02.07.2026 йилдаги ПФ-122-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.07.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув ресурслари чекланган шароитда балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш, ягона бошқарув тизимини жорий этиш, балиқ маҳсулотлари турларини кўпайтириш, интенсив технологияларни кенг татбиқ этиш орқали балиқ етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар мазкур Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) балиқчилик тармоғида ягона давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026-2027 йилларда ҳудудлардаги мавжуд сунъий сув ҳавзаларини интенсив усулда балиқ етиштиришга ихтисослаштириш орқали балиқ маҳсулотлари етиштириш ҳажмини 500 минг тоннага етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2027 йилдан бошлаб республиканинг тоғолди ҳудудларида совуқ сув балиқчилигини ривожлантириб, балиқ етиштириш қувватларини йилига 20 минг тоннага етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) балиқчилик тармоғини ривожлантиришда сув объектларини шаффоф ижарага бериш механизмларини кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) балиқчилик тармоғида ишлаб чиқариш, ҳисоб-китоб ва мониторинг жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали бошқарув тизимини ҳамда тармоқ шаффофлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) 2026-2027 йилларни республикада балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш ва балиқ етиштириш ҳажмини кескин ошириш, балиқчилик субъектларини давлат томонидан тизимли қўллаб-қувватлашнинг устувор даври деб белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) ҳар йили балиқчилик ва аквакультура йўналишида қўшимча 100 нафар кадр тайёрлаш ҳамда халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Балиқчилик тармоғида давлат бошқарувини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Балиқчиликни ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Балиқчиликни ривожлантириш марказининг асосий вазифалари ва фаолиятининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган сув фонди ерларида балиқ етиштириш учун республикадаги барча сув омборлари, коллектор-дренаж тармоқлари ва табиий сув объектларини Марказга бепул ижарага берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2026-2027 йилларда балиқ етиштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ва бириктирилган масъуллар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш ҳамда табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Балиқчиликни ривожлантириш марказининг ташкилий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ташкилий чоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сув хўжалиги вазирлигига интенсив усулда балиқ етиштирувчилар ва наслчиликка ихтисослашган балиқчилик хўжаликларини доимий, шу жумладан, куз-қиш даврида сув билан таъминлаш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштирувчилар ва наслчиликка ихтисослашган балиқчилик хўжаликлари кафолатланган сув билан таъминлаб борилади. Бунда кафолатланган сув билан таъминлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳар йили 15 январга қадар сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштирувчилар ва наслчиликка ихтисослашган балиқчилик хўжаликлари тўғрисидаги маълумотларни (сув ҳавзаси майдони, манзили ва бошқалар) Марказга киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Марказ ҳар йили 30 январга қадар балиқ етиштирувчилар ва наслчиликка ихтисослашган балиқчилик хўжаликларининг сувга бўлган буюртманомалари асосида йил давомидаги сувга бўлган эҳтиёжи бўйича маълумотларни ойлар ва субъектлар кесимида шакллантирган ҳолда Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Сув хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 мартга қадар шакллантирилган рўйхатга асосан сув манбаларини кўрсатган ҳолда сув олиш лимитларининг ойма-ой графигини тасдиқлайди. Бунда балиқчилик хўжаликлари зиммасига сув сарфини реал вақт режимида ўлчаш имконини берувчи қурилмаларни ўрнатиш ва уларни Сув хўжалиги вазирлигининг ахборот тизими билан интеграция қилиш вазифаси юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси негизида Марказ ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2027 йил 1 январдан бошлаб республикадаги сув омборлари, коллектор-дренаж тармоқлари ва табиий сув ҳавзалари балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш учун очиқ электрон онлайн аукцион савдолар орқали ижарага берилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ижарадан тушган маблағларнинг (аукцион ўтказиш билан боғлиқ харажатлар чегирилган ҳолда) 15 фоизи тегишли туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетига ва қолган қисми Жамғармага йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) аҳолини ичимлик сув билан таъминлайдиган сув ҳавзалари ҳамда Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқ ерлар тўғрисидаги конвенция (Рамсар конвенцияси) доирасида муҳофаза этиладиган объектларда фақат анъанавий усулда балиқ етиштиришга йўл қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мазкур Фармон қабул қилингунга қадар ижарага берилган сув объектлари олиб қўйилмаган ҳолда қайта рўйхатга олиниши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сув хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Кадастр агентлиги билан биргаликда 2027 йил 1 майга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) балиқчилик хўжаликларида сув ресурсларидан фойдаланиш, балиқ етиштириш ҳажми, озуқа сарфи ва қўлланаётган технологиялар тўғрисидаги маълумотларни ягона тизимда юритиш ҳамда ижарага бериладиган сув объектлари ҳисобини юритиш бўйича «e-baliq» электрон платформасини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мазкур электрон платформани давлат органлари ва ташкилотларининг бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 1 августдан 2030 йил 1 августга қадар балиқчилик хўжаликларига Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) сунъий сув ҳавзаларида интенсив усулда балиқ етиштирувчи балиқчилик хўжаликлари томонидан ўз хўжаликларини муқобил энергия манбалари билан таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) қуёш панелларини харид қилиш ва ўрнатиш учун тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 14 фоизлик пунктидан юқори, бироқ 10 фоизлик пунктидан ошмаган қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 50 киловаттгача қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг 25 фоизи, бироқ ҳар бир киловаттга 1 миллион сўмдан ошмаган миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) муқобил энергия манбалари қурилмалари билан жиҳозланган замонавий аэраторлар харид қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 5 миллион сўмдан кўп бўлмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратилади. Бунда субсидия маблағлари интенсив усулда гектаридан 10 тоннадан юқори ҳосил олган тадбиркорлик субъектларга тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 1 дона наслли она балиқни импорт қилиш билан боғлиқ харажатнинг 50 фоизгача бўлган, бироқ 5 миллион сўмдан ошмаган қисмига субсидия ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ёпиқ сув айланма тизими технологиясини ўрнатиб, балиқчилик маҳсулотларини етиштиришни йўлга қўйганда ушбу технология умумий харажатининг 10 фоизи, бироқ 5 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда бир марталик компенсация ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) интенсив усулда балиқ етиштиришда қўлланадиган баланслашган омухта ем ишлаб чиқариш бўйича йиллик қуввати 20 минг тоннадан кам бўлмаган янги ишга тушириладиган лойиҳалар доирасида техника ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш билан боғлиқ харажатларнинг 20 фоизи, бироқ 2 миллиард сўмдан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) хориждан жалб қилинган малакали ихтиолог ва балиқ касалликлари мутахассисларининг иш ҳақи харажатларининг 50 фоизи, бироқ бир нафар мутахассис учун бир ойда 1 000 АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисми қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг балиқ маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш ҳажмини ошириш, наслли балиқ етиштирувчи тадбиркорлик субъектлари учун молиявий имкониятларни кенгайтириш бўйича қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 августдан 2030 йил 31 августга қадар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан балиқчилик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига барқарорлик рейтингидаги тоифасидан қатъий назар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Марказий банк асосий ставкасининг (кейинги ўринларда — асосий ставка) икки баробаридан ошмаган миқдорда миллий валютада ажратиладиган кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз банддан юқори, бироқ 10 фоиз бандгача бўлган қисмини қоплаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 8 фоиз банддан юқори, бироқ 4 фоиз бандгача бўлган қисмини қоплаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) миллий ва хорижий валютадаги кредитларнинг 50 фоизигача, бироқ 10 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисмига кафиллик тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тижорат