1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.10.00 Фуқароларнинг алоҳида тоифаларини ишга жойлаш бўйича қўшимча кафолатлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЖОЙЛАРИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ВА АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАРИМА СОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ–4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ–2498-сон қарори»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида» 1998 йил 1 майдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом (1-илова);
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.12.00 Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима солиш тартиби тўғрисидаги низом (2-илова) тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорига 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 18-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори билан тасдиқланган ўзгартириш ва қўшимчалар 1-бандининг «д» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 1 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
504-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998 йилда амалга ошириладиган тадбирлар Давлат дастури тўғрисида» 1998 йил 27 январдаги 45-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга қўшимча ижтимоий кафолатларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга (кейинги ўринларда «корхоналар» деб аталади) ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланади. Шахсларнинг ушбу тоифасига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналар ҳамда кўп болали ота-оналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар, улар таълим муассасасини тамомлагандан кейин бир йил давомида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилганлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлар ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун ҳар бир корхонага иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш — бу ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонига нисбатан мазкур корхонада ишга жойлаштирилиши керак бўлган кўрсатиб ўтилган тоифадаги шахсларнинг энг кам миқдорини белгилашдир*.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонига корхонанинг штатдаги ходимлари, шу жумладан ўриндошлик бўйича ишловчилар, шунингдек корхонанинг штатида турмайдиган шахслар (пудрат шартномаси ва фуқаролик - ҳуқуқий тусдаги бошқа шартномалар бўйича иш бажарувчилар) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам сони миқдорини белгилаш ёки ишлар (касбларнинг айрим турларини банд қилиб қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимиятининг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам сони миқдори бундай шахслар сони ўзгаришига қараб давлат ҳокимиятининг жойлардаги органлари томонидан ҳар йили қайта кўриб чиқилади, шунингдек, ишларнинг айрим турлари мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган шахсларни уларга жалб қилиш учун банд қилиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ногиронлар учун иш жойларининг энг кам миқдори ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони камида 34 кишини ташкил этадиган корхоналар учун, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун иш жойларининг энг қам миқдори — ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 100 ва ундан ортиқ кишини ташкил этадиган корхоналар учун белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхоналар давлат ҳокимиятининг жойлардаги органи томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун белгиланган иш жойларининг энг кам миқдорига мувофиқ мазкур Низомнинг 1-бандида санаб ўтилган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг белгиланган миқдорини барпо этишга (ажратишга ёки банд қилиб қўйишга) мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг кўрсатилган тоифаларининг характерли талабларига мувофиқ келувчи меҳнат шароитларини таъминловчи иш жойи ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун, бундан ташқари — Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациядан ўтказиш услубиятига мувофиқ аттестациядан ўтказилган иш жойи эса ногиронлар учун барпо этилган (ажратилган ёки банд қилиб қўйилган) иш жойи ҳисобланади.
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлар учун — саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган аксил кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда ходимга меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар таълимига эга бўлмаган ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин бир йил давомида — шогирдлик иш жойлари ёки махсус касб-ҳунар тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахслар учун улар ўқув юртларини тамомлаганларидан ёки бўшатилганларидан кейин бир йил давомида — уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятларини бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун — махсус малакани талаб қилмайдиган ҳар қандай иш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ШАХСЛАР УЧУН ИШ ЖОЙЛАРИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тўғрисидаги таклифлар туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан шакллантирилади ҳамда мазкур туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган ҳар бир корхона бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун ҳокимликка киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир аниқ корхона бўйича иш жойларининг энг кам миқдорини барпо этиш