12.06.2026 йилдаги 310-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.07.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида» 2025 йил 9 ноябрдаги ПҚ-336-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 9 ноябрдаги ПҚ-336-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг йигирма беш фоизини қоплаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика ҳудудидаги олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик контракт суммасининг ўттиз фоизи миқдоридаги, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ошмайдиган қисмини қоплаб бериш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг subsidiya.mf.uz ахборот-дастурий таъминот тизими (кейинги ўринларда — Дастурий таъминот тизими) орқали аризаларни автоматик текшириш, субсидия олувчиларнинг реестрларини шакллантириш ва ариза берувчига хабарномаларни электрон тарзда етказиш ҳамда субсидия тўловлари билан боғлиқ жараёнларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган низомларда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун ишчи комиссия фаолияти ташкил этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Дастурий таъминот тизимига ушбу банднинг «а» кичик бандида белгиланган механизмларни киритиш, ипотека субсидияси бўйича реестрларни тасдиқлаш ва танловни белгиланган вақтда шаффоф ўтказиш учун зарур ташкилий чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимлари давлат хизматини кўрсатиш учун зарур маълумотларни тақдим этиш мақсадида «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида аризаларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Дастурий таъминот тизимида олий таълим ташкилотларига бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича ариза берувчи ва унинг фарзанд(лар)и ўртасидаги қариндошлик даражасини электрон тарзда текшириш имкониятини яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда давлат хизматларини кўрсатишда давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тўловлар миқдорини икки баравар камайтириш бўйича имтиёзлар қўллаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ ажратиладиган субсидияларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасидан маблағлар йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда йиллик бюджет параметрларида Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасига тиббиёт ва фармацевтика ходимларини молиявий қўллаб-қувватлаш харажатлари учун 100 млрд сўм ажратилади ҳамда қўшимча индексация қилиб бориладиган маблағлар доирасида мазкур қарорда келтирилган харажатлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Дастурий таъминот тизимида олий таълим ташкилотларининг ахборот тизимлари орқали талабаларнинг ўқиш ҳолати, шакли, босқичи ва йиллик тўлов-контракт миқдорини тасдиқловчи маълумотларнинг «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон алмашинувини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги «UZINFOCOM» МЧЖ билан биргаликда тегишли тижорат банклари ахборот тизимларини Дастурий таъминот тизимига «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда соғлиқни сақлаш вазири Э.Э. Адилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 12 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
310-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жой учун дастлабки бадал тўловининг йигирма беш фоизини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — амалда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётган ҳамда давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга тиббиёт ёки фармацевтика ходими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимлари — ариза берувчи томонидан тақдим қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш, ушбу Низомда белгиланган ижтимоий мезонлар бўйича маълумотларни аниқлаш учун фойдаланиладиган электрон ахборот тизимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурий таъминот тизими — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг subsidiya.mf.uz ахборот-дастурий таъминот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мезон — ариза берувчининг амалда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётгани ҳамда давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга эканлиги бир вақтнинг ўзида тасдиқланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул ташкилотлар — ариза берувчининг аризасида кўрсатилган маълумотларни ушбу Низом талабларига мувофиқ баҳолашга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реестр — аризалар қабули якунлангандан кейин «Танловга қўйилди» мақомидаги аризалардан шакллантирилган рўйхат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия — амалда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётган, давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга тиббиёт ёки фармацевтика ходимларига ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жой учун дастлабки бадал тўлови қийматининг йигирма беш фоизи миқдорида қоплаб бериладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов — тегишли электрон платформа орқали реестр асосида ғолибларни тасодифий тарзда танлаш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабарнома — ариза берувчига субсидия ажратиш ёки уни ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган ва берилган вақтдан бошлаб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида амал қиладиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона миллий меҳнат тизими — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ариза берувчининг иш ҳолати ва иш стажини тасдиқловчи ахборот тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Субсидия ажратиш жараёнлари тўлиқ рақамлаштириш, тенг имконият ва шаффофлик, ягона мезон асосида саралаш, маблағларни фуқарога нақд берилмасдан мақсадли тўлов сифатида банк ҳисобварағига (ёки банк механизмида белгиланган тўлов қабул қилувчи реквизитга) йўналтириш, шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш, электрон журналларда қайд этиш ҳамда электрон материалларни камида беш йил сақлаш принциплари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидия мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага асосан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека кредитлари бўйича субсидия ҳар йили йилнинг чорак қисмида белгиланган умумий соннинг тўртдан бир қисми миқдорида ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Субсидия фуқаро яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) доирасида фуқароларнинг талабларидан келиб чиқиб ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган ҳудуддан қатъи назар, исталган ҳудуддан субсидия дастури доирасида бирламчи уй-жой бозоридан уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган фуқаро ушбу Низом талабларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун белгиланган ипотека кредити шартлари асосида Тошкент шаҳрида қурилган уй-жойларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган фуқаро ушбу Низом талабларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун белгиланган ипотека кредити шартлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қурилган уй-жойларни сотиб олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Аризаларни қабул қилиш ва расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон тарзда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ариза бериш учун ариза берувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (кейинги ўринларда — ЖШШИР), алоқа маълумотларини (телефон рақами ва электрон почтаси) киритади ҳамда шахсий маълумотларга ишлов бериш, автоматик текширувларни амалга оширишга электрон розиликни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчидан аризада кўрсатилган маълумотлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ҳамда марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга аниқлик киритилиши бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бир ЖШШИР бўйича бир чорак доирасида фақат битта ариза қабул қилиниши таъминланади ва бир ЖШШИР билан такрорий ариза юборишга уриниш ҳолатида тизим аризани қабул қилмасдан такрорий ариза бериш мумкин эмаслиги, аввал юборилган ариза мақомини шахсий кабинет орқали кузатиш лозимлиги тўғрисида электрон хабарномани тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза қабул қилинганда, Дастурий таъминот орқали аризага автоматик тарзда ID рақами (кейинги ўринларда — Ариза ID) берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ариза берувчининг мезонларга мувофиқлигини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ариза берувчини баҳолашда ариза берувчининг амалда давлат тиббиёт муассасасида фаолият юритаётгани ҳамда давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга эканлиги тасдиқланиши шарт ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчининг ушбу Низомга 3-иловада келтирилган ижтимоий мезонларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилади ва икки иш куни ичида Дастурий таъминот тизимига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза баҳолаш жараёнига ўтказилишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ариза берувчи ва эр (хотин) ўртасида расмий никоҳ тузилгани Дастурий таъминот тизими томонидан автоматик равишда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари томонидан қуйидаги маълумотлар текширилади ва Дастурий таъминот тизимига тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги — ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида икки ва ундан ортиқ мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ариза берувчининг давлат тиббиёт муассасаларида тиббиёт ва фармацевтика ходими фаолияти бўйича камида 15 йил иш стажига эга ёки эга эмаслиги, шу жумладан, ариза топширган вақтда фаолият юритаётгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — ариза берувчининг давлат тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ёки фармацевтика ходими эканлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Автоматик текшириш натижасига кўра ариза мақоми қуйидаги тартибда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона миллий меҳнат тизими маълумотлари орқали мезонлар тўлиқ тасдиқланса, ариза «Танловга қўйилди» мақомига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мезонлардан камида биттаси мос келмаган тақдирда, ариза «Рад этилди» мақомига ўтказилади ва рад этиш сабаби ариза берувчига Дастурий таъминот тизимида тушунарли ҳамда аниқ мазмунда кўрсатилган ҳолда, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш Дастурий таъминот тизими орқали автоматик тарзда рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар мезонга мос келмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бошқа уй-жой субсидия дастурлари доирасида ариза берувчининг ва (ёки) унинг турмуш ўртоғининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидиядан фойдалангани аниқланганда (шу жумладан, аввал олинган субсидияли ипотека кредитини сўндирган ва уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия олиш учун топширилган аризаси кўриб чиқиш жараёнида бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ариза берувчи давлат дастурлари доирасида ажратиладиган ипотека кредитларидан фойдалангани аниқланганда. Бунда қарз олувчи томонидан 2024 йил 1 майга қадар олинган кредитлар ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия бир оилага (эри ёки хотинига) фақат 1 (бир) марта берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ғолиб фойдаланмаган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ўз хоҳишига кўра Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали электрон ариза билан мурожаат қилган ҳолда рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғолибнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш ҳақидаги аризаси Дастурий таъминот тизими томонидан автоматик тарзда бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хабарнома бекор қилинган тақдирда, субсидия ажратиш параметрларида рад этилган субсидиялар сони қайта инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ягона миллий меҳнат тизимидан маълумот келмаслиги ёки интеграция каналида техник носозлик юзага келиш ҳолатида тизим қабул ёпилгунига қадар маълумот олиш учун автоматик такрорий сўровларни амалга оширади, бироқ қабул ёпилгунга қадар тасдиқ маълумотлари олинмаса, ариза «Рад этилди» мақомига ўтказилади ва ариза берувчига маълумотлар техник сабабларга кўра тасдиқланмагани ҳақида электрон хабарнома юборилади, бунда келгуси чоракда мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, қайта ариза бериш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза берувчининг аввал ушбу имтиёздан фойдалангани қайта иштирокни чеклаш учун асос ҳисобланади ва Дастурий таъминот тизими орқали аввал тўловни тўлаган шахс аниқланган тақдирда, ариза автоматик равишда «Рад этилди» мақомига ўтказилади ҳамда такрорий имтиёз берилмаслиги тўғрисида ариза берувчига электрон хабарнома тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Аризаларнинг реестрини шакллантириш ва уларни танловга қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Чоракнинг охирги иш куни соат 14:00 да қабул автоматик тарзда ёпилгандан кейин Дастурий таъминот тизимида «Танловга қўйилди» мақомидаги аризалардан реестр автоматик тарзда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда реестр ҳар бир ариза бўйича Ариза ID, ариза юборилган сана ва вақт ҳамда ЖШШИРни ўз ичига олади, бироқ оммавий эълон қилинадиган ахборотларда шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш мақсадида ЖШШИР ва ариза берувчининг тўлиқ Ф.