Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.05.1994 йилдаги 250-сон
Кучга кириш санаси
12.05.1994
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Жорий версия | Ҳужжат 13.10.2025 санаси ҳолатига |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг |
қарори | қарори |
ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАРДА ПЕНСИЯГА ЧИҚИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАР, МУАССАСАЛАР, ИШЛАР, КАСБЛАР, ЛАВОЗИМЛАР ВА КЎРСАТКИЧЛАРНИНГ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА | ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАРДА ПЕНСИЯГА ЧИҚИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАР, МУАССАСАЛАР, ИШЛАР, КАСБЛАР, ЛАВОЗИМЛАР ВА КЎРСАТКИЧЛАРНИНГ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА |
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини жорий этиш тартиби ҳақида» 1993 йил 3 сентябрдаги қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: | Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини жорий этиш тартиби ҳақида» 1993 йил 3 сентябрдаги қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: |
1. Қуйидаги илова қилинаётган рўйхатлар тасдиқлансин: | 1. Қуйидаги илова қилинаётган рўйхатлар тасдиқлансин: |
талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда ёшидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-рўйхати*; | талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда ёшидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-рўйхати*; |
талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2- рўйхати*; | талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2- рўйхати*; |
талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхати*. | талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхати*. |
2. Белгилаб қўйилсинки: | 2. Белгилаб қўйилсинки: |
2-рўйхатнинг 1-қисми ва 3-рўйхатнинг 1-қисми иш ўрнини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда татбиқ этилади; | 2-рўйхатнинг 1-қисми ва 3-рўйхатнинг 1-қисми иш ўрнини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда татбиқ этилади; |
мулкчилик шакллари ва қайси идорага қарашлиликларидан қатъи назар, корхоналарда имтиёзли пенсия таъминоти бўйича рўйхатларнинг тўғри қўлланилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги амалга оширадилар. | мулкчилик шакллари ва қайси идорага қарашлиликларидан қатъи назар, корхоналарда имтиёзли пенсия таъминоти бўйича рўйхатларнинг тўғри қўлланилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги амалга оширадилар. |
3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ёши бўйича имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар Рўйхатини татбиқ қилиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар бериш, шунингдек, келишган ҳолда ушбу Рўйхатга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин. | 3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ёши бўйича имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар Рўйхатини татбиқ қилиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар бериш, шунингдек, келишган ҳолда ушбу Рўйхатга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин. |
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буюртманомаси бўйича 1994 йилнинг 1 июнигача имтиёзли пенсия таъминоти ҳақидаги норматив ҳужжатлар тўпламининг нашр этилишини таъминласин.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўпламнинг нашр қилиниши учун керакли маблағларни излаб топсин. | 4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буюртманомаси бўйича 1994 йилнинг 1 июнигача имтиёзли пенсия таъминоти ҳақидаги норматив ҳужжатлар тўпламининг нашр этилишини таъминласин.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўпламнинг нашр қилиниши учун керакли маблағларни излаб топсин. |
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими зиммасига юклансин. | 5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими зиммасига юклансин. |
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ | Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ |
Тошкент ш., | Тошкент ш., |
1994 йил 12 май, | 1994 йил 12 май, |
250-сон | 250-сон |