Ҳужжат кучини йўқотган 22.06.2021 31.12.1998 йилдаги 543-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.06.2021
Ҳужжат 31.12.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикасида Давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сонли «Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига, «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастри юритилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йилда Ўзбекистон Республикаси минтақалари бўйича ерлар сифатини баҳолаш (тупроқ бонитетини аниқлаш) бўйича ишларни амалга ошириш жадвали 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида гувоҳнома намунаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат ер кадастрини юритиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва шаҳарчаларда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси («Ўзгеодезкадастр»)нинг кўчмас мулк давлат кадастри туман ва шаҳар хизматларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг бошқа ҳудудларида — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасининг ер ресурслари туман хизматларига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида давлат ер кадастрини юритиш бўйича ишларни мувофиқлаштириб бориш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар уч ой муддатда ер кадастри кўрсаткичлари таркибини, тизимини ҳамда ер кадастри ҳужжатларининг ҳисобот шаклларини ишлаб чиқсинлар, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги эса тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ер ресурслари давлат қўмитаси ва «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ер кадастрини юритишнинг илмий тамойиллари ва услубиятини Давлат кадастрлари ягона тизимини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқишни ташкил этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартибини белгиласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йилдан бошлаб ерларни харитага олиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва баҳолашнинг замонавий технологияларига ўтишни таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ерга доир ахборотларнинг автоматлаштирилган тизими (ЕААТ)ни босқичма-босқич яратишга киришсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда кадастр ишлари учун кадрлар тайёрлашни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат ер кадастрини юритишга доир ишларни бюджет кўрсаткичларида назарда тутилган ҳажмларда давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўз вақтида маблағ билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, давлат ер кадастрини юритишда бажариладиган ер кадастри, ер тузиш, тупроқ ва геоботаника ишлари топография ишларига тенглаштирилади ва уларга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Бош вазир ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
543-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 31 декабрдаги 543-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат ер кадастри ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар кафолатланишини таъминлаш, ерларни ҳисобга олиш ва баҳолаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига, «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат ер кадастри ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, тоифалари, сифат хусусиятлари ва қиммати, ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг ер фонди давлат ер кадастри объекти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ернинг табиий хоссаларини, ҳуқуқий ҳолатини ва ундан фойдаланишни ҳар томонлама ўрганиш ва баҳолаш давлат ер кадастрининг мавзуси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ер кадастри ахборотини ишлаб чиқиш технологиясини доимий равишда такомиллаштириш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва фойдаланувчиларга ишончли ва тежамли ер кадастри ахбороти бериш давлат ер кадастрининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ер кадастрини юритиш аэрокосмик суратга олиш, топографик-геодезик, картографик, тупроқ, агрокимёвий, геоботаник тадқиқотлар ва бошқа тадқиқотлар ва изланишлар олиб бориш, ерларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олиниши ва баҳоланиши, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат ер кадастри ер муносабатларини тартибга солиш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни ер тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, ердан оқилона фойдаланишни, қайта тиклаш ва муҳофаза қилишни, ер тузилишини ташкил этиш, ер учун ҳақ тўлаш миқдорларини асослаш, хўжалик фаолиятини баҳолаш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар давлат ер кадастрининг таркибий қисмлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини, ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, ижарага олиш ҳуқуқларини, сервитутларни ҳамда бу ҳуқуқларга доир бошқа чеклашларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер миқдорини ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер сифатини ҳисобга олиш (тупроқ бонитетини аниқлаш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерни қиймат жиҳатидан баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар давлат ер кадастрини юритишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг бутун ҳудудини қамраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий координатларнинг ягона тизимини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер кадастрига доир ахборот ишлаб чиқилиши услубиётининг бирлиги ва узлуксизлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер кадастри