23.12.1998 йилдаги 532-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 31.12.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат маҳсулотлари муҳим турларининг ва нефть маҳсулотларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилишини бартараф этиш устидан назоратни кучайтириш, ички истеъмол бозорини улар билан ишончли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси, «Ёғмойтамакисаноат» ва «Озиқовқатсаноат» уюшмалари, «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси раҳбарлари зиммасига ўз тасарруфларидаги корхоналардан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилиши юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин.
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган идораларнинг раҳбарлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ республика ташқарисига олиб чиқиб кетилиши тақиқланган маҳсулотларни бевосита ишлаб чиқариладиган жойида назорат қилишни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1999 йил 1 январдан бошлаб «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва «Ёғмойтамакисаноат» уюшмасининг 1-иловага* мувофиқ айрим корхоналарида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими жорий қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг штатдаги ходимлари сони 130 кишига, шу жумладан марказий аппаратида 3 кишига кўпайтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бюджетида молия инспекторлари қўшимча сонини таъминлаш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда янги жорий этилган молия инспекторларининг штатдаги лавозимларини касби бўйича малакали ходимлар билан таъминласин, шунингдек ўсимлик ёғи ишлаб чиқарадиган корхоналарда ишлаётган молия инспекторларини аттестациядан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган корхоналар раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари ишларини амалга ошириш учун иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан молия инспекторлари билан биргаликда ун тортиш, ёғни қайта ишлаш корхоналари фаолиятини мунтазам, ялпи текширишлар ўтказилишини таъминласин. Амалдаги қонунчилик талабларини бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда текшириш материалларини белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарларнинг Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудудидан ташқарига ноқонуний олиб чиқиб кетилишини бартараф этиш бўйича қатъий чора-тадбирлар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига 52 та автотранспорт сотиб олиш ва уларнинг таъминоти учун маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва «Маҳалла» жамғармаси бўлинмалари билан биргаликда муҳим озиқ-овқат товарлари турларини чакана савдо шохобчалари орқали сотиш устидан жамоат назоратини кучайтирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Оммавий ахборот воситалари ҳамда Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига муҳим озиқ-овқат товарлари турларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилиши, шунингдек савдо қоидалари бузилиши ҳолларини матбуотда ва телевидение орқали кенг ва ҳар томонлама ёритиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар 1999 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетга акциз солиғи тушишини назорат қилувчи молия инспекторлари лавозимларини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 26 ноябрдаги 418-сон қарорининг 2-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарорига илованинг II бўлими.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б. С. Ҳамидов ва М. 3. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 23 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
532-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
23 декабрдаги 532-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом айрим товарларнинг бутлиги, сақланиши ва ҳаракати, уларни сотишдан олинган пул маблағларидан мақсадли фойдаланиш, солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ акциз солиғининг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш бўйича молия инспекторларининг ҳуқуқлари, вазифалари ва жавобгарликларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими акциз солиғи тўловчи корхоналарда ва ижтимоий аҳамиятли айрим товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналарда жорий этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия инспекторлари лавозимлари жорий этиладиган корхоналар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади (этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар, шунингдек ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқарадиган корхоналар бундан мустасно);
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 243-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 381-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарга молия инспектори лавозими Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга лицензия берилишига қараб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан киритилади, лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганда ёхуд бекор қилинганда ушбу лавозим қисқартирилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 391-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқарадиган корхоналарда молия инспектори лавозими Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан, уларнинг Пахта терминаллари ва ёғ-экстракция корхоналарининг қувватлари билан мувофиқ бўлган пахта тозалаш корхоналари рўйхатига киритилишига кўра жорий этилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарорига 6-илова), корхона ушбу рўйхатдан чиқарилган тақдирда эса кўрсатиб ўтилган лавозим қисқартирилади.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Молия инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар. Бунда молия инспекторлари билан меҳнат шартномаси бир йилгача бўлган муддатга тузилади. Амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин меҳнат шартномаси меҳнат тўғрисидаги қонунларда белгиланган тартибда янги муддатга қайта тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими жорий этиладиган корхоналар молия инспекторлари ўз ишларини амалга оширишлари учун уларни иш жойлари билан таъминлайдилар. Корхоналарнинг маҳсулотни сотиш, солиқларни ҳисоблаб чиқиш функцияси юкланган хизматлари ўз ишларини молия инспекторлари билан баҳамжиҳат амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Молия инспекторларининг асосий функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг корхоналардаги молия инспекторларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциз солиғи тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциз солиғи солинадиган маҳсулотга акциз маркалари тўлиқ маркировка қилинишини ҳамда сотиб олинган акциз маркаларининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмига мувофиқлигини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларнинг йирик партиялари товар оқимларининг Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудуди ташқарисига ғайриқонуний олиб чиқиб кетилишига йўл қўймаслик мақсадида уларни назорат қилиш ва ушбу товарларга сунъий тақчиллик яратишга қаратилган интилишларнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий оқимларни таҳлил қилишни ва ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича пул маблағларидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома (контрактлар) тузишнинг белгиланган тартибига ва хўжалик-шартнома интизомига риоя этилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Молия инспекторларининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари ўзларига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қуйидагиларга мажбурдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Ўзбекистон Республикаси қонунларига, бошқа қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Маҳсулотларнинг, шу жумладан акциз солиғи солинадиган маҳсулотларнинг амалда ишлаб чиқарилиши ва сотилиши ҳажмларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларига мослигини мунтазам назорат қилиш. Ҳар ўн кунда, бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида ҳақиқатда юклаб жўнатилган маҳсулотларни уларнинг сотилган ҳажмлари билан солиштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Товарларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига ғайриқонуний олиб чиқиб кетишга, ички бозорда ушбу товарларга сунъий тақчиллик яратишга қаратилган уринишларнинг олдини олиш мақсадида шартномалар (контрактлар) тузиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотни юклаб жўнатишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини мунтазам назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4. Ҳар ойда корхоналарнинг омборларидаги тайёр маҳсулот қолдиқларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг бухгалтерия ҳисоби маълумотларига мослигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.5. Ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишга шартномалар (контрактлар) лойиҳалари мазмунини ўрганиш ва зарурият бўлса корхона раҳбарларига тегишли таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.6. Молиявий оқимлар тушумини ва пул маблағларидан мақсадли фойдаланишни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.7. Акциз солиғи тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.8. Акциз солиғи солинадиган маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш бўйича шахсий счётлар карточкасини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.9. Ҳар куни акциз солиғи солинадиган маҳсулот юклаб жўнатилганлиги ва акциз солиғи тўланганлиги тўғрисида жамлама ведомостлар тузиш, улар асосида бюджетга тўланиши керак бўлган акциз солиғи суммаси ҳисоб-китобини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.10. Корхонанинг тегишли хизмати билан биргаликда тўлаш муддатлари бўйича аванс тўловлари ҳисоб-китобларини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.11. Ўз шахсий счётларининг акциз солиғи тўлаш муддатлари бўйича маълумотларини солиқ органлари маълумотлари билан солиштириш ва уларда тафовутлар аниқланган тақдирда тегишли ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.12. Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари асосида акциз солиғи тушумлари прогнозларини тузиш ва уларни йил чораги бошланишидан бир ой олдин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва тегишли молия органларига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.13. Акциз солиғини тўлашнинг белгиланган муддатларида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва тегишли молия органларига акциз солиғи тушуми тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.14. Ҳар ойда акциз маркаларининг ҳақиқатда мавжудлигини хатлаш, шикастланган акциз маркаларини йўқотишга топширишдан олдин улар сонининг мувофиқлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.15. Дебиторлик қарзлари мавжуд бўлган тақдирда дебиторлар билан солиштириш далолатномалари ўз вақтида ўтказилиши устидан назоратни амалга ошириш ва қарздор корхонага муддатида тўланмаган акциз солиғини тўлаш ҳисобига инкасса топшириғи бериш мақсадида уларнинг натижаларини солиқ хизматларининг тегишли органларига маълум қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.16. Маҳсулот, шу жумладан акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун хом ашёнинг тўлиқ кирим қилинишини назорат қилиш, тайёр маҳсулот чиқишининг белгиланган стандартлар ва нормативларга мувофиқлигини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.17. Зарурият бўлганда йил чорагида камида бир марта ҳам корхоналарнинг ўзида, ҳам мустақил лабораторияларда лаборатория тадқиқотлари ўтказган ҳолда асосий ва қўшимча маҳсулот намуналарини танлаб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини, корхона жойлашган жой бўйича молия, солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушумни яшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботни бузиб кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақи олдиндан тўланмасдан маҳсулотни юклаб жўнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировка қилиш тартиби бузилиши ҳоллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча равишда ўрганишни талаб қиладиган бошқа ҳоллар тўғрисида тегишли чора-тадбирлар кўриш учун оператив хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Молия инспекторларининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Молия инспекторларига уларнинг ўз зиммаларига юкланган функцияларни бажаришларини таъминлаш мақсадида қуйидаги ҳуқуқлар берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси аппарати мансабдор шахслари билан биргаликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улгуржи харидорлар томонидан улар сотган акциз солиғи солинадиган маҳсулот кирим қилинишининг тўғрилигини муқобил текширишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хом ашё етказиб берувчи корхоналарни текширишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар оқимлари ҳаракатини ўрганишда белгиланган тартибда қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тартибни бузишлар аниқланган тақдирда текшириш натижалари бўйича далолатномалар тузиш, уларни чора-тадбирлар кўриш учун тегишли солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Акциз солиқларини ҳисоблаб чиқиш, хом ашё ва материаллар тушуми, асосий ва қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва сотилиши билан боғлик бўлган пул ва бухгалтерия ҳужжатларини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.3. Сотилган товарларнинг йирик партиялари ҳаракати мониторингини улар бўйича улгуржи харидорлар томонидан бухгалтерия ҳужжатлари расмийлаштирилишини ўрганиш билан биргаликда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.4. Ўз ваколатларини амалга ошириш чоғида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш, омбор биноларини текшириб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.5. Ўз вазифаларини ва ўзларига берилган ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатиш учун солиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини, шунингдек аудиторлик хизматларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.6. Банклардан акциз солиғи ҳисоблаб чиқарилишини назорат қилиш учун ўз мижозлари ҳисобланган корхоналарнинг операциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни сўраб олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.7. Корхона жойлашган жой бўйича солиқ органларидан дебиторлар ҳисобланган товар олувчи корхоналар томонидан олинган ва сотилган маҳсулот ҳажмлари тўғрисидаги зарур маълумотларни сўраб олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Молия инспекторларининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари ўзларига юкланган вазифалар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий, жиноий жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.