бўйича таклифлар киритишда Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан корхонанинг касб-ҳунар тузилмаси ва унинг фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари албатта ҳисобга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлар учун иш жойларининг энг кам миқдорини барпо этиш тўғрисида таклифлар киритишда ногиронларни реабилитация қилишнинг минтақавий дастурлари кўрсаткичлари ҳисобга олинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори сонини белгилаш хокимнинг қарори асосида амалга оширилади, ушбу қарор календарь йил бошланишидан камида уч ой олдин иш берувчилар эътиборига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳокимнинг қарорида (шакли илова қилинмоқда) иш жойлари сони, уларнинг номи, иш жойларига қўйиладиган санитария - гигиена талаблари, шунингдек шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда корхонага ва унинг раҳбарига нисбатан қўлланиладиган жазолар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун квоталанадиган иш жойларининг белгиланган миқдоридан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ишга жойлаштирилганлиги учун рағбатлантириш чоралари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ногиронлар учун барпо этиладиган ёки ажратиладиган иш жойларининг энг кам миқдори олдин қабул қилинган ногиронлар ҳисобга олинган ҳолда ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг камида уч фоизи миқдорида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун корхоналар томонидан барпо этиладиган ёки ажратиладиган иш жойларининг энг кам сони аниқ корхоналарнинг салоҳиятидан, уларнинг молиявий аҳволидан, шунингдек шахсларнинг мазкур тоифаларини ишга жойлаштиришнинг прогноз эҳтиёжларидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун, ногиронлардан ташқари, барпо этиладиган (ажратиладиган ёки банд қилиб қўйиладиган) иш жойлари сонини ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар тоифасига (ногиронлардан ташқари) тегишли бўлган олдин қабул қилинган ходимларни ҳисобга олган холда ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг тўрт фоизидан ортиқ белгиламаслик тавсия қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун барпо этилган ёки ажратилган иш жойларига ишга жойлаштириш иш берувчи томонидан туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ногиронларнинг жамоат ташкилотлари, озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштириш марказлари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга энг муҳтож гуруҳлари манфаатларини ифодаловчи бошқа ташкилотлар ишга жойлашишга муҳтож шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлаштиришни таъминлайдиган туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларига юбориш орқали шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифаларини ишга жойлаштиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда айтиб ўтилган ташкилотлар Бандликка кўмаклашиш марказларига аниқ корхоналар бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисидаги таклифларни киритиш ҳамда Бандликка кўмаклашиш марказларидан ҳар бир корхонада ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони ва хусусияти тўғрисидаги зарур маълумотларни ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун яратилган ёки ажратилган иш ўринларидан мавжуд бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига эгадир.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун белгиланган иш жойларининг энг кам миқдорига мувофиқ барпо этилган (банд қилиб қўйилган ёки ажратилган) иш жойларини қисқартириш ёки тугатишга корхона касаба уюшмаси ташкилоти (ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органининг, Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари билан келишилган ҳолда жойлардаги давлат ҳокимияти қарорига кўра, шунингдек ногиронлар учун иш жойларининг энг кам миқдори ҳисобига барпо этилган (ажратилган ёки банд қилиб қўйилган) иш жойларини тутатишга эса бундан ташқари, ногиронлар жамиятининг маҳаллий бўлими билан маслаҳатлашувдан кейин йўл қўйилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Технологиядаги ўзгаришлар, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш, ходимлар сонининг ўзгаришига олиб келган иш ҳажмларининг қисқариши билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдори ҳисобига ишга жойлаштирилган шахслар учун, башарти ушбу шахслар сони жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган миқдордан ошмаса, иш жойлари устувор тартибда сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ШАХСЛАРНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА ИШ БЕРУВЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иш берувчилар мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган шахсларни ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун жойлардаги давлат ҳокимияти органи томонидан белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори ҳисобига ишга жойлаштиришга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори ҳисобига барпо этилган (ажратилган ёки банд қилиб қўйилган) иш жойига Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларининг йўлланмаси бўйича, мазкур шахслар мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган тоифага тегишли бўлган тақдирда иш билан таъминлашни рад этса, иш берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгар бўлади, — корхона раҳбарига энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда маъмурий жарима солинади.
