Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 35-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-239-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари Ф. Зайниев, С. Утемуратова, Н. Султонов ва Р. Фазилов томонидан 2026 йил 5 июнда киритилган «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 35-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-239-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 июнь,
2200-V-сон