И.О. маълумотлари акс эттирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Реестр шакллантирилган пайтдан эътиборан реестр таркибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди, Дастурий таъминот тизими реестр шакллантирилган сана ва вақтни ҳамда реестр яхлитлигини тасдиқловчи техник белгиларни (реестр идентификатори ва унинг назорат суммаси/хеши каби) қайд этади ва архивда сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Танловни ўтказиш, ғолибларни аниқлаш ва натижаларни эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Танлов кейинги чоракнинг биринчи иш кунида онлайн тарзда ўтказилади ва танловга фақат «Танловга қўйилди» мақомидаги аризалар киритилади, бунда мезонларга тўлиқ мувофиқ иштирокчилар орасидан ҳар чорак учун белгиланган квота доирасида 125 (бир юз йигирма беш) нафар ғолиб автоматик тасодифий танлаш имконини берувчи веб-сайтлар (random.org) орқали аниқлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Танлов жараёни шаффофлиги ва натижани қайта текшириш имкониятини таъминлаш мақсадида танловнинг онлайн трансляцияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари орқали амалга оширилади ва ёзуви архивланади, танловда айнан қайси реестрдан фойдаланилгани ва реестр ўзгармагани тасдиқланади, танлов натижалари Дастурий таъминот тизимида ғолибларнинг Ариза IDлари кесимида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир иштирокчи ЯИДХПдаги шахсий манзили орқали ўз натижасини кўради ҳамда натижа унинг эгасига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда хабарнома (кейинги ўринларда — субсидия ажратиш хабарномаси) кўринишида юборилиб, СМС орқали ҳам хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Танлов натижасига кўра квота доирасида ҳар чоракда 125 нафар иштирокчига «Ғолиб» мақоми, қолган иштирокчиларга «Танловдан ўтмади» мақоми берилади, бироқ «Танловга қўйилди» мақомидаги аризалар сони 125 нафардан кам бўлган ҳолатда мезонга тўлиқ мувофиқ келган барча иштирокчилар «Ғолиб» деб топилади ва кейинги босқичга, яъни ҳужжатларни тақдим этиш жараёнига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ғолиблар томонидан ҳужжатларни тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХПдан субсидия ажратиш хабарномасини олган ғолиб уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда субсидия ажратиш хабарномасини олгунга қадар қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномаси, улуш киритиш асосида тузилган шартномалар ҳамда субсидия ажратиш хабарномасининг муддати доирасида тузилган бирламчи шартнома ҳам инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун ғолиб субсидия ажратиш хабарномаси амал қилиш муддатининг охирги кунигача бўлган муддатда исталган иштирок этувчи тижорат банкига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш хабарномасини ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган бирламчи шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштиргани ёки қурилиш (пудрат) ташкилотига тўлаганини тасдиқловчи ҳужжатни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека кредити бўйича биргаликда қарз олувчининг (кафилнинг) тегишли маълумотларини тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Иштирок этувчи тижорат банки тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг беш иш куни ичида қарз олувчига кредит бериш масаласини ўрганиб чиқади ҳамда аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ариза қаноатлантирилган тақдирда, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ипотека кредитини ажратиш тўғрисида ариза берувчига кафолат хатини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ғолиб қурилиш (пудрат) ташкилоти билан нотариал тасдиқланган уй-жойнинг олди-сотди шартномасини ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи кадастр ҳужжатларини ипотека кредитини ажратиш тўғрисидаги кафолат хатида кўрсатилган муддат доирасида тижорат банкига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ипотека кредити бўйича бошланғич бадал суммаси ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг энг кўп миқдорлари доирасида ажратиладиган ипотека кредити миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланадиган уй-жой қийматининг ўн беш фоизи миқдорида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ажратилган ипотека кредити бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошланғич бадалнинг йигирма беш фоизи Жамғарма маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошланғич бадал ушбу бандга мувофиқ аниқланадиган бошланғич бадал суммасидан ошиб кетган тақдирда, қолган қисми ғолибнинг ўз маблағлари ҳисобидан бошланғич бадал суммасини ошириш орқали қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойни сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг йигирма беш фоиз қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
SM = KS*0,15/0,85*0,25
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
SM — ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг йигирма беш фоиз қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КS — ипотека кредити шартномасида ажратилаётган ипотека кредити миқдори (шартномадаги кредит миқдоридан қатъи назар, ҳар йили давлат дастурларида белгиланадиган ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг энг кўп миқдоридан ошиб кетмаган ҳолда аниқланадиган ипотека миқдори).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу Низомга мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимларига ипотека кредитлари иштирок этувчи тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан, кейинчалик ушбу маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган маблағлар ҳисобидан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан субсидияни ҳисоблаш ва тўловни тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Сотиб олинадиган уй-жой бўйича ғолиб томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки ғолиб билан бир иш куни ичида ипотека кредити шартномасини расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека кредити шартномасида уй-жойнинг ипотека кредити асосида сотиб олинаётгани, дастлабки бадал суммаси ҳамда тўлов йўналтириладиган банк реквизитлари аниқ ва ўқиладиган шаклда акс эттирилган бўлиши лозим. Субсидия фуқарога фақат мақсадли тўлов сифатида унинг банк ҳисобварағига (ёки банк томонидан белгиланган қабул қилувчи реквизитга) йўналтирилади, бироқ реквизитлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, тўловни тўлаш имконияти юзага келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тақдим этилган ҳужжатларда техник нуқсон, ўқилмаслик, реквизитлар ноаниқлиги ёки бошқа камчиликлар аниқланса, тижорат банки камчиликларни бартараф этиш ва ҳужжатларни қайта юклаш бўйича аниқ изоҳ берилган электрон хабарнома юборади ҳамда қайта юклаш имконияти тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ғолиб хабарнома амал қилиш муддатида субсидиядан фойдаланмаган тақдирда, ариза автоматик «Бекор қилинди» мақомига ўтказилади ва тўлов жараёни ушбу ариза бўйича тўхтатилади, бу ҳақида ариза берувчига асоси кўрсатилган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ҳужжатлар тўлиқ ва талабларга мувофиқ тақдим этилган тақдирда, банк томонидан тўлов учун маълумотлар тўплами шакллантирилади, унда Ариза ID, ипотека кредити шартномаси рақами ва санаси, дастлабки бадал суммаси, қопланадиган йигирма беш фоиз субсидия миқдори, тўлов йўналтириладиган банк реквизитлари ва тўлов мақсади бўйича маълумотлар жамланади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига тўловни тўлаш учун белгиланган тартибда тақдим этилади, шу билан бир вақтда тўплам Дастурий таъминот тизимида электрон архив сифатида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тижорат банклари ахборот тизимлари орқали барча реквизитлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига буюртманома юборади ва Дастурий таъминот тизимида автоматик равишда шартнома маълумотларига асосан дастлабки бадал ва унинг йигирма беш фоиз қисми ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан беш иш куни ичида тўловлар Дастурий таъминот тизими орқали тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Субсидия фуқарога нақд кўринишда берилмайди ва фақат мақсадли тўлов сифатида ипотека кредити расмийлаштирилган банк ҳисобварағига ўтказилади, тўлов ҳужжатида эса Ариза ID, ипотека шартномаси рақами ва санаси ҳамда тўлов мақсади «уй-жой ипотекаси бўйича дастлабки бадал тўловининг йигирма беш фоизини қоплаш» мазмунида кўрсатилиши орқали тўловнинг мақсадлилиги ва кейинчалик аудитда текшириш имконияти таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тўлов тўлангандан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўлов тасдиқномасини (транзакция идентификатори ёки банк референси, электрон квитанция маълумотлари) қабул қилади ва ушбу маълумотлар Дастурий таъминот тизимига киритилиши ёки интеграция орқали узатилиши асосида ариза мақоми «Тўлов амалга оширилди», кейин эса «Имтиёздан фойдаланди» мақомига ўтказилади, шунингдек ариза берувчига тўлов тўлангани, тўланган сумма ва тўлов қайси банк реквизитига йўналтирилгани ҳақида СМС-хабар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ариза «Имтиёздан фойдаланди» мақомига ўтказилгандан кейин ариза берувчи мазкур имтиёздан такроран фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди ва кейинги чоракларда ариза топширишга уриниш ҳолатларида мазкур ҳолат автоматик рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ариза қабул қилишдан тўловни тўлашга қадар бўлган барча ҳаракатлар (OneID тизими орқали кириш, ариза юбориш, Ягона миллий меҳнат тизими текширув натижалари, реестрни шакллантириш, танлов натижасини қайд этиш, ҳужжатни юклаш, тўлов учун маълумотлар тўпламини шакллантириш, Соғлиқни сақлаш вазирлигига тўлов учун тақдим этиш, тўловни тўлаш ва тўлов натижасини қайд этиш) электрон журналларда қайд этилади ҳамда электрон материаллар, журналлар ва ёзувлар камида беш йил сақланади, оммавий эълон қилинадиган маълумотларда эса ЖШШИР ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ошкор қилинмайди ва рақамланган кўринишда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ариза берувчи рад этиш, танлов натижаси, ҳужжатлар бўйича қарорлар ёки тўлов жараёнидан норози бўлган тақдирда, шикоят киритиш ҳуқуқига эга бўлади ва шикоятни кўриб чиқиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда таъминланади, бунда шикоятни кўриб чиқиш натижаси ариза берувчига электрон тарзда етказилади ҳамда шикоят қаноатлантирилган ҳолларда, мақом ўзгариши хабарнома асосида Дастурий таъминот тизимига киритилиши орқали жараённинг узлуксизлиги таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ушбу Низомда назарда тутилмаган масалалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мазкур Низом ижросини таъминлаш, мониторинг ва ҳисобот юритиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жамғарма томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