банклари томонидан халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан балиқчилик корхоналарини айланма маблағлар билан таъминлаш учун йиллик 18 фоиз ставкада гаров таъминоти асосида 9 ойгача имтиёзли давр билан 24 ойгача муддатга миллий валютада имтиёзли кредитлар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги «Чорвачилик тармоғи ва яйлов хўжалигини замонавий бошқарув тизими ва янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-179-сон қарорининг 9-банди «а» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган чорвачилик тармоғи учун имтиёзли шартларда кредитлар ажратиш тартибини балиқчилик лойиҳалари, шу жумладан, наслли балиқларни етиштириш лойиҳаларини молиялаштиришга нисбатан ҳам татбиқ этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Марказнинг ҳисоб-китобларига асосан мазкур Фармоннинг 11-бандида назарда тутилган молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) жорий йилда молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2026 йил II чораги якуни бўйича даромадлар прогнозининг орттириб бажариладиган қисмидан Аграр соҳада тўловлар агентлигига 100 миллиард сўмгача маблағ ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) келгуси йилларда молиялаштириш учун талаб этиладиган маблағлар Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мазкур Фармоннинг 12-банди «в» кичик бандида назарда тутилган шартларда балиқчилик тармоғига ажратиладиган имтиёзли кредитларни молиялаштириш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳисоб-китобларига асосан ҳамда заруратга кўра жорий йил якунига қадар қўшимча 1 триллион сўмгача маблағ ажратсин. Бунда мазкур жамғарманинг келгуси йиллар балансини шакллантиришда зарур маблағлар инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Балиқчиликда наслчилик-селекция ишлари ва кадрлар тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказ балиқ етиштирувчи хўжаликлар ва аҳоли вакиллари учун хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Марказ маҳаллий олий таълим ва илмий муассасалар ҳамда илғор балиқ етиштирувчиларни жалб қилган ҳолда электрон онлайн платформани ишга туширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Агробанк» АТБ Жамғарма маблағлари ҳисобидан балиқ етиштирувчи хўжаликлар ва аҳоли вакиллари учун «Сувчилар мактаби»да ҳар чоракда малака ошириш курсларини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент давлат аграр университети ва Хитойнинг Далиян университети билан ҳамкорликда 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб балиқчилик ва аквакультура бўйича қўшма факультетни ташкил этиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) йилига 50 нафаргача абитуриент талабаликка давлат гранти асосида қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) таълим жараёнлари «2+1» шаклида ташкил этилади ва қабул квоталари ҳар йили ўрнатилган тартибда давлат буюртмаси қабул параметрлари доирасида тасдиқланади. Бунда 1 ва 2-курс талабаларининг ўқиш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қишлоқ хўжалиги таълим йўналишларига ажратилган қабул квоталари доирасидаги вакант ўринлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Марказ фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Марказ бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 70 нафар, шундан марказий аппарат учун 29 нафар ва ҳудудий бўлинмалар учун 41 нафар этиб белгиланади. Бунда мазкур штат бирликлари Сув хўжалиги вазирлигининг амалдаги бошқарув штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Марказ фаолияти Давлат бюджети маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Марказ Тошкент шаҳри Бектемир тумани Роҳат кўчаси 13-уй манзилида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Марказга мазкур Фармонда назарда тутилган балиқчилик тармоғи ҳамда фаолияти йўналишларидан ташқари бошқа вазифа ва функцияларни юклаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги Марказ билан йиллик ҳажми камида 20 минг дона бўлган қўшимча энергия тежаш ускунаси билан жиҳозланган замонавий аэраторлар ва бир минг дона автоматик озиқлантириш ускуналари ишлаб чиқаришни ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳудудларда камида биттадан балиқ касалликларини тезкорлик билан аниқлаш имконини берувчи замонавий мобил лабораториялар ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Марказга ўзининг бюджетдан ташқари маблағларини Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини моддий-техник таъминлаш ва жорий харажатларга, таъмирлаш, реконструкция ва қурилиш ишларига, ходимларни моддий рағбатлантириш, малакасини ошириш, шу жумладан, хорижий стажировкаларни ташкил этиш, чет давлатларда ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш, тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, Марказ фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа тадбирларга йўналтириш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда республикадаги мавжуд сув ҳавзалари Сув хўжалиги вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Марказ фаолиятини ташкил этиш учун талаб қилинадиган маблағларни 2026 йилда Давлат бюджетидан Сув хўжалиги вазирлиги учун ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштириш чораларини кўрсин. Бунда Марказ фаолиятини ташкил қилиш мақсадида автотранспорт, моддий-техника воситалари ва бошқа зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун талаб этиладиган маблағлар ажратилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда табиий кўллардан фойдаланиш бўйича тартибни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Бош вазир ўринбосари Ж. Ходжаев, сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев — белгиланган топшириқ ва вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари З. Ишпулатов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари — сув ҳавзаларида балиқчиликни ривожлантириш учун шароит яратиш ва бу борада самарадорликни таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари — Аграр соҳада тўловлар агентлиги директори А. Қосимов — субсидия маблағларини ажратиш масалалари билан боғлиқ белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Р. Рахимов — балиқ етиштирувчиларнинг сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши устидан назорат қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Бош прокурор ўринбосари Ш. Тўхтабоев — Фармонда белгиланган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Т.Н. Бутунбаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-122-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июлдаги ПФ-122-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балиқчиликни ривожлантириш марказининг асосий вазифалари ва фаолиятининг устувор йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республикада балиқчилик тармоғини барқарор ривожлантириш, уни тартибга солиш ҳамда тармоққа оид ягона давлат сиёсатини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Балиқчилик учун табиий ва сунъий сув ҳавзаларини (сув омборлари, коллектор дренаж тармоқлари ва бошқа сув фонди ерлари) ижарага беришда барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибни жорий қилиш, мазкур жараёнларни назорат ва мониторинг қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тармоқдаги муаммоларни илмий асосда ҳал этиш, амалий тадқиқотлар олиб бориш, таҳлил ва прогноз қилиш орқали балиқчиликни ривожлантиришнинг самарали моделларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Балиқчилик тармоғида ягона илмий-техник, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, селекция, наслчилик ва сифатли чавоқлар етиштиришни кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Балиқчилик тармоғини ривожлантиришда халқаро ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорлардаги нархлар мониторингини олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сув омборлари, каналлар, коллекторлар, зовурлар ва мелиорация объектларида балиқчиликни ривожлантиришга қаратилган инвестициявий ҳамда инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини мувофиқлаштириб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тармоқда интенсив ва ярим интенсив замонавий аквакультура технологияларини жорий этиш, инновацион ечимлар ва бошқарув тизимларини тўлиқ рақамлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Балиқлар учун тўла қийматли, юқори оқсилли озуқалар ишлаб чиқариш учун янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва балиқчилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш жараёнларини мувофиқлаштириб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Республикада балиқчилик ва аквакультура тармоғини барқарор ривожлантириш, унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва аҳолини сифатли балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув объектларининг экологик ҳолатини яхшилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тармоқда инвестициявий муҳитни яхшилаш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июлдаги ПФ-122-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2026-2027 йилларда балиқ етиштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ва бириктирилган масъуллар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

