Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 178-моддасига яроқлилик муддати ўтган ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотишнинг олдини олишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-235-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 178-моддасига яроқлилик муддати ўтган ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотишнинг олдини олишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-235-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2026 йил 4 июнда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 178-моддасига яроқлилик муддати ўтган ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотишнинг олдини олишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-235-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 15 июнь,
2207-V-сон