1. Дастурий таъминот тизимида (subsidiya.mf.uz) рўйхатдан ўтади ёки исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади.

2. Ариза берувчи номидан ёки мустақил равишда аризани электрон тарзда тўлдиради (ЖШШИРни киритади, телефон рақами ва электрон почтасини кўрсатади).

3. Шахсий маълумотларга ишлов бериш, автоматик текширувларга электрон розиликни белгилайди.

4. Аризани юборади.

Ҳар чоракнинг биринчи иш кунидан бошлаб чоракнинг охирги иш куни соат 14:00 гача

2-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали

1. Аризага Ариза IDни автоматик беради ва ариза қабул қилинган сана ва вақтни қайд этади.

2. Аризани Дастурий таъминот тизимига юборади.

3. Ариза мақомини «Қабул қилинди» деб белгилайди.

4. Ариза берувчининг шахсий кабинетига Ариза ID ва автоматик текширув бошланиши тўғрисида электрон хабар тақдим этади.

5. Бир ЖШШИР бўйича бир чорак доирасида фақат битта аризага йўл қўяди ва такрорий уринишда «Аввал юборилган ариза мавжуд» хабарномасини тақдим этади.

Ариза қабул қилинган куннинг ўзида

3-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг дастурий таъминот тизими

1. Масъул ташкилотларнинг электрон маълумотлар базасидан келиб тушган маълумотлар асосида аризани автоматлаштирилган тарзда қуйидаги мезонлар асосида баҳолайди:

ариза баҳолаш жараёнига ўтказилишидан олдин «ФҲДЁ ягона электрон архиви» маълумотлари базасидан ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи ўртасида расмий никоҳ тузилгани;

ариза берувчининг мезонларга мувофиқлиги.

Автоматик тарзда (реал вақт режимида)

4-босқич

Дастурий таъминот тизими

1. Мезонлар тўлиқ тасдиқланса «Танловга қўйилди», тасдиқланмаса «Рад этилди» мақомини белгилайди, рад этиш сабабини аниқ кўрсатади.

2. Аввал ушбу имтиёздан фойдаланган шахслар «Имтиёздан фойдаланди» мақоми аниқланганда, автоматик «Рад этилди» мақомига ўтказилади.

Автоматик тарзда

5-босқич

Дастурий таъминот тизими

1. Чоракнинг охирги иш куни соат 14:00 да аризалар қабулини автоматик тарзда тўхтатади.

2. «Танловга қўйилди» мақомидаги аризалардан реестрни автоматик шакллантиради, реестр ҳар бир ариза бўйича Ариза ID, ариза юборилган сана/вақт ва ЖШШИРни ўз ичига олади.

3. Реестр идентификаторини қайд этади ва реестр таркибини ўзгартиришга йўл қўймайди.

Ҳар чоракнинг охирги иш кунида

6-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Кейинги чоракнинг биринчи иш кунида онлайн танлов ўтказади.

2. Реестрдан 125 (бир юз йигирма беш) нафардан ортиқ бўлмаган ғолибларни тасодифий усулда аниқлайди. «Танловга қўйилди» мақомидаги аризалар сони 125 дан кам бўлса, барча иштирокчиларни «Ғолиб» деб топади.

3. Танловнинг онлайн трансляциясини расмий веб-саҳифалари орқали амалга оширади ва ёзувни архивлайди.

4. Танлов натижаларини расмий веб-саҳифалари орқали эълон қилади ва ғолибларга «Ғолиб», субсидия ажратиш рад этилган ариза берувчиларга «Танловдан ўтмади» мақомини беради ҳамда ҳар бир иштирокчига натижа ҳақида Давлат хизматлари маркази орқали хабарнома юборади.

Ҳар чоракнинг охирги иш кунида

7-босқич

Талабгор

1. Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб, мўлжаллаётган уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.

1. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома олингунга қадар ёки субсидия хабарномасининг муддати доирасида

2. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун ғолиб исталган иштирок этувчи тижорат банкига субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.

2. Хабарнома амал қилиш муддатининг охирги кунигача

8-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

1. Талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади.

2. Ипотека кредитини ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ипотека кредитини ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим этади.

Бунда талабгорга ипотека кредитини ажратиш рад этилган тақдирда, тўлов платформасида яратилган буюртманомани бекор қилади.

5 иш куни ичида

9-босқич

Талабгор

Қурилиш (пудрат) ташкилоти билан нотариал тасдиқланган уй-жойнинг олди-сотди шартномасини ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи кадастр ҳужжатларини тижорат банкига тақдим этади.

Белгиланган тартибда

10-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

1. Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисидаги шартномани имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради.

1. 1 иш куни ичида

2. Дастурий таъминот тизими орқали бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманома юборади.

2. 1 иш куни ичида

11-босқич

Жамғарма (Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси)

1. Тижорат банклари ахборот тизимлари орқали барча реквизитлар билан буюртманомани қабул қилади.

2. Субсидияни ипотека кредити расмийлаштирилган банк томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказади.

3. Тўлов ҳужжатида Ариза ID, ипотека шартномаси рақами/санаси ва тўлов мақсадини аниқ кўрсатади.

4. Тўлов тасдиқномасини (транзакция ID ёки банк референси) Дастурий таъминот тизимига узатади.

5 иш куни ичида

12-босқич

Дастурий таъминот тизими

1. Тўлов тасдиқлангандан кейин ариза мақомини «Тўлов амалга оширилди»дан «Имтиёздан фойдаланди»га ўтказади.

2. Ариза берувчига тўлов тўлангани, тўланган сумма ва қайси банк реквизитига йўналтирилгани ҳақида электрон хабарнома юборади.

3. «Имтиёздан фойдаланди» мақомига ўтказилгандан кейин ариза берувчи мазкур имтиёздан такроран фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди ва кейинги чоракларда ариза топширишга уринишда автоматик рад этиш асоси ҳисобланади.

Тўлов тасдиқланганидан сўнг автоматик тарзда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

АРИЗА

I. Ариза берувчининг шахсий маълумотлари

1. Фамилияси, исми ва отасининг исми

2. Туғилган санаси

3. Паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами

4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

5. Турмуш ўртоғининг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

6. Телефон рақами

7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Иш жойи ва стаж маълумотлари

8. Давлат тиббиёт муассасасининг тўлиқ номи

9. Лавозими

10. Тиббиёт/фармацевтика ихтисослиги

11. Давлат тиббиёт муассасаларидаги умумий иш стажи (йил/ой)

Мен тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисми қоплаб берилишидан манфаатдорлигимни билдираман.

Ягона миллий меҳнат тизимидан иш ҳолати ва иш стажи маълумотларини олиш ва текширишга ҳамда юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман ҳамда кредит ахбороти тўғрисидаги ва тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман.

Ариза топширилган сана:
______
______________

(QR код)

Ариза ID: _____________

Ариза ҳолати:

Дастурий таъминот тизими (subsidiya.mf.uz)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидия ажратиладиган давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини баҳолашнинг ижтимоий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МEЗОНЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Мезонлар

Масъул ташкилот

1.

Ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида икки ва ундан ортиқ мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд эмаслиги

Кадастр агентлиги

2.

