Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2017 01.12.1998 йилдаги 504-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2017
Ҳужжат 02.04.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАРИМАЛАР СОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 34-сон, 333-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ–4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ–2498-сон қарори»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида» 1998 йил 1 майдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 34-сон, 333-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима солиш тартиби тўғрисидаги низом (2-илова) тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорига 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 18-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори билан тасдиқланган ўзгартириш ва қўшимчалар 1-бандининг «д» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 1 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
504-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 34-сон, 333-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998 йилда амалга ошириладиган тадбирлар Давлат дастури тўғрисида» 1998 йил 27 январдаги 45-сон қарорига мувофиқ ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун талаблари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Низом аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга жарималар солиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун талабларини бузганлик учун, идоравий бўйсуниши, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, барча иш берувчилар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат ва уларнинг бажарилишини ҳуқуқий воситалар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказлари давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режалари асосида солиқ (молия) органлари ўтказадиган айни бир вақтдаги режали комплекс текширишлар давомида, қоидага кўра, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг бажарилишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қонун ҳужжатларида назарда тутилган холларда, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ёки унинг ҳудудий комиссиялари билан келишилган тартибда ва муддатларда назорат текширишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлардан текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларни ва бошқа ахборотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) йўл қўйилган қонун бузилишларини бартараф этиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар бажариши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга ва мансабдор шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда жарималар солиш.
(5-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 50, 51 ва 229-моддаларига мувофиқ иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларни бузганлик учун корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга ва мансабдор шахсларга қуйидаги ҳолларда ва қуйидаги миқдорларда жарималар солинади:
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини барпо этиш юзасидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарорларини бажармаганлик учун — ҳар бир барпо этилмаган иш жойи учун ходимнинг йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аввал буюртманома берилган, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим олган, шунингдек касб тайёргарлиги олишга ва қайта тайёргарлик кўришга, малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишдан бош тортганлик учун — ушбу ходим учун мўлжалланган иш жойи бўйича йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга юборилган фуқароларни у ерда бўш иш жойлари (бўш лавозимлар) бўлгани ҳолда ишга олишдан асоссиз бош тортганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда;
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбур қилганлик учун, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, — энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бўш иш жойлари (бўш лавозимлар)ни яширганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳар бир ходимнинг ўрни бўшаётганлиги тўғрисидаги (унинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда) ахборотларни ўз вақтида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этмаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда;
(6-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ундирилган жарималар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жарималар суммасининг 20 фоизи — республика бюджетига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80 фоизи — Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга жарима солишда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қонун бузилганлиги ҳақида баённома тузадилар. Баённомада унинг тузилган санаси ва жойи, давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, иш жойининг номи, қонун бузилиши ҳолатларининг мазмуни, бунга айбдор бўлган шахсларнинг тушунтиришлари ва ушбу тушунтиришларни кўриб чиқиш натижалари, текшириш давомида ўрганилган ҳужжатлар, айбдор шахс қабул қилинган қарор билан таништирилганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳамда унга қарор устидан шикоят қилиш тартиби тўғрисида тушунтириш берилганлиги кўрсатилади. Баённома давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан имзоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қонунни бузганлик учун жарима солиш тўғрисида қарор қабул қиладилар. Қарорда у қабул қилинган сана, қонун бузилиши содир этилган корхона (ташкилот, муассаса)нинг номи ҳамда иш берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, қонун талаблари бузилган ҳолатлар, жарима солиш учун асос бўлган қонун ва меъёрий ҳужжат номи, жарима солинаётган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, солинаётган жарима миқдори, жарима ўтказилиши лозим бўлган банк муассасаси ва ҳисоб рақами, қарор бажарилганлиги тўғрисида Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига маълумот бериш лозимлиги кўрсатилади. Қарор давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қонун бузилганлиги ҳақида баённома ва жарима солиш тўғрисидаги қарор уч нусхада тузилади. Уларнинг биринчи нусхалари —жарима солинган шахсга, иккинчи нусхалари — иш берувчига, агар жарима иш берувчига солинаётган бўлса — у бўйсунадиган юқори ташкилотга берилади. Учинчи нусхалари давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жарима солиш жараёнида пайдо бўладиган ҳуқуқий муносабатлар, шу жумладан жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш (протест бериш), шикоят (протест)ни кўриб чиқиш, чиқарилган қарор ижросини тўхтатиб туриш, қарор ижроси бўйича иш юритиш ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.