2026 йилда

(тонна)

2027 йилда

(тонна)

Масъуллар

Вазирлик ва идоралардан бириктирилган

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

25 000

35 000

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

«Сувхўжаликназорат» инспекцияси

(Р. Рахимов)

2.

Андижон вилояти

35 000

45 000

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахманов)

Балиқчиликни ривожлантириш маркази

(Лавозимга кўра)

3.

Бухоро вилояти

10 000

15 000

Бухоро вилояти ҳокимлиги

(Б. Зарипов)

Сув хўжалиги вазирлиги

(Р. Қаршиев)

4.

Жиззах вилояти

30 000

40 000

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(У. Мустафоев)

Сув хўжалиги вазирлиги

(Р. Қаршиев)

5.

Қашқадарё вилояти

13 000

18 000

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов)

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

(З. Ишпулатов)

6.

Навоий вилояти

15 000

18 000

Навоий вилояти ҳокимлиги

(Н. Турсунов)

Сув хўжалиги вазирлиги

(Р. Қаршиев)

7.

Наманган вилояти

45 000

54 000

Наманган вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков)

Балиқчиликни ривожлантириш маркази

(Лавозимга кўра)

8.

Самарқанд вилояти

25 000

30 000

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(А. Бобоев)

Сув хўжалиги вазирлиги

(Р. Қаршиев)

9.

Сурхондарё вилояти

10 000

15 000

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

(У. Қосимов)

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

(З. Ишпулатов)

10.