Ариза берувчининг давлат тиббиёт муассасаларида тиббиёт ва фармацевтика ходими фаолияти бўйича камида 15 йил иш стажига эга ёки эга эмаслиги, шу жумладан, ариза топширган вақтда фаолият юритаётгани

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

3.

Ариза берувчининг давлат тиббиёт муассасасида фаолият юритаётган тиббиёт ёки фармацевтика ходими эканлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Уй-жой сотиб олиш учун давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида

___________-сон

ХАБАРНОМА

Ариза рақами __________

Берилган санаси 20___ йил «___» _________

Фуқаро _________________________________________________________________________________

(Ф.И.О)

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил «____» ___________даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг _________________ сабабли рад этишга асосли деб топилди.

(Ушбу Низомнинг қайси бандига асосан рад этилиши кўрсатилиши керак)

Паспорт (ID-карта) маълумотлари:

серияси _______ рақами ______________________________

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) _________________

Ким томонидан берилган _________________________________,

Берилган санаси _______________________

Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган манзили __________________________________________

Хабарнома берилган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)

QR-код

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Уй-жой сотиб олиш учун давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига субсидия ажратиш тўғрисида

_____________-сон

ХАБАРНОМА

Ариза рақами___________

Берилган санаси 20___ йил «____» _________

Амал қилиш муддати 20___ йил «___» _________

Фуқаро __________________________________________________________________________________

(Ф.И.О)

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил «___» _________даги ____-сон қарори билан тасдиқланган Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган мезонларга мувофиқлиги сабабли ғолиб деб топилди.

Паспорт (ID-карта) маълумотлари:

серияси _______ рақами_________________________________

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ________________

Ким томонидан берилган ____________________________,

Берилган санаси _______________________

Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган манзили __________________________________________

Давлат бюджети ҳисобидан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия миқдори ушбу Низомда белгиланган умумий тартибга мувофиқ ҳисобланади ва тўланади.

Мазкур хабарнома фуқарога ипотека кредити ажратилишини кафолатламайди. Ипотека кредитини ажратиш иштирок этувчи тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Хабарнома берилган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)