ахборотининг ишончлилиги ва тежамлилиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат ер кадастри маълумотлари асосий (дастлабки) ва жорий маълумотларга бўлинади. Дастлабки рўйхатдан ўтказиш вақтида олинган маълумотлар ва давлат ер кадастрининг дастлабки маълумотларини тузиш асосий ахборот ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ер кадастри маълумотларини қайта рўйхатдан ўтказиш ва (ёки) ўзгартириш жараёнида олинган маълумотлар жорий ахборот ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат ер кадастри Давлат кадастрларининг ягона тизимини, бошқа кадастр тизимлари ва мониторингларини яратиш ва юритиш учун фазовий-ҳуқуқий асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ер кадастри ахборотидан ер муносабатларини тартибга солишда, ердан фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий ва экологик вазифаларни ҳал этишда фойдаланилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат ер кадастрини юритиш ишлари давлат бюджетидан, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олганлик учун ундириладиган маблағлар ва бошқа манбалар ҳисобидан маблағ билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Давлат ер кадастрининг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидагилар давлат ер кадастрининг мазмунини ташкил этади: ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, ер миқдори ва сифатини ҳисобга олиш (тупроқ бонитетини аниқлаш), ерни қиймат жиҳатидан баҳолаш, шунингдек ер кадастри ахборотини тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва манфаатдор шахсларга тегишли шакллар ва ҳажмларда бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мулк ҳуқуқи субъектини, ер участкаларига эгалик қилиш ва фойдаланишни белгиловчи, ер участкасига бўлган ҳуқуқлар кафолатланишини таъминловчи, ерни ҳисобга олиш ва баҳолаш учун асос яратувчи ерни рўйхатдан ўтказишга доир ахборот ер кадастри ахборотининг асосий, дастлабки таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки рўйхатдан ўтказиш ахборотини шакллантириш пайтида ишларни ўтказиш пайтигача тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлувчи ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар чегаралари белгиланади ва рўйхатдан ўтказилади (қайта рўйхатдан ўтказилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи бундай ҳуқуққа оид давлат ордери, олди-сотди шартномалари ва ер участкаларига мулк ҳуқуқи юзага келиши учун асос бўладиган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳадя этилганлиги, алмаштирилганлиги тўғрисидаги битимлар ва бошқа ҳужжатлар асосида тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи тегишли органларнинг ер бериш тўғрисидаги қарорлари асосида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерни ижарага олиш ҳуқуқи ер участкасини ижарага олиш шартномаси асосида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сервитутлар ва мулк ҳуқуқини бошқа чеклашлар, ер участкаларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартномалар, суд қарорлари асосида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасидан ўзгаларнинг ҳам қисман фойдаланиши мумкинлиги давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинога, иморатга ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтиши натижасида юзага келган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи ана шу мулкдорларнинг олди-сотдиси, алмаштирилганлиги, ҳадя этилганлиги, васият қилинганлиги тўғрисидаги тегишли шартномалар ва бошқа шартномалар, мулкдорларнинг ёки улар томонидан вакил қилинган органлар ва шахсларнинг қарорлари, шунингдек бинога, иморатга, иншоотга мулк ҳуқуқи ундан бошқага ўтаётган шахснинг ер участкасига тегишли ҳужжатлари (тегишли ҳокимият органларининг қарори билан расмийлаштирилгандан кейин) асосида рўйхатдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш натурада ер участкалари чегаралари аниқлангандан, расмийлаштиришнинг рўйхатдан ўтказиш йиғими тўлангандан ва ҳужжатлар берилгандан кейин туман (шаҳар) ер кадастри дафтарининг таркибий қисми ҳисобланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар регистрида амалга оширилади (3-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаларига эгалик қилиш, фойдаланиш, ижарага олиш ва мулк ҳуқуқи ўзгага ўтиши пайдо бўлганлиги давлат рўйхатига олинганлиги учун юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг иккидан бир қисми, жисмоний шахслардан эса ўндан бир қисми миқдорида тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаларига эгалик қилиш, фойдаланиш, ижарага олиш ва мулк ҳуқуқлари тўхтатилиши давлат рўйхатига олинганлиги, шунингдек ер участкасини сақлаш вазифалари, сервитутлар ва бу ҳуқуқларга оид бошқа чеклашлар учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкасининг кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкасининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ер участкаларининг натурада чегараларини белгилаш геодезия усуллари билан ёки жойнинг ўзида чегараларнинг бурилиш нуқталарини зарур аниқликда белгилаш ва уларни чегара қозиқлари билан маҳкамлаш йўли билан картография материалидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Ер участкаларининг умумий майдони талаб қилинадиган аниқликда таҳлилий, график-таҳлилий ёки механик усуллар билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерни рўйхатдан ўтказиш ахбороти автоматлаштирилган ерга доир ахборот тизимига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий рўйхатдан ўтказиш ахборотини шакллантиришда рўйхатга олувчи ҳужжатлар мундарижасига