Сирдарё вилояти

40 000

65 000

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

Сув хўжалиги вазирлиги

(М. Каримов)

11.

Тошкент вилояти

35 000

50 000

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

Сув хўжалиги вазирлиги

(У. Шералиев)

12.

Фарғона вилояти

35 000

55 000

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Х. Бозаров)

Балиқчиликни ривожлантириш маркази

(Лавозимга кўра)

13.

Хоразм вилояти

45 000

60 000

Хоразм вилояти

(Ж. Рахимов)

«Сувхўжаликназорат» инспекцияси

(Р. Рахимов)

Жами

363 000

500 000

 

 

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июлдаги ПФ-122-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш ҳамда табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Асосий вазифалар

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбаси

Ижро муддатлари

Масъуллар

I. Табиий ва сунъий сув ҳавзалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

1.

Табиий сув ҳавза (сув омбор)лари ва сунъий кўлларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш.

1. Балиқчилик мақсадларида фойдаланиб келинаётган табиий ва сунъий кўлларни инвентаризациядан ўтказиш. Бунда:

балиқчиликдаги жами ҳавза майдонларини;

сув етказиш қийин бўлган ҳудудларни;

қуриган ва бугунги кунда балиқ етиштириш имкони йўқ майдонларни аниқлаш.

Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

2026 йил декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Балиқчиликни ривожлантириш маркази

(кейинги ўринларда — Марказ),

«Ўзбеккосмос» агентлиги

2. Балиқ етиштириш имкони йўқ бўлган табиий кўллар ва сув омборларининг ҳисобини аниқлаш ва уларни балиқчилик майдонларидан чиқариш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2026 йил декабрь

2.

Балиқчилик субъектларини доимий сув билан таъминлаш тизимини рақамлаштириш ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

1. Балиқчилик хўжаликларида балиқ етиштириш, озуқа сарфи, сув истеъмоли ҳамда қўлланаётган технология турлари бўйича ҳисоботларни онлайн юритиш учун «e-baliq» электрон платформасини жорий этиш.

2. «e-baliq» электрон платформаси орқали сувдан фойдаланиш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда:

Сув хўжалиги вазирлигининг Рақамлаштириш маркази маблағлари

2027 йил май

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Марказ

балиқчилик хўжаликларига сув ресурсларини ажратиш, лимит белгилаш ҳамда сув етказиб бериш бўйича шартномалар фақат платформа орқали расмийлаштиришни;

балиқчилик хўжаликлари ҳар йили ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган сув ҳажмларини олиш учун сув ҳавза майдони, балиқлантириладиган чавоқлар сони, озуқа сарфи, технология турлари ва етиштириш режалаштирилган балиқ ҳажми тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда Сув хўжалиги вазирлигига ариза юборишини;

Сув хўжалиги вазирлиги аризани ўрганиб чиқиб, сўралган сув ҳажмини ажратиш мумкин ёки имкони йўқлиги бўйича хулоса беришини;

белгиланган лимит бўйича етказиб берилмаган сув учун кўрилган зарарларни (форс-мажор ҳолатдан ташқари) вазирлик томонидан қоплаб беришни назарда тутиш.

2027 йил май

3.

Янги турдаги балиқларни етиштириш бўйича тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқиш.

1. Янги турдаги балиқларни етиштириш бўйича тавсия ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2026-2027 йиллар

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти,

Марказ

2. Ишлаб чиқилган қўлланмаларни ташкил этиладиган семинарларда балиқчилик хўжаликларига етказиш.

Режа-график асосида

4.

Соҳада ҳаваскор балиқ овлаш ва сув бўйи туризми фаолиятини кенгайтириш.

Ҳаваскор балиқчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Балиқчи картаси» (Fisherman ID) рақамли тизимини жорий этиш. Бунда:

ҳаваскор балиқчи овчиларнинг ягона электрон реестри ва арзонлаштирилган йиллик абонемент тизимини яратиш;

бундан тушган маблағларни сув ҳавзаларини тозалаш ҳамда табиий сув ҳавзаларини балиқлантириш тадбирларига йўналтириш.

Сув хўжалиги вазирлигининг Рақамлаштириш маркази маблағлари

2026 йил октябрь

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Спорт вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги

II. Балиқчилик тармоғини тартибга солиш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш

5.

Табиий сув ҳавзаларидаги балиқ ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш.

1. Саноат усулида балиқ овлаш учун бериладиган квоталар бериш тартиби ва муддатларини қайта кўриб чиқиш ҳамда аҳолини арзон балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш учун квота бериш ҳақини камайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил август

Сув хўжалиги вазирлиги,

Марказ,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Адлия вазирлиги

2. Балиқчилик хўжаликларининг саноат усулида балиқ овлашга рухсат берилган тўрларини ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш ҳамда ҳақ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш.

2026 йил август

3. Саноат усулида балиқ овлаш учун квота бериш, уларнинг ижросини мониторинг қилиш ҳамда овланган балиқ ҳажмини ҳисобга олиш жараёнларини рақамлаштириш, шунингдек, квоталарнинг мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан электрон назорат механизмларини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

2026 йил август

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 80-сон қарорига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш.

2026 йил сентябрь

6.

Балиқчиликда фойдаланиладиган тўрлар ва ов қуролларининг сифати устидан давлат назоратини кучайтириш.

