сўзлар билан, «Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошисидаги «ёввойи қушлар» деган сўзлар «ёввойи ҳайвонлар, ёввойи қушлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жиноят кодексининг 193-моддасига мувофиқ, бошқа оғир оқибатлар деганда, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши, анча миқдордаги зарарли моддаларнинг атмосферага тарқалиши, ерларнинг деградацияси ва радиациявий хавфсизлик нормативларига риоя қилмаганлик оқибатида одамларнинг белгилаб қўйилган нормативлардан ошган ҳолда нурланиш олиши каби ҳолатларни тушуниш лозим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-бандидаги «ҳуқуқбузарнинг» деган сўз «жавобгар ёки айбдорнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-бандидаги «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги 290-сонли қарори ва» деган сўзлар «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 290-сонли,» деган сўзлар билан алмаштирилсин, «375-сонли қарорларида» деган сўзлардан кейин «ва соҳага доир бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Судлар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тўғрисидаги қонунларни бузиш билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан жазо тайинлашда, шунингдек бу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун ваколатли органларнинг маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги қарорлари хусусида келтирилган шикоятларни кўриб чиқишда, қонуннинг махсус талабларига оғишмай риоя этишлари, қонуний асослар бўлмаган (масалан, етказилган моддий зарарнинг ўрни Жиноят кодексининг Махсус қисми тегишли моддасида белгиланган миқдорда қопланмаган) тақдирда енгил жазо тайинлаш ва жазодан озод қилишга йўл қўймасликлари керак. Қимматбаҳо ёки ноёб ҳайвонлар, парранда ва балиқларни қириб ташлаш, ўрмонларга шикаст етказиш ёки уларни йўқ қилиш, қишлоқ хўжалиги мулкларини ишдан чиқариш ва ҳоказо йўллар билан давлатга кўп миқдорда зарар етказган шахсларга нисбатан қаттиқ жазо чоралари қўлланилмоғи зарур»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-бандидаги «атроф муҳитни муҳофаза этиш» деган сўзлар «экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги «Болалар тарбияси билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 23-сонли қарори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ота-она боладан алоҳида яшайдиган ота (она)нинг ота-оналик ҳуқуқларини амалга ошириш тартиби тўғрисида ёзма равишда келишув тузишга, шу жумладан, низони ота-онанинг (ёки улардан бирининг) талабига биноан судга мурожаат қилингунига қадар медиация тартиб-таомилини ўтказиш орқали ҳал қилишга ҳақлидир. Агар ота-она келиша олмаса, низо ота-она (ёки улардан бири)нинг талабига биноан суд томонидан васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида ҳал қилинади. Судларнинг эътибори тарафлар суд процессининг ҳар қандай босқичида ишни келишув битими ёки биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун киргунига қадар медиатив келишув тузиш орқали тугатишга ҳақли эканликларига қаратилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ота ёки онадан бири ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда ва болалар улардан иккинчисининг, васийнинг ёки ҳомийнинг тарбиясига берилганда алиментлар шу шахсларнинг фойдасига ундирилади. Вояга етмаган бола ота-она қарамоғидан олинган ва болалар тарбия муассасасига жойлаштирилганда, Оила кодексининг 107-моддасига мувофиқ ота ва онанинг ҳар биридан боланинг фойдасига алимент ундирилиб, бола номига очилган банк ҳисобварағида жамланади ва у вояга етганда тўланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«19. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсга болалари учун тайинланган пенсия, ёрдам пули ва бошқа тўловларни, шунингдек шу шахснинг фойдасига вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун ундирилган алиментларни тўлаш бекор қилинади. Шу сабабли судлар томонидан ишлар кўриб чиқилишида бу масалалар аниқлаштирилиши лозим ва ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг унинг нусхаси кўрсатилган тўловларни амалга оширадиган тегишли органларга ёки тўловлар тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарган жойдаги судга юборилиши керак».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори 27-бандининг ўн учинчи хатбошисидаги «281-моддаси олтинчи қисмининг 4-бандида» деган сўзлар «281-моддаси олтинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 35-сонли қарори 20-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қонун санкциясида назарда тутилганидан енгилроқ маъмурий жазо чораси қўлланилганда қарорнинг хулоса қисмида фақат МЖтКнинг 33-моддасини қўллаган ҳолда тайинланган жазо тури ва миқдори кўрсатилиши лозим. Енгилроқ жазо тайинлаш сабаблари, масалан, ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволи, оилавий шароити, шахси, ногиронлиги, унинг ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтдаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, ҳуқуқбузарликнинг оқибатлари бартараф этилганлиги ҳамда жазо тайинлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар суд қарорининг тавсиф-асослаш қисмида кўрсатилади. Судлар жазони енгиллаштириш учун асос бўлувчи маълумотларни олишда Олий суднинг ахборот тизимидан кенгроқ фойдаланишга эътибор қаратишлари, шу билан боғлиқ асослантирувчи ҳужжатларни иш материалларига қўшиш чораларини кўришлари лозим».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Р. МАХМУДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Олий суд судьяси У. ХОЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 3 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-сон