мулкдорлар, ер участкалари эгалари ва фойдаланувчиларининг ҳуқуқий ҳолати, шунингдек ернинг майдони, чегаралари, ундан фойдаланиш мақсади ва фойдаланиш режими бўйича юз берган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натурада қайд этилган ўзгартиришлар, улар ҳужжатлар билан расмийлаштирилгандан кейин, ер кадастри дафтарига ҳамда автоматлаштирилган ерга доир ахборот тизимига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ер участкаларининг умумий майдонини ҳисобга олиш асосан геодезия усуллари билан, юқори аниқликни талаб этмайдиган ҳолларда эса картометрик усуллар билан бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экин майдонлари бўйича ер миқдорини ҳисобга олиш бир ва ундан ортиқ контурлардан иборат бўлган асосий ер кадастри бирликлари — ер участкалари доирасида юритилади. Барча тоифадаги экин майдонлари ҳисобга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экин майдонлари бўйича ер миқдорини асосий ҳисобга олиш тегишли кўламдаги янгиланган режа-картография асосида картометрик усул билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ер сифатини ҳисобга олиш қуйидагиларни ўз ичига олади: табиий-қишлоқ хўжалиги ва ер кадастри бўйича районлаштириш, ер таснифи, уларни экология, технология ва шаҳарсозлик белгилари ва бошқа белгилар бўйича тавсифлаш, тупроқ ва ерни гуруҳларга ажратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерларнинг ўлчами, жойлашган ўрни, экин майдонлари турлари ва сифат ҳолатига оид қайд этиладиган маълумотлар ерни ҳисобга олиш ахборотини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Маъмурий-ҳудудий даражанинг ошишига қараб ерни ҳисобга олиш ахбороти унинг кўрсаткичларининг қиёсийлигига риоя қилинган ҳолда умумлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ерлар қийматини баҳолаш турли мақсадларга мўлжалланган ерлардан фойдаланиш самарадорлигининг ҳозирги вақтдаги даражасини аниқлаш, келажакда уни ошириш имкониятларини таҳлил қилиш, асослаш, ер солиғи ва бошқа тўловларни, унинг норматив баҳосини ҳисоблаб чиқариш, ерларни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда йўл қўйилган нобудгарчилик ва кўрилган зарарларни қоплаш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни рағбатлантириш учун амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча тоифадаги ерларни баҳолаш қонунчилик билан белгиланган тартибда натура (ерларнинг ҳар бир тоифаси учун ўзига хос бўлган) ва қиймат кўрсаткичлари тизими ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги мақсадларидаги ерлар учун ҳам тупроқнинг унумдорлик қуввати — тупроқ бонитети бўйича қиёсий баҳолаш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерларнинг қиймат баҳосига ва тупроқ бонитетига доир маълумотлар ер баҳосига оид ахборотни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ерни рўйхатга олиш, ерни ҳисобга олиш ва ерни баҳолашга доир асосий ва жорий ахборотлар ер кадастри ахбороти мажмуини ташкил этади, улар ҳар хил: алфавит — рақам (матн, жадвал, координатлар ва майдонлар рўйхати), график (режа, харита, схемалар), электрон рақам (ЭҲМнинг тезкор хотираси, магнит манбалари) шаклларида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ҳар бир маъмурий-ҳудудий даражада тақдим этиладиган ер кадастрига доир ҳужжатларнинг таркиби ва шакли Ер ресурслари давлат қўмитаси ва «Ўзгеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан келишиб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ер кадастрига доир маълумотларнинг ишончлилиги учун давлат ер кадастрини юритиш вазифаси юкланган хизматларнинг ваколатли шахслари, шунингдек, ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва ер участкалари мулкдорлари жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Давлат ер кадастрини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Давлат ер кадастрини юритиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва шаҳарчаларда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармасининг («Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси) кўчмас мулк давлат кадастри туман ва шаҳар хизматлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг бошқа ҳудудлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси (Ер ресурслари давлат қўмитаси)нинг ер ресурслари бўйича туман хизматлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Дастлабки кадастр маълумотлари янгиланаётганда ер участкаларининг ҳуқуқий ҳолатида, ерларнинг сифат ҳолати ва улардан фойдаланишда, уларни баҳолашда юз бераётган ўзгаришлар аниқланади ва рўйхатдан ўтказилади. Ер участкалари мулкдорлари, ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар давлат ер кадастрини юритиш вазифаси юкланган тегишли хизматларга кўрсатиб ўтилган ўзгаришлар тўғрисида ўн кун муддатда ахборот беришга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ер ресурслари бўйича туман хизматлари ва кўчмас мулк давлат кадастри туман (шаҳар) хизматлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларига бўлган мулкчилик, уларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва ижарага олиш ҳуқуқини , сервитутлар тўғрисидаги битимларни ва ушбу ҳуқуқлар бўйича бошқа чеклашларни рўйхатдан ўтказадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкдорлардан, ер эгаларидан, ердан фойдаланувчилардан ва ижарачилардан ҳуқуқий ҳолатда, ер участкаларининг таркибида ва ер участкаларидан фойдаланишда юз берган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни тўплайдилар ва натурада текширилгандан сўнг жорий ўзгаришларни уч кун мобайнида ер кадастри ахборотига киритадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ер ресурслари миқдори ва уларнинг сифати тўғрисидаги маълумотлар банкларини тузадилар ва уларни замонавий даражада тутадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулк давлат кадастри туман (шаҳар) хизматлари ҳар йили 1 январгача Ер ресурслари давлат қўмитасининг ер ресурслари туман хизматларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кўчмас мулк давлат кадастри бошқармаларига шаҳарлар ва шаҳарчалар ерларининг миқдори ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари туман хизматлари ҳар йили 15 январгача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ер ресурслари бошқармаларига ерлар миқдори ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ер ресурслари давлат қўмитасининг Ер ресурслари бошқармаси ва «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасининг кўчмас мулк давлат кадастри бошқармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ресурслари туман хизматларининг, кўчмас мулк давлат кадастри туман ва шаҳар хизматларининг ер кадастрини юритишга доир фаолиятини мувофиқлаштириб борадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ресурслари туман хизматларининг, кўчмас мулк давлат кадастри туман ва шаҳар хизматларининг ҳисоботларини умумлаштирадилар, ердан фойдаланиш ҳуқуқи субъектлари, минтақадаги ер ресурсларининг миқдори, сифати ва уларни баҳолашга доир маълумотлар банкини яратадилар, Республика ер маълумотлари ягона банкини яратишда қатнашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишиб олинган минтақа ерларининг миқдори ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили 1 февралгача тегишли равишда Ер ресурслари давлат қўмитасига ва «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасига тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ер ресурслари давлат қўмитаси, «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат кадастри юритилишини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар, шаҳарлар, туманларнинг маъмурий чегараларини кейинчалик уларнинг майдонларини мувофиқлаштирган ҳолда, геодезик усуллар билан белгилаш ва жойларга биркитиб қўйиш ишларини амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топографияга доир геодезия ишларини ва ерларни тегишли масштабларда харитага олишни ташкил этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ресурсларини аэрокосмик усуллар билан ўрганишни ташкил этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий хизматларнинг ерларнинг миқдори ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини ўрганадилар, таҳлил қиладилар ва умумлаштирадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқилаётган ер кадастри ахборотларининг сифатини назорат қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ер ресурслари давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ, геоботаника текширувларини ва махсус текширишларнинг бошқа турларини, ерларни баҳолашни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер кадастри ахборотининг сифатига ва унинг турли-туманлигига бўлган талабни мунтазам ўрганиб боришни амалга оширади, ер кадастрини юритиш технологиясини такомиллаштиришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика минтақалари бўйича ер кадастри ҳужжатларини янгилаш навбати ва муддатларини асослаб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер бўйича ахборотларнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни ва унинг ишлашини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер кадастри ахборотини эълон қилишни амалга оширади, манфаатдор вазирликлар ва идораларга маълумотлар тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 мартгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида миллий ҳисоботни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиладиган ер кадастри ахборотларининг таркиби, ҳажмлари ва уларга қўйиладиган техник талабларни белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва шаҳарчаларда давлат ер кадастри юритилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари давлат қўмитасини давлат ер кадастрини юритиш учун зарур бўлган аэрокосмик суратга олишлар, турли масштабдаги режа-картографик асослар, топография ишлари ва маълумотлар билан белгиланган тартибда таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 31 декабрдаги 543-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳнома

Серияси 00 Тартиб рақами 000000‎

‎‎Мазкур гувоҳнома_________________________________________________________________________га

‎‎(юридик ёки жисмоний шахснинг номи)

‎‎__________________________________________________________________________________________

‎‎(ер участкасининг жойлашган жойи)

‎‎________________________________________________________________________манзилда жойлашган
‎‎___________________________майдонли ер________________________участкаси____________________

(ҳуқуқ тури)

‎‎___________________________________________________________ҳуқуқи билан унга тегишли эканлиги
‎‎ҳақида берилди ва ер участкасига________________________________________кадастр номери берилди.
‎‎Бу тўғрисида________________________________________________________________________асосида

‎‎(ҳужжатлар номи)

‎‎__________________-сон билан_______________________________________________________________

‎‎(туман, шаҳар)

‎‎ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш регистрига тегишлича ёзиб қўйилди.
Рўйхатга олувчи‎

______________________‎

М. Ў.‎

19__йил «__»‎___________

Кейинги таҳрирга қаранг.