1. Республика ҳудудига олиб кириладиган балиқчиликда фойдаланиладиган тўрлар ва ов қуролларининг амалдаги техник регламентлар ва стандартлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш ҳамда назорат қилиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил сентябрь

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Божхона қўмитаси,

Марказ

2. Амалдаги талабларга жавоб бермайдиган сифатсиз тўрлар ва ов қуролларининг республика ҳудудига олиб кирилиши ва муомалага чиқарилишининг олдини олиш бўйича назорат механизмларини кучайтириш.

Доимий

3. Импорт қилинадиган балиқчилик тўрлари ва ов қуроллари бўйича давлат назорати натижаларини мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш.

Таҳлил натижаларига кўра

7.

Саноат усулида балиқ овлашда фойдаланиладиган сув транспорти воситалари учун экологик ва техник кўрсаткичларга асосланган ҳолда компенсация тўловларини белгилаш тизимини такомиллаштириш.

1. Саноат усулида балиқ овлашда фойдаланиладиган моторли сув транспорти воситалари бўйича двигатель қуввати, ишлаб чиқарилган йили, ёқилғи сарфи ва сувга чиқариладиган зарарли моддалар ҳажмини инобатга олган ҳолда компенсация тўловларини дифференциал тартибда белгилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил август

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Марказ

2. Энергия тежамкор ва экологик талабларга жавоб берадиган янги авлод двигателларидан фойдаланувчи саноат усулидаги балиқ овловчилар учун компенсация тўловларини бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2026 йил август

3. Таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил сентябрь

8.

Табиий ва сунъий сув ҳавзаларда балиқ етиштириш нормативларини белгилаш.

1. Тегишли илмий-тадқиқот институтларини жалб қилган ҳолда ҳудудлардаги табиий ва сунъий сув ҳавзаларда балиқ етиштириш имкониятларини ўрганиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил декабрь

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти,

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти,

Марказ

2. Ўрганиш натижалари бўйича табиий ва сунъий сув ҳавзаларда балиқ етиштириш норматив ҳосилдорлигини ишлаб чиқиш.

2027 йил май

9.

Коллектор-дренаж тармоқларида балиқ етиштиришдан олдин биологик ва кимёвий таҳлиллар ўтказиш.

1. Тегишли илмий-тадқиқот институтлари мутахассисларини жалб қилган ҳолда коллектор-дренаж тармоқларида сувнинг гидрокимёвий, токсикологик, микробиологик ва ихтиологик кўрсаткичларини ҳамда оғир металлар ва бошқа ифлослантирувчи моддалар миқдорини аниқлаш бўйича комплекс илмий таҳлиллар ўтказиш.

Маблағ талаб этилмайди

2027 йил июнь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Марказ

2. Таҳлил натижалари асосида коллектор-дренаж тармоқларини балиқ етиштириш учун яроқлилик даражаси бўйича тоифалаш, улардан фойдаланиш юзасидан илмий хулосалар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

2027 йил август

10.

Марказга ажратилган сув объектларида балиқчиликни ривожлантириш.

1. Ижарага бериладиган сув объектларининг рўйхатини шакллантириш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил октябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Марказ,

маҳаллий ҳокимликлар,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

2. Сув объектларини балиқ етиштириш мақсадлари учун онлайн аукцион савдоларига чиқариш орқали тадбиркорлик субъектларига бириктириб бериш.

2027 йилдан бошлаб

3. Ижарага беришдан тушган маблағларнинг 15 фоизи маҳаллий ҳокимиятга (тегишли туманлар маҳаллий бюджетига), қолган 85 фоизини Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириш.

Доимий

11.

Марказнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш.

1. Марказнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини йўлга қўйиш учун хизмат бинолари, моддий-техника воситалари, алоқа ва ахборот-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ҳамда зарур ташкилий шарт-шароитларни яратиш.

Бюджет маблағлари ва Сув хўжалиги вазирлиги маблағлари

2026 йил сентябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Марказ

2. Ҳудудий бўлинмаларни хизмат автотранспорти, компьютер техникаси, офис жиҳозлари ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш.

2026 йил сентябрь

3. Ҳудудий бўлинмаларнинг узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш.

Доимий

13.

Сув омборлари, коллектор-дренаж тармоқлари ва табиий сув объектларида ижара ҳуқуқи асосида балиқ овлаш тартибини ишлаб чиқиш.

1. Сув омборлари, коллектор-дренаж тармоқлари ва бошқа табиий сув объектларида балиқ овлашни ижара ҳуқуқи асосида ташкил этиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил сентябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Марказ

2. Лойиҳада ижара ҳуқуқини бериш мезонлари, аукцион тартиби, ижарачиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, балиқ захираларини муҳофаза қилиш, мониторинг ҳамда назорат механизмларини белгилаш.

2026 йил сентябрь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил октябрь

14.

Балиқ етиштириш объектлари учун сув истеъмоли меъёрларини илмий асосда ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

1. Экстенсив, ярим интенсив, интенсив ва супер интенсив технологиялар асосида фойдаланилаётган балиқ етиштириш объектлари учун талаб этиладиган сув истеъмоли меъёрларини илмий асосда ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги вазирлиги маблағлари

2027 йил февраль

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти,

Марказ,

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

2. Ишлаб чиқилган сув истеъмоли меъёрларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2027 йил март

3. Тасдиқланган сув истеъмоли меъёрларини балиқчилик субъектлари томонидан сув ресурсларини режалаштириш, лимит белгилаш ҳамда электрон платформа орқали сув ажратиш жараёнларида қўллашни таъминлаш.

