Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А. Саъдуллаевга «Ёшлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш, бундай жиноятлар содир этилишига олиб келган ижтимоий муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А. Саъдуллаевга «Ёшлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш, бундай жиноятлар содир этилишига олиб келган ижтимоий муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Мазкур Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А. Саъдуллаевга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 16 июнь,
2223-V-сон