Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал хўжалиги ходими» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги ҚЛ-241-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал хўжалиги ходими» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги ҚЛ-241-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2026 йил 10 июнда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал хўжалиги ходими» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги ҚЛ-241-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 29 июнь,
2242-V-сон