QR-код

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи миқдоридаги, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмайдиган қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — амалда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётган, давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга тиббиёт ёки фармацевтика ходими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимлари — ариза берувчи томонидан тақдим қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш, ушбу Низомда белгиланган ижтимоий мезонлар бўйича маълумотларни аниқлаш учун фойдаланиладиган вазирлик ва идораларнинг электрон ахборот тизимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурий таъминот тизими — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг subsidiya.mf.uz ахборот-дастурий таъминот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мезон — ариза берувчининг бир вақтнинг ўзида амалда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётгани ҳамда давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга эканлиги тасдиқланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул ташкилотлар — ариза берувчининг аризасида кўрсатилган маълумотларни ушбу Низом талабларига мувофиқ баҳолашга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот (HEMIS) тизими — олий таълим ташкилотининг талаба(лар)нинг таълим шакли, таълим босқичи, тўлов-контракт миқдори ва олий таълим ташкилотининг тегишли ҳисобварағини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этувчи ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реестр — календарь ой бўйича текширувдан ўтган аризалар (фарзандлар) кесимида шакллантириладиган ва тўловни тўлаш учун асос бўладиган рўйхат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия — амалда ариза берувчининг фарзанди учун республика олий таълим ташкилотларидаги бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи миқдоридаги, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмайдиган қисми ҳисобланган ва олий таълим ташкилотининг тегишли ҳисобварағига мақсадли тўлов сифатида ўтказиладиган маблағ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабарнома — ариза берувчига субсидия ажратиш ёки уни ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган ва берилган вақтдан бошлаб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида амал қиладиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фарзанд (талаба) — ариза берувчининг қариндошлик маълумотлари орқали тасдиқланган ва республика олий таълим ташкилотида бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиётган (ёки талабаликка тавсия этилган) шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФҲДЁ ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ариза берувчи ва унинг фарзандларининг қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона миллий меҳнат тизими — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ариза берувчининг иш ҳолати ва иш стажини тасдиқловчи ахборот тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Субсидия ажратиш жараёнлари тўлиқ рақамлаштириш, тенг имконият ва шаффофлик, ягона мезон асосида мувофиқликни аниқлаш, маблағларни фуқарога нақд берилмасдан олий таълим ташкилотининг ҳисобварағига мақсадли тўлов сифатида йўналтириш, шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш, электрон журналларда қайд этиш ҳамда электрон материалларни камида беш йил сақлаш принциплари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидия ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага асосан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир ариза берувчининг мазкур имтиёз доирасида бир вақтнинг ўзида бир нечта фарзанди учун ариза беришга йўл қўйилади, бунда субсидия ҳар бир фарзанд (талаба) бўйича алоҳида ҳисобланади ва тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Аризаларни қабул қилиш ва расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аризалар Дастурий таъминот тизимида йил давомида узлуксиз қабул қилинади, бунда ҳар календарь ой бўйича тўловга чиқариш учун реестр мазкур ойнинг охирги иш куни соат 23:59 да автоматик тарзда шакллантирилади ҳамда кейинги кундан бошлаб келиб тушган аризалар кейинги ой реестрига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ариза берувчи фарзандига йиллик тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон тарзда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ариза бериш учун ариза берувчи ЖШШИРини киритади, алоқа маълумотларини кўрсатади ва ҳар бир фарзанд учун алоҳида маълумотларни (фарзанд ЖШШИРи, олий таълим ташкилотнинг таълим йўналиши, босқичи, тўлов-контракт миқдори ва бошқа зарур реквизитлар) киритади ҳамда шахсий маълумотларга ишлов бериш, автоматик текширувлар ва мақсадли тўловни тўлашга электрон розиликни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчидан аризада қайд этилган маълумотлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ҳамда марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга аниқлик киритиш бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза юборилган пайтда Дастурий таъминот тизими аризага ID рақамини (кейинги ўринларда — Ариза ID) автоматик тарзда беради, ариза қабул қилинган сана ва вақтни қайд этади, ариза мақомини «Қабул қилинди» деб белгилайди ҳамда ариза берувчининг шахсий кабинетига Ариза ID ва кейинги автоматик текширувлар бошланиши тўғрисида электрон хабарномани тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бир ариза берувчи бир календарь ой давомида ўзининг бир ёки бир нечта фарзанди бўйича битта аризани юбориши мумкин, бунда мазкур ой реестрига киритилган ариза бўйича фарзандлар рўйхатини тўлдириш ёки ўзгартириш фақат реестр шакллантирилгунига қадар амалга оширилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчидан аризада қайд этилган маълумотлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчи фарзанди бўйича маълумотларни нотўғри киритгани аниқланса, реестр шакллантирилгунига қадар аризани бекор қилиш ва қайта тўлдириш ҳуқуқига эга бўлади, реестр шакллантирилганидан кейин эса ариза Дастурий таъминот тизимида шикоят (апелляция) тартибида кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Аризаларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аризаларни кўриб чиқишда ягона мезон қўлланади, яъни ариза берувчининг бир вақтнинг ўзида амалда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётгани ҳамда давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга эканлиги тасдиқланиши шарт ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тизим ариза берувчи киритган ЖШШИР асосида Ягона миллий меҳнат тизимидан электрон интеграция орқали ариза берувчининг иш ҳолати (ҳозир ишлаётган/ишламаётган), иш жойи (давлат тиббиёт муассасаси номи) ва давлат тиббиёт муассасаларидаги иш стажи (йил ва ойларда) ҳақидаги маълумотларни автоматик равишда олади ҳамда ушбу маълумотларни мезонларга мувофиқликни баҳолаш учун ҳал қилувчи асос сифатида қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ариза берувчининг мезонларга мувофиқлиги тасдиқланган тақдирда, Дастурий таъминот тизими фарзанд (талаба) бўйича ФҲДЁ ахборот тизимидан қариндошлик муносабатларини (ота-она/фарзанд) автоматик текширади, қариндошлик тасдиқланмаган тақдирда эса ушбу фарзанд бўйича субсидия тайинланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қариндошлик тасдиқланган тақдирда, Дастурий таъминот тизими Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот (HEMIS) тизими орқали фарзанднинг республикадаги олий таълим ташкилотида бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиётгани, босқичи, ўқиш ҳолати (ўқимоқда/четлашган) ҳамда йиллик тўлов-контракт суммаси ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда аниқлайди ва ариза маълумотлари билан солиштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Дастурий таъминот тизимида автоматик текшириш натижасига кўра ҳар бир фарзанд бўйича «Мувофиқ» ёки «Рад этилди» мақоми белгиланади, бунда рад этиш сабаби тушунарли ва аниқ мазмунда кўрсатилади (жумладан, «мезон тасдиқланмади», «қариндошлик тасдиқланмади», «бакалавриат эмас», «ўқиш статуси фаол эмас», «Олий таълим ташкилоти маълумоти тақдим этилмади/тасдиқланмади»).