(13-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иш берувчи йил бошланишидан камида 10 кун олдин ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни иш билан таъминлаш учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам умумий миқдорининг камида 25 фоизи тайёр бўлишини таъминлашга мажбурдир, бу ҳақда Бандликка кўмаклашиш маркази йил бошлангунга қадар хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдори ҳисобига ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг қолган қисмини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) иш берувчи томонидан календарь йилнинг биринчи чораги давомида таъминланади, бу ҳақда Бандликка кўмаклашиш маркази биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдори ҳисобига ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойлари тайёрлиги тўғрисида ахборот бермаслик, шунингдек иш жойларининг амалда тайёр эмаслиги ҳам Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органининг қарорини бажармаслик сифатида қаралади ва қонун ҳужжатларида белгиланган жарима жазолари солинишига олиб келади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдори ҳисобига ташкил этилган (ажратилган ёки банд қилиб қўйилган) иш жойи илгари ушбу иш жойини эгаллаб турган шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши муносабати билан бўшаган тақдирда, корхона 10 кун муддатда Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларини янгидан очилган бўш иш жойидан хабардор қилишга мажбурдир.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг ушбу корхона учун белгиланган энг кам миқдори ҳисобига ногиронларни ишга жойлаштириш учун ўз корхонасида иш жойлари ташкил этиш ёки ажратиш имконияти бўлмаган тақдирда иш берувчилар бошқа корхоналардан тегишли иш жойларини ижарага олишлари ёки уларни бошқа корхоналарда ўз маблағлари ҳисобига барпо этишлари ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни касаначилик билан таъминлашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир неча корхона Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари билан келишган холда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун шартнома асосида бирлашишлари ва ўз ҳисобидан ихтисослаштирилган корхоналар, участкалар (цехлар) ташкил этишлари мумкин.
(16-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолларда ташкил этилган иш жойлари сони ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун мазкур корхонага белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори ҳисобига ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарорларини бажармаган иш берувчилар иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасига ҳар бир барпо этилмаган иш жойи учун бир ходимга тўғри келадиган йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида жарима тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарорларини бажармаганлик учун иш берувчи томонидан жарима тўланиши иш берувчини иш жойларининг белгиланган миқдорини барпо этишдан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ногиронлар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдорини барпо этмаган (ажратмаган ёки банд қилиб қўймаган) корхоналардан ундирилган жарималар иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси томонидан устун даражада аҳолининг мазкур тоифаси (ногиронлар) учун янги иш жойлари барпо этиш, шу жумладан ногиронларнинг ихтисослаштирилган корхоналарини барпо этиш учун сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган миқдори ҳисобига иш жойлари барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бажарилиши устидан назорат меҳнат органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган миқдори ҳисобига иш жойлари барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бажарилмаган тақдирда Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан иш берувчиларнинг мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган тегишли кўрсатма тузилади.
(19-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ШАХСЛАР УЧУН ИШ ЖОЙЛАРИ БАРПО ЭТУВЧИ ИШ БЕРУВЧИЛАРГА ИМТИЁЗЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ногиронлар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдоридан ортиқча ногиронлар учун иш жойлари барпо этган иш берувчилар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ солиш бўйича имтиёзларга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ўз ваколати доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган миқдори ҳисобига ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун ортиқча иш жойлари барпо этган корхоналар учун имтиёзлар белгилашлари, шу жумладан ишлаб чиқариш участкалари (цехлар). ташкил этиш учун нотурар жой биноларини биринчи навбатда ажратишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун жойлардаги давлат ҳокимияти органи томонидан белгиланган иш жойлари миқдоридан ортиқча иш жойлари барпо этган иш берувчилар ушбу иш жойларини барпо этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиштуман (шаҳар) марказлари билан тузилган шартнома асосида Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига қоплаш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдоридан ортиқча иш жойлари барпо этишга иш берувчи томонидан сарфланган харажатларни қисман қоплашга Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасидан пул маблағлари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланган ҳамда Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган тартибда ажратилади
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
199___йил «____»______________ №
1. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси асосида иш кўриб вилоятининг___________________ тумани ҳокимлиги ______________________ учун ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг ________________ фоизи миқдорида белгилайди, бу _________ кишини ташкил этади, шу жумладан:
— ногиронлар учун _____фоиз (_____киши);
— таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун____фоиз (______киши);
— ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналар учун _______фоиз (_____киши);
— ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун ________ фоиз (_______киши).
2. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига, шу жумладан:
4. Корхоналарнинг раҳбарлари ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) таъминласинлар. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда корхона раҳбари кўрсатиб ўтилган низомнинг 13-бандига мувофиқ маъмурий жавобгар бўлади, корхонага нисбатан эса низомнинг 17-бандига мувофиқ жазо жарималари қўлланилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори мазкур қарор билан белгилангандан ортиқ барпо этилган тақдирда корхона учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарорига 2-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.12.00 Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998 йилда амалга ошириладиган тадбирлар Давлат дастури тўғрисида» 1998 йил 27 январдаги 45-сон қарорига мувофиқ ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун талаблари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Низом аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга жарималар солиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун талабларини бузганлик учун, идоравий бўйсуниши, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, барча иш берувчилар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат ва уларнинг бажарилишини ҳуқуқий воситалар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режалари асосида солиқ (молия) органлари ўтказадиган айни бир вақтдаги режали комплекс текширишлар давомида, қоидага кўра, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг бажарилишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қонун ҳужжатларида назарда тутилган холларда, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ёки унинг ҳудудий комиссиялари билан келишилган тартибда ва муддатларда назорат текширишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлардан текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларни ва бошқа ахборотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) йўл қўйилган қонун бузилишларини бартараф этиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар бажариши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда жарималар солиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 50, 51 ва 229-моддаларига мувофиқ иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларни бузганлик учун мансабдор шахсларга қуйидаги ҳолларда ва қуйидаги миқдорларда жарималар солинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини барпо этиш юзасидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарорларини бажармаганлик учун — ҳар бир барпо этилмаган иш жойи учун ходимнинг йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аввал буюртманома берилган, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим олган, шунингдек касб тайёргарлиги олишга ва қайта тайёргарлик кўришга, малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишдан бош тортганлик учун — ушбу ходим учун мўлжалланган иш жойи бўйича йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга юборилган фуқароларни у ерда бўш иш жойлари (бўш лавозимлар) бўлгани ҳолда ишга олишдан асоссиз бош тортганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда;
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбур қилганлик учун, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, — энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бўш иш жойлари (бўш лавозимлар)ни яширганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳар бир ходимнинг ўрни бўшаётганлиги тўғрисидаги (унинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда) ахборотларни ўз вақтида Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этмаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда;
(6-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган ундирилган жарима маблағлари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасини тўлдириш учун йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга жарима солишда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қонун бузилганлиги ҳақида баённома тузадилар. Баённомада унинг тузилган санаси ва жойи, давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, иш жойининг номи, қонун бузилиши ҳолатларининг мазмуни, бунга айбдор бўлган шахсларнинг тушунтиришлари ва ушбу тушунтиришларни кўриб чиқиш натижалари, текшириш давомида ўрганилган ҳужжатлар, айбдор шахс қабул қилинган қарор билан таништирилганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳамда унга қарор устидан шикоят қилиш тартиби тўғрисида тушунтириш берилганлиги кўрсатилади. Баённома давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан имзоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қонунни бузганлик учун жарима солиш тўғрисида қарор қабул қиладилар. Қарорда у қабул қилинган сана, қонун бузилиши содир этилган корхона (ташкилот, муассаса)нинг номи ҳамда иш берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, қонун талаблари бузилган ҳолатлар, жарима солиш учун асос бўлган қонун ва меъёрий ҳужжат номи, жарима солинаётган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, солинаётган жарима миқдори, жарима ўтказилиши лозим бўлган банк муассасаси ва ҳисоб рақами, қарор бажарилганлиги тўғрисида Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига маълумот бериш лозимлиги кўрсатилади. Қарор давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қонун бузилганлиги ҳақида баённома ва жарима солиш тўғрисидаги қарор уч нусхада тузилади. Уларнинг биринчи нусхалари —жарима солинган шахсга, иккинчи нусхалари — иш берувчига, агар жарима иш берувчига солинаётган бўлса — у бўйсунадиган юқори ташкилотга берилади. Учинчи нусхалари давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жарима солиш жараёнида пайдо бўладиган ҳуқуқий муносабатлар, шу жумладан жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш (протест бериш), шикоят (протест)ни кўриб чиқиш, чиқарилган қарор ижросини тўхтатиб туриш, қарор ижроси бўйича иш юритиш ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.