Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тоза энергия маркази уставини (Ашхобод, 2021 йил 27 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-244-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тоза энергия маркази уставини (Ашхобод, 2021 йил 27 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-244-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2026 йил 17 июнда киритилган «Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тоза энергия маркази уставини (Ашхобод, 2021 йил 27 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-244-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 29 июнь,
2247-V-сон