03.06.2026 йилдаги 2152-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 03.06.2026 йилдаги 2152-V-сон
Кучга кириш санаси
03.06.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. Махкамовнинг «Темир йўл транспорти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда йўловчи ва юк ташиш хизматларини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. Махкамовнинг «Темир йўл транспорти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда йўловчи ва юк ташиш хизматларини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, кейинги йилларда темир йўл транспорти соҳасида бошқарув самарадорлигини оширишга, инфратузилмани модернизация қилишга, хизматлар сифатини яхшилашга, рақамли технологияларни жорий этишга ва хусусий сектор иштирокини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл тармоғи иқтисодиётнинг муҳим таянчи бўлиб, логистика, саноат кооперацияси, минтақавий ўзаро боғлиқлик ва туризмни ривожлантириш борасида катта аҳамиятга эга. «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни соҳанинг замонавий тамойилларга мос бўлган ҳуқуқий пойдеворини яратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 — 2025 йилларда темир йўл транспорти орқали жами 317,9 млн. тонна юк ташилган бўлиб, шундан 137,8 млн. тонна юк халқаро ташувларга тўғри келади. 2025 йилда юк ташиш ҳажми 105,8 млн. тоннани ташкил этиб, 5,1 фоизга ўсиш кузатилган. 2026 йил I чорагида кўрсатилган хизматлар бўйича молиявий кўрсаткичлар 4,7 трлн. сўмга етган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024-2025 йилларда қатор янги ички ва халқаро поезд йўналишлари очилиб, ҳудудлараро ва халқаро ўзаро боғлиқлик кенгайтирилди. Шунингдек 2023 — 2025 йилларда жами узунлиги 338,7 км. бўлган янги темир йўллар қурилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамлаштириш доирасида «E-nakl» тизими жорий қилиниб, юк ҳужжатларини расмийлаштириш босқичлари 7 тадан 3 тагача қисқартирилди. Вокзалларда хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам кенгайиб, тадбиркорлар сони сезиларли даражада ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соҳада халқаро транспорт йўлакларини ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилмоқда. Стратегик аҳамиятга эга бўлган «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси мазкур йўналишдаги энг йирик ташаббуслардан бири ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга таҳлиллар соҳада амалга оширилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда ҳали ўз ечимини кутаётган айрим масалалар ва муайян камчиликлар ҳам мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, аҳоли сони ва иқтисодиёт ўсиши муносабати билан темир йўл соҳасидаги хизматлар сифати ва қамровини янада кенгайтириш, соҳага ажратилаётган маблағларни самарали бошқариш тизимини ва замонавий назорат технологияларини мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш учун такомиллаштириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соҳада давлат иштирокидаги корхоналар устунлиги сақланиб қолмоқда ҳамда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ишлари кутилган даражада самара бермаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчи ташишда электрон чипта сотиш улуши 86 фоизга етган бўлса-да, инфокиоскалар асосан йирик марказий вокзалларга ўрнатилган бўлиб, кичик станцияларда йўловчилар учун замонавий рақамли хизматлардан фойдаланиш имконияти чекланганлигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчи ва юк ташишга бўлган талаб ортиб бораётганлиги муносабати билан мавжуд ҳаракат таркиби ва ишлаб чиқариш қувватлари бу талабларни тўлиқ таъминлаш учун етарли эмаслиги, соҳага қўшимча инвестициялар жалб этиш ҳамда кенг кўламли янгилаш ва модернизация ишларини амалга ошириш зарурияти сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл транспортини барқарор ва экологик жиҳатдан хавфсиз бўлишини таъминлаш учун электрлаштириш даражасини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Бир қанча темир йўл линияларини электрлаштиришга қаратилган лойиҳаларни белгиланган муддатларда якунлаш мақсадида ишларни янада жадаллаштириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. Махкамовнинг «Темир йўл транспорти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда йўловчи ва юк ташиш хизматларини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспортида йўловчи ташиш соҳасига хусусий секторни кенгроқ жалб этиш, янги хизматларни жорий этиш ҳамда уларнинг сифатини ошириш, шунингдек бозор механизмларини кенг татбиқ этиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда хорижий инвестицияларни ва молиявий ресурсларни жалб этиш бўйича аниқ чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлараро ва вилоятлараро йўналишларни йўловчи поездлар билан боғлашга, янги йўналишларни йўлга қўйишга ва йўловчилар сонини оширишга қаратилган чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл саноати корхоналарини ривожлантириш, юк ва йўловчи вагонларини босқичма-босқич янгилаш ишларини жадаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи савдо транспорт йўлакларини диверсификациялашни кенгайтириш учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизнинг транзит салоҳияти янада самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳада инсон омилини қисқартириш, жараёнлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида рақамлаштириш ва электрон хизматлар турларини кўпайтириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда йўловчи ва юк ташиш хизматларини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. Хакимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 3 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2152-V-сон