Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қайта кўриб чиқиш ҳақида
«Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан 2026 йил 13 июнда рад этилган «Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни бўйича келишув комиссияси тузиш ҳақидаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 18 июнь,
2227-V-сон