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ягона миллий меҳнат тизими, ФҲДЁ ёки Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот (HEMIS) тизимларидан маълумот келмаслиги ёхуд интеграция каналларида техник носозлик юзага келиши ҳолатида, Дастурий таъминот тизими реестр шакллантирилгунига қадар маълумот олиш учун автоматик такрорий сўровларни амалга оширади, реестр шакллантирилгунига қадар тасдиқ маълумотлари олинмаса, ушбу фарзанд бўйича ариза «Рад этилди» мақомига ўтказилади ва келгуси ойда қайта ариза бериш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бир ўқув йили учун бир фарзанд бўйича субсидия бир марта тайинланади, бунда кейинчалик тўлов-контракт миқдори ўзгарган тақдирда, қайта ҳисоб-китоб ва қўшимча (ёки камайтирилган) тўловлар мазкур Низомда белгиланган йиллик қайта тасдиқлаш жараёни доирасида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Реестрни шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳар календарь ойнинг охирги иш куни соат 23:59да Дастурий таъминот тизими «Мувофиқ» мақомидаги фарзандлар бўйича реестрни автоматик шакллантиради, реестр ҳар бир ёзув бўйича камида қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза топширилган сана ва вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза ID;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг ЖШШИРи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фарзанднинг ЖШШИРи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим ташкилоти номи ва СТИРи (мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим йўналиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босқич;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиллик тўлов-контракт суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобланган субсидия суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув натижаси ва мақоми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Реестр шакллантирилган пайтдан эътиборан реестр таркибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди, шу сабабли Дастурий таъминот тизими реестр шакллантирилган сана ва вақтни ҳамда реестр яхлитлигини тасдиқловчи техник белгиларни (реестр идентификатори ва унинг назорат суммаси/ҳеши) қайд этади ва архивда сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Реестр шакллантирилгандан кейин Дастурий таъминот тизими реестрни Жамғармага электрон тарзда тақдим этади, Жамғарма эса реестр асосида тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш ва тўлов тўланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Субсидия миқдорини ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Субсидия миқдори ҳар бир фарзанд (талаба) бўйича алоҳида ҳисобланади ва қуйидаги формула асосида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
S = min (K × 0,30; BHM × 15),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу ерда, S — субсидия миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
K — фарзанднинг тегишли ўқув йили учун йиллик тўлов-контракт суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
BHM — тўлов тўланаётган кунда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол учун, йиллик тўлов-контракт суммаси K = 20 000 000 сўм бўлганда, К × 0,30 = 6 000 000 сўмни ташкил этади, БҲМ = 412 000 сўм деб олинса, БҲМ × 15 = 6 180 000 сўм бўлади ва субсидия S = 6 000 000 сўм миқдорида белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
К = 25 000 000 сўм бўлганда К × 0,30 = 7 500 000 сўм, BHM ×15 = 6 180 000 сўм бўлса, субсидия S = 6 180 000 сўм миқдорида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Бир ариза берувчининг бир нечта фарзанди бўйича субсидия миқдори ҳар бир фарзанд учун алоҳида ҳисобланади ва тўловлар ҳам ҳар бир фарзанд кесимида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Тўловни тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Жамғарма реестр келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида тўлов ҳужжатларини расмийлаштиради ва субсидияни олий таълим ташкилотининг тегишли ҳисобварағига мақсадли тўлов сифатида ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Субсидия олий таълим ташкилоти томонидан фарзанд (талаба)нинг тегишли ўқув йили учун тўлов-контракт бўйича тўловларини ҳисобга олишда қўлланади ҳамда мазкур тўловлар бўйича белгиланган муддатларга риоя этилиши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тўловлар Жамғарма томонидан бир олий таълим ташкилотларида таълим олаётган бир неча талабаларнинг тўлов-контракт бўйича тўловлари битта тўлов топшириқномасига кўра реестр асосида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Тўлов тўлангандан кейин Жамғарма тўлов тасдиқномасини (транзакция идентификатори ёки тўлов референси) қабул қилади ва ушбу маълумотлар Дастурий таъминот тизимига киритилиши ёки интеграция орқали узатилиши асосида тегишли фарзанд бўйича ариза мақоми «Тўлов тўланди» мақомига ўтказилади, ариза берувчига эса тўланган сумма ва тўлов қайси олий таълим ташкилоти реквизитига йўналтирилгани ҳақида электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Субсидия фуқарога нақд кўринишда берилмайди ҳамда бошқа мақсадларга йўналтирилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Йиллик қайта тасдиқлаш ва тўловни давом эттириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Субсидия ҳар бир фарзанд (талаба) учун республика олий таълим ташкилоти бакалавриат таълим йўналишини битиргунча ҳар ўқув йилида тўланади, бунда навбатдаги ўқув йили учун тўловни тўлашдан олдин Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот (HEMIS) тизими орқали фарзанднинг ўқиши давом этаётгани, босқичи ва йиллик тўлов-контракт миқдори автоматик қайта тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Навбатдаги ўқув йили учун қайта тасдиқлаш натижаси «Мувофиқ» мақомида бўлган тақдирда, фарзанд бўйича субсидия мазкур Низомнинг 5 ва 6-бобларига мувофиқ ҳисобланади ва тўланади, «Рад этилди» мақомида бўлган тақдирда эса тўлов тўхтатилади ва ариза берувчига сабаби кўрсатилган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Фарзанднинг ўқиш статуси академик таътилга чиққан, талабалар сафидан четлаштирилган ёки бакалавриат таълим йўналишидан бошқа таълим даражасига ўтган ҳолларда ҳамда курсдан курсга қолганда ушбу ўқув йили учун навбатдаги тўловлар тўланмайди, аввал тўланган маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш масалалари эса олий таълим ташкилотининг ички ҳисоб-китоб тартиби ва контракт шартларига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ариза берувчида янги фарзанднинг бакалавриатга қабул қилиниши (ёки аввал кўрсатилмаган фарзанд бўйича мурожаат) пайдо бўлган тақдирда, Дастурий таъминот тизимида тегишли фарзандни қўшган ҳолда қайта ариза бериш ҳуқуқига эга бўлади, бунда мезон ва автоматик текширувлар тўлиқ такрор қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Рад этиш асослари, хабардор қилиш ва шикоят қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қуйидаги ҳолатлар фарзанд бўйича аризани рад этиш учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мезон тасдиқланмагани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи давлат тиббиёт муассасасида ишламаётгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш стажи камида ўн беш йилга етмагани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қариндошлик тасдиқланмагани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фарзанднинг республика ҳудудидаги олий таълим ташкилотида бакалавриатда ўқимаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқиш статуси фаол эмаслиги (академик таътил/четлаштирилган);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим ташкилоти томонидан йиллик тўлов-контракт суммаси тасдиқланмагани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза маълумотларига қасддан нотўғри маълумотлар киритилгани.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тизим рад этиш тўғрисидаги қарорни автоматик тарзда шакллантиради ва ариза берувчига шахсий кабинет орқали, зарур ҳолларда электрон почта орқали хабар қилади, хабарномада рад этиш сабаби ва қайта мурожаат қилиш имконияти кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ариза берувчи рад этиш, текширув натижалари ёки тўлов жараёнидан норози бўлган тақдирда, Дастурий таъминот тизими орқали электрон шикоят (апелляция) киритиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Шикоятларни кўриб чиқиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги таъминланади, шикоят натижаси Дастурий таъминот тизимида қайд этилади ва ариза берувчига электрон тарзда етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Шикоят қаноатлантирилган тақдирда, тегишли фарзанд бўйича мақом ўзгариши ва реестрга киритиш амаллари электрон қарор асосида Дастурий таъминот тизимида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Дастурий таъминот тизимида аутентификация OneID тизими орқали амалга оширилади, Дастурий таъминот тизимида рол-модель (администратор, оператор, назоратчи) жорий этилади ва ҳар бир роль ваколатлари минималлаштириш принципи асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Аризани қабул қилиш, маълумот алмашинуви, реестрни шакллантириш ва тўлов жараёнларига оид барча ҳаракатлар электрон журналларда қайд этилади, журналлар ва электрон материаллар камида беш йил сақланади ҳамда уларга рухсатсиз киришдан ҳимоя қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Интеграция каналлари орқали маълумот алмашинуви ҳимояланган алоқа каналларида амалга оширилади, шахсий маълумотларни узатиш ва сақлашда шифрлаш, идентификация, аутентификация ва аудит механизмлари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Оммавий эълон қилинадиган маълумотларда ариза берувчи ва фарзанднинг ЖШШИРи, паспорт маълумотлари ва бошқа идентификацияловчи маълумотлар ошкор қилинмайди ҳамда фақат рақамланган (ID) кўринишда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Мазкур Низомда назарда тутилмаган масалалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Мазкур Низом ижросини таъминлаш, мониторинг ва ҳисобот юритиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жамғарма томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

