Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХУСУСИЙ МУЛК ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ КОРРУПЦИЯ, РЭКЕТ ВА УЮШГАН ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги ПФ-745-сон Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида уюшган жиноятчиликка ва коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш, рэкет ва порахўрлик ҳолларига барҳам бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тузилмаларида коррупция ва рэкетга қарши кураш бошқармалари ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг коррупция ва рэкетга қарши кураш бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва штатлар сони иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқармаларнинг штатдаги ходимлари сонини вазирликнинг белгиланган ходимлари сони ва штатлари доирасида шакллантирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги унинг тузилмасида коррупция ва рэкетга қарши кураш бошқармалари ташкил этилиши муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига зарур маблағлар ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 11 май,
247-сон
Вазирлар Maҳкамасининг
1994 йил 11 майдаги 247-сон қарорига
ИЛОВА
1994 йил 11 майдаги 247-сон қарорига
ИЛОВА
Коррупция ва рэкетга қарши кураш бошқармаларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
катта ва ўрта бошлиқлар таркибига кирувчи ходимлар сони
Раҳбарият — 2
Давлатга қарашли ҳамда хусусий тадбиркорликни коррупция ва рэкетдан ҳимоя қилиш бўлими — 10
Қийматли қоғозлар тайёрлаш ва валюта операциялари билан ноқонуний шуғулланишга қарши кураш бўлими — 6
Тергов бўлими — 6
Таҳлил, назорат ва ахборот билан таъминлаш бўлими — 6
Тезкорликни таъминлаш бўлими — 8