Белгиланган муддатларда

15.

Балиқчилик тармоғини 2027 — 2030 йилларда ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

1. Балиқчилик тармоғини 2027 — 2030 йилларда ривожлантириш стратегияси лойиҳасини, шу жумладан, соҳани рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда илмий-инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича устувор йўналишларни ишлаб чиқиш.

Марказ ва «Туронбанк» АТБ маблағлари

2026 йил ноябрь

Марказ,

«Туронбанк» АТБ,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

2. Республикадаги сув омборлари ва коллектор-дренаж тизимларининг балиқчилик салоҳиятини баҳолаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича таҳлил ўтказиш.

2026 йил октябрь

3. Таҳлил натижалари асосида 2027 — 2030 йилларда республикада сув омборлари, каналлар ва коллектор-дренаж тизимларида балиқчиликни ривожлантириш бўйича давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

4. Стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш учун тендер асосида маҳаллий ва халқаро консалтинг ташкилотларни жалб этиш.

2027 йил февраль

5. Стратегия лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2027 йил май

16.

Марказ ва Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

Марказ фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил октябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Марказ

17.

Сув хўжалиги вазирлиги балансидаги мелиорация объектларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва Марказга ноль қийматда ижарага бериш.

1. Тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат инвентаризация жараёнини мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар шакллантириш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил август

Сув хўжалиги вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

«Ўзбеккосмос» агентлиги,

Марказ

2. Республикадаги барча мелиорация объектларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиб, балиқ етиштириш учун мос сув манбалари мавжуд бўлган объектлар рўйхатини шакллантириш.

2026 йил октябрь

3. Аниқланган балиқ етиштиришга мос объектларни электрон очиқ савдога чиқариш.

2027 йил февраль

18.

Аквакультура бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Аквакультура бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Маблағ талаб этилмайди

2027 йил май

Сув хўжалиги вазирлиги,

Марказ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қонун лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2027 йил сентябрь

19.

Республикадаги табиий кўлларни асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш.

1. Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқ ерлар тўғрисидаги конвенция (Рамсар конвенцияси) рўйхатига киритилган табиий объектларни доимий асраб-авайлаш бўйича зарур чораларни кўриб бориш.

Маблағ талаб этилмайди

Доимий

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Марказ

2. Табиий кўллардан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш.

2027 йил январь

III. Илм-фан, инновациялар ва наслчиликни ривожлантириш

20.

Балиқчилик тармоғидаги устувор илмий муаммолар бўйича илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида илмий лойиҳалар танловларини эълон қилиш.

1. Балиқчилик тармоғида, жумладан, маҳаллий карп зотини яратиш ҳамда балиқларни етиштириш ва парвариш қилишнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий лойиҳа мавзуларини шакллантириш.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида

2026 — 2029 йиллар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти,

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти,

Сув хўжалиги вазирлиги

2. Шакллантирилган мавзулар асосида 2027 — 2029 йилларда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида илмий лойиҳалар танловларини эълон қилиш.

Белгиланган муддатларда

3. Танлов натижаларига кўра ғолиб деб топилган илмий лойиҳаларни илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштириш ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш чораларини кўриш.

Белгиланган муддатларда

21.

Соҳа мутахассисларининг билим ва кўникмаларини ошириш, улар фаолиятига инновацион технологияларни жорий этишга кўмаклашиш.

1. «Балиқчилик мактаби»ни ташкил этиш учун хусусий тадбиркорлар ёки халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш.

Ташаббускорлар маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари

2027 йил март

Марказ,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти,

Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари

2. Наманган ва Фарғона вилоятларида совуқ сув балиқларини етиштириш фаолиятини йўлга қўйган корхоналарда лаборатория ва ўқув хонасини ўзида жамлаган «Балиқчилик мактаби»ни ташкил этиш.

2027 йил июнь

3. Балиқчилик хўжаликлари мутахассисларини ўқитиш графикларини ишлаб чиқиш ва қисқа муддатли курсларни ташкил этиш.

График асосида

22.

Балиқчилик тармоғида сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш.

1. Балиқчилик тармоғида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, мониторинг тизимларини йўлга қўйишга қаратилган пилот лойиҳани амалга ошириш.

Сув хўжалиги вазирлиги маблағларидан 20 млрд сўм

2027 йил декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Марказ,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Сунъий интеллект технологияларини балиқчилик тармоғида жорий қилишда мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда пилот лойиҳа натижалари асосида тизимни республика миқёсида босқичма-босқич кенгайтириш.

2028 йил якунига қадар

23.

Балиқчилик тармоғида илмий-тадқиқот, наслчилик ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун тажриба-синов базасини ташкил этиш.

1. Балиқчилик илмий-тадқиқот институтига илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга ошириш учун Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан Оҳангарон дарёси бўйида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 10 гектар ер майдонини қонунчиликда белгиланган тартибда ажратиш.

Тегишли ташкилотларнинг ўз маблағлари,

халқаро грантлар,

тадбиркорлар маблағи

2026 йил сентябрь

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти,

Марказ

2. Ажратилган ер майдонида замонавий тажриба-синов базаси, наслчилик ва инкубация объектларини ташкил этиш ҳамда уларни зарур инфратузилма билан таъминлаш.

