Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАРДА ПЕНСИЯГА ЧИҚИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАР, МУАССАСАЛАР, ИШЛАР, КАСБЛАР, ЛАВОЗИМЛАР ВА КЎРСАТКИЧЛАРНИНГ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 октябрдаги 637-сонли «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини ҳамда ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини жорий этиш тартиби ҳақида» 1993 йил 3 сентябрдаги қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидаги илова қилинаётган рўйхатлар тасдиқлансин:
талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда ёшидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-рўйхати*;
талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2- рўйхати*;
талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхати*.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки:
2-рўйхатнинг 1-қисми ва 3-рўйхатнинг 1-қисми иш ўрнини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда татбиқ этилади;
мулкчилик шакллари ва қайси идорага қарашлиликларидан қатъи назар, корхоналарда имтиёзли пенсия таъминоти бўйича рўйхатларнинг тўғри қўлланилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги амалга оширадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ҳамда Молия вазирлигига ёши бўйича имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар Рўйхатини татбиқ қилиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар бериш, шунингдек, келишган ҳолда ушбу Рўйхатга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буюртманомаси бўйича 1994 йилнинг 1 июнигача имтиёзли пенсия таъминоти ҳақидаги норматив ҳужжатлар тўпламининг нашр этилишини таъминласин.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўпламнинг нашр қилиниши учун керакли маблағларни излаб топсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 12 май,
250-сон