(тиббиёт ва фармацевтика ходимлари)

1. Дастурий таъминот тизимида (subsidiya.mf.uz) рўйхатдан ўтади ёки исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади.

2. Ариза берувчи номидан ёки мустақил равишда аризани электрон тарзда тўлдиради. Электрон ариза шаклида ЖШШИРини киритади, алоқа маълумотларини (телефон рақами ва электрон почтаси) кўрсатади ва ҳар бир фарзанд учун алоҳида маълумотларни (фарзанд ЖШШИРи, олий таълим ташкилоти номи, таълим йўналиши, босқич, тўлов-контракт миқдори ва бошқа зарур реквизитлар) киритади.

3. Шахсий маълумотларга ишлов бериш, автоматик текширувлар ва мақсадли тўловни амалга оширишга электрон розиликни белгилайди.

4. Аризани юборади.

Йил давомида узлуксиз

(ҳар календарь ой реестр шакллангунига қадар)

2-босқич

Дастурий таъминот тизими

1. Аризага Ариза IDни автоматик тарзда беради.

2. Ариза қабул қилинган сана ва вақтни қайд этади.

3. Ариза мақомини «Қабул қилинди» деб белгилайди.

4. Ариза берувчининг шахсий кабинетига Ариза ID ва кейинги автоматик текширувлар бошланиши тўғрисида электрон хабарномани тақдим этади.

Ариза юборилган вақтда автоматик тарзда

3-босқич

Ягона миллий меҳнат тизими

(интеграция орқали)

1. Ариза берувчи киритган ЖШШИР асосида ариза берувчининг иш ҳолати (ҳозир ишлаётган/ишламаётган), иш жойи (давлат тиббиёт муассасаси номи) ва давлат тиббиёт муассасаларидаги иш стажи (йил ва ойларда) ҳақидаги маълумотларни автоматик равишда тақдим этади.

2. Тизим ушбу маълумотлар асосида мезонга мувофиқликни баҳолайди: ариза берувчи амалда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётгани ва камида 15 йил иш стажига эга эканини тасдиқлайди.

Автоматик тарзда

(реал вақт режимида)

4-босқич

ФҲДЁ ахборот тизими (интеграция орқали)

1. Ариза берувчининг мезонларга мувофиқлиги тасдиқланган тақдирда, фарзанд ва ариза берувчи ўртасидаги қариндошлик муносабатларини (ота-она/фарзанд) автоматик текширади.

2. Қариндошлик тасдиқланмаган тақдирда, ушбу фарзанд бўйича субсидияни тайинламайди ва «Рад этилди» мақомини белгилайди.

