Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
«Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 20 январь куни қабул қилинган «Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 23 ва 25-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мазкур Қонун бўйича хулосасида баён этилган асосларга кўра рад этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига мазкур Қонун бўйича юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун келишув комиссиясини тузиш таклиф этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатидан келишув комиссияси таркибига қуйидагилар сайлансин:
Атаниязова Орал Аминовна | — | Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари; |
Абдуллаев Бахром Исмоилович | — | Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари; |
Бекатова Зумрад Рахимбаевна | — | Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор. |
4. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилсин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2026 йил 10 июль,
СҚ-317-V-сон