2026-2027 йиллар

3. Марказ ва Балиқчилик илмий-тадқиқот институти томонидан тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда маҳаллий балиқ турлари селекцияси, наслчилик, чавоқ етиштириш ва инновацион технологияларни жорий этишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.

2026-2027 йиллар

24.

Маҳаллий карп ва совуқ сув балиқлари наслини такомиллаштириш ҳамда генетик ресурсларни ривожлантириш.

1. Маҳаллий карп ва совуқ сув балиқлари бўйича генетик ресурсларни сақлаш, селекция ишларини ташкил этиш ҳамда юқори маҳсулдор, маҳаллий иқлим шароитига мослашган ва касалликларга чидамли янги зотларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги жамғармаси маблағлари

2026 — 2035 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти,

Марказ

2. Карп ва совуқ сув балиқларининг генетик базасини шакллантириш ҳамда унинг илмий маълумотлар базасини юритиш.

Доимий

3. Илмий-тадқиқот ва селекция ишларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳамда натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш.

2026 — 2030 йиллар

25.

Наслли чавоқлар ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш ва наслчилик хўжаликлари тармоғини кенгайтириш.

1. Маҳсулдорлиги юқори бўлган наслли чавоқлар етиштиришга ихтисослашган наслчилик хўжаликларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш.

Тадбиркорлар маблағи

2026-2027 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Марказ,

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

2. Наслчилик хўжаликларини илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сертификатлаш тизимини жорий этиш ҳамда наслли чавоқларни етиштириш стандартларини ишлаб чиқиш.

2026-2027 йиллар

3. Балиқчилик хўжаликларини сифатли ва маҳсулдорлиги юқори бўлган наслли чавоқлар билан барқарор таъминлаш механизмларини жорий этиш.

2026-2027 йиллар

IV. Балиқ маҳсулотлари истеъмолини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва инвестицияларни жалб этиш

26.

Аҳоли томонидан балиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳажмини ошириш ҳамда ижтимоий соҳа муассасаларини хавфсиз ва сифатли балиқ маҳсулотлари билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

1. Амалдаги санитария қоидалари ва нормаларини (СанҚваН) халқаро тан олинган стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва истеъмол қилишга оид талабларни уйғунлаштириш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Марказ

2. Таълим ташкилотлари, ҳарбий қисмлар ва бошқа ижтимоий соҳа муассасаларини балиқ маҳсулотлари билан таъминлашга оид санитария-гигиена талабларини такомиллаштириш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

2026 йил октябрь

3. Ишлаб чиқилган таклифлар асосида амалдаги санитария қоидалари ва нормаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил ноябрь

27.

Аҳоли ўртасида балиқ истеъмоли маданиятини ошириш мақсадида тарғибот ишларини олиб бориш.

1. Аҳоли ўртасида балиқ истеъмоли маданиятини ошириш юзасидан контентлар яратиш ва кенг оммалаштириш чораларини кўриш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил давомида

Марказ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

2. Оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларга ушбу контентларни жойлаштириб бориш.

Доимий

28.

Балиқ маҳсулотларини сотиш инфратузилмасини ривожлантириш.

1. Савдо расталари ташкил этиладиган деҳқон бозорлари рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

Тадбиркорлар ва маҳаллий бюджет маблағлари

2026 йил август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Марказ,

Савдо-саноат палатаси,

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти,

Солиқ қўмитаси

2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида маҳаллий балиқ етиштирувчиларнинг маҳсулотларини бевосита истеъмолчиларга сотишга мўлжалланган махсус савдо расталарини ташкил этиш.

2026 йил октябрь

3. Савдо расталарининг узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш.

Доимий

29.

Балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилишнинг замонавий инфратузилмасини ривожлантириш.

1. Тошкент вилояти Чиноз туманида балиқ ва балиқ маҳсулотларини қабул қилиш, саралаш, музлатиш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ҳамда логистика хизматларини кўрсатишга ихтисослашган замонавий логистика маркази (хаб)ни ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш.

Тижорат банклари кредит маблағлари ва тадбиркорлар маблағи

2026 йил сентябрь

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги

2. Логистика марказини ташкил этиш учун зарур ер майдони, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси, молиялаштириш манбалари ҳамда бошқарув моделини белгилаш бўйича таклифларни тайёрлаш.

2026 йил декабрь

3. Логистика марказини ташкил этиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил декабрь

30.

2026-2027 йилларда балиқчилик тармоғида амалга ошириладиган лойиҳаларни шакллантириш.

1. Тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида лойиҳа ташаббускорлари рўйхатини шакллантириш. Бунда интенсив усулда балиқ етиштириш, совуқ сув балиқларини етиштириш ҳажмларини ошириш, балиқ таомлари шохобчаларини барпо этиш лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратиш.

Лойиҳа ташаббускорлари ва тижорат банклари кредитлари

2026 йил сентябрь

Марказ,

тижорат банклари

2. Лойиҳа ташаббускорларига имтиёзли кредит маблағлари ажратиш.

Белгиланган муддатда

31.

Балиқчилик тармоғини ривожлантириш учун халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш.

1. Балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ҳамда уларни халқаро молия институтлари талабларига мувофиқ тайёрлаш.

Халқаро молия институтларидан маблағлар жалб қилиш

2026 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Марказ

2. Халқаро молия институтлари билан музокаралар олиб бориш орқали Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази томонидан Марказга камида 25 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ва грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш.

