29.06.2026 йилдаги 2251-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 29.06.2026 йилдаги 2251-V-сон
Кучга кириш санаси
29.06.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, Қўмита томонидан инновациялар ва ахборот-коммуникация технологиялари йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш, давлат органларининг иш жараёнларини рақамлаштириш, улар фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш каби муҳим йўналишларнинг ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2026 йил биринчи ярим йиллигида Қўмита 10 та қонун лойиҳасига масъул бўлган. Улардан 1 таси биринчи ўқишда кўриб чиқиш жараёнида, 2 таси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда, 7 таси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) томонидан қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қонунлар электрон тижорат ва хизмат кўрсатиш соҳасида шаффофликни таъминлашга, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, коррупцияга қарши курашишга, давлат хизматлари ва халқаро тўлов тизимларини ривожлантиришга, шахсга доир маълумотлар хавфсизлиги ҳамда кредит муносабатларида масъулиятни оширишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек уларда креатив индустрия, маданият, суғурта ва киберхавфсизлик соҳаларини такомиллаштиришга, ахборот технологиялари орқали содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишга, рақамли иқтисодиётга инвестиция жалб этишга ҳамда мамлакатимизни рақамли технологиялар соҳасида минтақавий етакчи сифатида мустаҳкамлашга доир қоидалар белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита томонидан 3 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилган. Улардан 2 таси давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитишга, 1 таси қонунларнинг ижро этилиш ҳолатини ўрганишга тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожлантириш агентлиги раҳбарларининг ва улар ўринбосарларининг ҳамда қатор бошқа ташкилотлар мутасаддиларининг ахбороти эшитилиб, Қўмита мажлисларида муҳокама қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари сайловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан мансабдор шахсларга жами 7 та депутат сўрови юборган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ижодкорлиги жараёнини ва парламент назоратини ҳуқуқий, ташкилий ва амалий жиҳатдан такомиллаштириш мақсадида Қўмита Венчур фондлар томонидан молиялаштирилаётган ёш стартапчилар билан очиқ мулоқот ўтказган ҳамда мазкур тадбир якунлари бўйича «Стартаплар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, тегишли ташкилотларга ўрганиб чиқиш учун юборган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ўрганишга ҳамда уларни ҳал этишга Қўмита томонидан алоҳида эътибор қаратилган. 2026 йил ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан Қўмита номига келиб тушган жами 210 та мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, соҳага оид қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш мақсадида Қўмита оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган. Қўмитанинг ҳисобот давридаги фаолияти оммавий ахборот воситаларида жами 1 273 маротаба ёритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Қўмитанинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлили келгусидаги ишларни ташкил этишда бир қатор жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, қонунларнинг жойларда ижро этилиш ҳолатини ўрганиш якунлари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш борасида Қўмитанинг ташаббускорлигини янада кучайтириш зарурати мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва назорат-таҳлил тадбирларини ўтказиш чоғида Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари имкониятларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг ҳамда инновациялар ва ахборот-коммуникация технологиялари йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштиришга доир бошқа вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини олиб боришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи масъул бўлган қонун лойиҳаларини Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йиғилишларида мунтазам равишда муҳокама қилиб боришга, қонун ижодкорлиги фаолиятида кенг жамоатчиликнинг таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини инобатга олишга ҳамда назорат-таҳлил тадбирларига соҳа мутахассисларини ва экспертларни кенгроқ жалб этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент назорати тадбирлари якунлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ижросини тизимли равишда мониторинг қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган муддатларда кўриб чиқишга ва фуқаролардан қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан келиб тушган таклифларни улар иштирокида Қўмита мажлисларида муҳокама қилиб боришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятига доир қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришларнинг оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминлаб боришга ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ишларини янада жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўмита 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш чораларини кўрсин. Бунда Қўмита томонидан қуйидагиларга эътибор қаратилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита масъуллигида қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириб беришга (подкастлар тўплами);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар парламенти аъзолари билан қонунларни муҳокама қилишга, берилган таклиф ва эътирозлар юзасидан фикр алмашишга («Қонунлар Ёшлар парламенти нигоҳида» номли очиқ мулоқот тадбирини ташкил этиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар лойиҳаларини ҳамкорлар билан муҳокама қилишга, яъни қонун ижодкорлиги жараёнларини мақбуллаштириш мақсадида қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда масъул бўлган вазирликлар ва идораларнинг вакиллари иштирокида суҳбатлар ташкил этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳамда мазкур ҳисобот юзасидан Қўмита аъзоларининг фикрлари баён этилган материалларнинг «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида нашр этилишини ташкил этишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонунчилик палатасининг Девони Қўмитага Қонунларнинг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириб бериш бойича подкастлар тўпламини яратишда ҳамда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда ташкилий жиҳатдан кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. Хакимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 29 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2251-V-сон