2027 йил декабрь

3. Жалб қилинган маблағларни Марказ билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда балиқчилик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириш.

Белгиланган тартибда

32.

Миллий балиқчилик тармоғини оммалаштириш ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш.

1. Ҳар йили ноябрь ойида маҳаллий ва хорижий мутахассислар, инвесторлар ҳамда тадбиркорлар иштирокида «Миллий балиқчилик кўргазма-ярмаркаси»ни ташкил этиш.

Бюджет маблағлари

Ҳар йили ноябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Марказ

2. Кўргазма-ярмарка доирасида инновацион технологиялар, наслчилик, омухта ем, қайта ишлаш, аквакультура ускуналари ҳамда инвестиция лойиҳаларининг тақдимотларини ташкил этиш.

Ҳар йили ноябрь

3. Кўргазма-ярмарка якунлари бўйича ҳамкорлик келишувлари ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чораларини кўриш.

Ҳар йили ноябрь

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июлдаги ПФ-122-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балиқчиликни ривожлантириш марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Балиқчиликни ривожлантириш маркази

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси*

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июлдаги ПФ-122-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6179-сон Фармонига 2-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Аграр соҳани молиялаштириш бошқармаси 10» блоги «Аграр соҳани молиялаштириш бошқармаси 12» блоги билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) изоҳ қисмидаги «32» рақами «34» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига 1-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «5. Сув хўжалиги вазирлиги» бўлимида «1. Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

Сув хўжалиги вазирлиги

265

265

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

4

4

1.

Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги

851

851

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

1

1

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) изоҳлар қисмининг 5.4-кичик банди «Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази,» сўзларидан кейин «Балиқчиликни ривожлантириш маркази,» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги «Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида»ги ПФ-74-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 3-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошисидаги «4-қаватига жойлаштирилсин» сўзлари «4-қаватига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 5-илова қуйидаги мазмундаги 8 ва 8.1-позициялар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

 

8.

Балиқчиликни ривожлантириш маркази

1,8

8.1.

Балиқчиликни ривожлантириш марказининг ҳудудий бошқармалари

1,4

 

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги муҳандисларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-122-сон қарорига 5-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 8-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

8.

Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги «А. Ортиқов» ҚФЙдаги 20 гектар ўрмонзор ҳудудида Сувчилар малакасини ошириш марказини ташкил этиш.

1. Агробанк» АТБ томонидан лойиҳанинг техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқиб экспертизадан ўтказиш.

Ҳомий ташкилотлар маблағлари

2026 йил август

Сув хўжалиги вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет,

Тошкент вилояти ҳокимлиги

2. Салоҳиятли инвесторни жалб қилиш бўйича тендер эълон қилиш.

2026 йил сентябрь

3. Малака ошириш маркази учун юқори салоҳиятга эга экспертлар, ўқитувчилар ва тренерлар базасини шакллантириш.

2027 йил май

4. Танлаб олинган экспертлар, ўқитувчилар ва тренерларни нуфузли хорижий таълим муассасаларига малака ошириш учун юбориш.

2027 йил июнь

5. «Рақамли технологиялар асослари» ўқув курси доирасида сув хўжалиги соҳаси ходимларини ўқитиш.

Режа-график асосида

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 17-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

17.

Истиқболли лойиҳалар офиси ишини ташкил этиш, фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш.

1. Университет ташкилий тузилмасига лойиҳа офиси раҳбари — проректор лавозимини киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил июль

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет,

Лойиҳа офиси раҳбари

2. Лойиҳа офиси раҳбари — проректор номзодини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияга келишиш учун киритиш.

Доимий

3. Университет ректори ва Лойиҳа офиси раҳбари — проректор томонидан қарор ижроси ва Университетда амалга оширилган ишлар юзасидан Администрацияда ҳар ой якуни билан тақдимот қилиб бориш.

Ҳар ой якуни билан

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 80-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 3-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«балиқчилик хўжаликларининг саноат усулида балиқ овлашга рухсат берилган тўрларини ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш ҳамда махсус тамғалаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«35. Балиқчилик хўжаликларининг саноат усулида балиқ овлашга рухсат берилган тўрларини ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш ҳамда махсус тамғалаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида Экология жамғармасига йиғим ундирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) иловага 1-илованинг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

1.

Оддий Лаққа Siluris glanis L. (Linnaeus, 1758),

Оқ дўнг пешона Нypophthalmichthys molitrix (Valenciennes, 1844),

Чипор дўнг пешона Нypophthalmichthys (Arystichthys) nobilis (Richardson, 1845),

Оқ амур Ctenopharyngodon idella (Valenciennes, 1844),

Зоғора балиқ Cyprinus carpio (Linnaeus, 1758),

Чўртансифат оқ қайроқ Aspiolucius esocinus (Kessler, 1874),

Орол оққайроқ Aspius aspius iblioides (Kessler, 1872),

Пелядь Coregonus peled (Gmelin, 1788),

Оқ сла Sander (Stizostedion) lucioperca (Linnaeus, 1758),

Камалакранг гул балиқ Oncorhinhus mykiss (Walbaum, 1792).

3,5

0,03

0,02

15

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 сентябрдаги «Сув ҳавзаларида моторли (ички ёнув двигателли) ва электромоторли сув транспорти воситаларидан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 540-сон 1-бандининг «б» кичик банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«саноат усулида балиқ овловчиларга моторли қайиқлар ва катер учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2026 й., 06/26/122/0687-сон)