Автоматик тарзда

5-босқич

Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот (HEMIS) тизими

(интеграция орқали)

1. Қариндошлик тасдиқланган тақдирда, фарзанднинг республикадаги олий таълим ташкилотида бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиётгани, босқичи, ўқиш ҳолати (ўқимоқда/четлашган) ҳамда йиллик тўлов-контракт суммаси ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда аниқлайди.

2. Тизим ариза маълумотлари билан солиштиради ва тасдиқлайди ёки рад этади.

Автоматик тарзда

6-босқич

Дастурий таъминот тизими

1. Автоматик текшириш натижасига кўра ҳар бир фарзанд бўйича «Мувофиқ» ёки «Рад этилди» мақомини белгилайди.

2. Рад этиш сабабини тушунарли ва аниқ мазмунда кўрсатади (жумладан, «мезон тасдиқланмади», «қариндошлик тасдиқланмади», «бакалавриат эмас», «ўқиш статуси фаол эмас»).

3. Ариза берувчига шахсий кабинет орқали хабарнома юборади.

Автоматик тарзда

(реестр шакллангунига қадар)

7-босқич

Дастурий таъминот тизими

1. Ҳар календарь ойнинг охирги иш куни соат 23:59 да «Мувофиқ» мақомидаги фарзандлар бўйича реестрни автоматик шакллантиради.

2. Реестр ҳар бир ёзув бўйича: ариза топширилган сана/вақт, Ариза ID, ариза берувчи ва фарзанд ЖШШИРи, олий таълим ташкилоти номи ва СТИРи, таълим йўналиши, босқич, йиллик тўлов-контракт суммаси, ҳисобланган субсидия суммаси (S=min(K×0,30; БҲМ×15)), текшируви натижаси ва мақомини ўз ичига олади.

3. Реестр идентификатори ва назорат суммасини қайд этади ва архивда сақлайди.

Ҳар ой охирги иш куни соат 23:59да

8-босқич

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси

1. Реестрни электрон тарзда қабул қилади.

2. Реестр асосида тўлов ҳужжатларини расмийлаштиради.

3. Субсидияни олий таълим ташкилотининг тегишли ҳисобварағига мақсадли тўлов сифатида ўтказади. Бунда бир олий таълим ташкилотида таълим олаётган бир нечта талабанинг тўловлари битта тўлов топшириқномаси бўйича реестр асосида тўланади.

4. Тўлов тасдиқномасини (транзакция идентификатори ёки тўлов референси) Дастурий таъминот тизимига узатади.

Реестр келган кундан 10 иш куни ичида

9-босқич

Дастурий таъминот тизими

1. Тўлов тасдиқлангандан кейин тегишли фарзанд бўйича ариза мақомини «Тўлов амалга оширилди»га ўтказади.

2. Ариза берувчига тўланган сумма ва тўлов қайси олий таълим ташкилоти реквизитига йўналтирилгани ҳақида электрон хабарнома юборади.

Тўлов тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда

10-босқич

Ариза берувчи

Рад этиш, текшируви натижалари ёки тўлов жараёнидан норози бўлган тақдирда, Дастурий таъминот тизими орқали электрон шикоят (апелляция) киритади.

Ўз хоҳишига кўра

11-босқич

Масъул вазирликлар

(Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги)

1. Шикоятни кўриб чиқади.

2. Шикоят натижасини Дастурий таъминот тизимида қайд этади ва ариза берувчига электрон тарзда етказади.

3. Шикоят қаноатлантирилган тақдирда, тегишли фарзанд бўйича мақом ўзгариши ва реестрга киритиш амалларини электрон қарор асосида тизимда акс эттиради.

10 иш куни ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

АРИЗА

I. Ариза берувчининг шахсий маълумотлари

1. Фамилияси, исми ва отасининг исми

2. Туғилган санаси

3. Паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами

4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

5. Телефон рақами

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Иш жойи ва стаж маълумотлари

7. Давлат тиббиёт муассасасининг тўлиқ номи

8. Лавозими

9. Тиббиёт/фармацевтика ихтисослиги

10. Давлат тиббиёт муассасаларидаги умумий иш стажи (йил/ой)

III. Фарзанд (талаба) маълумотлари

(ҳар бир фарзанд учун алоҳида тўлдирилади)

11. Фарзандининг фамилияси, исми, отасининг исми

12. Фарзандининг ЖШШИРи

13. Олий таълим ташкилотининг номи

14. Таълим йўналиши/мутахассислиги

15. Таълим босқичи (курс)

16. Таълим шакли (кундузги/сиртқи)

17. Ўқиш статуси (ўқимоқда/тавсия этилган)

18. Йиллик тўлов-контракт суммаси (сўмда)

19. Олий таълим ташкилотининг банк реквизитлари (ҳисобварақ рақами/СТИР)

Мен тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фарзандлари учун бакалавриат тўлов-контракт суммасининг бир қисми субсидия тарзида қоплаб берилишидан манфаатдорлигимни билдираман.

Ягона миллий меҳнат тизимидан иш ҳолати ва иш стажи, ФҲДЁ ахборот тизимидан қариндошлик, HEMIS тизимидан фарзанд таълим маълумотларини олиш ва текширишга, субсидияни олий таълим ташкилотининг ҳисобварағига мақсадли тўлов сифатида ўтказишга ҳамда шахсий маълумотларга ишлов беришга розилигимни билдираман. Ушбу аризада кўрсатилган барча маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлайман.

Ариза топширилган сана:

_____________________

(QR код)

Ариза ID: _____________

Ариза ҳолати:

Дастурий таъминот тизими (subsidiya.mf.uz)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибининг изоҳ қисми 5-банди «Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига» сўзларидан кейин «, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-илованинг 11-банди учинчи хатбошиси «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига» сўзларидан кейин «, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3-илованинг 11-банди учинчи хатбошиси «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига» сўзларидан кейин «, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 4-илованинг 11-банди учинчи хатбошиси «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига» сўзларидан кейин «, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 5-банди иккинчи хатбошиси «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига» сўзларидан кейин «, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-илова қуйидаги мазмундаги 152-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«152. Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Низомнинг 15-банди биринчи хатбошисида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 4-илова қуйидаги мазмундаги 162-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«162. Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Низомнинг 16-банди биринчи хатбошисида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 5б-илова 152-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«152. Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Низомнинг 15-банди биринчи хатбошисида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 5в-илова 132-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«132. Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Низомнинг 13-банди биринчи хатбошисида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти қуйидаги мазмундаги 112-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«112. Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатилганда давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Регламентнинг 11-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно)».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сон қарори билан тасдиқланган Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 122-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«122. Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан мазкур Регламентнинг 12-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 302-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«302. Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан мазкур Регламентнинг 30-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 10-банди бешинчи хатбошиси «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига» сўзларидан кейин «, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш ва фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти қуйидаги мазмундаги 272-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«272. Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Регламентнинг 27-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 92-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«92. Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Регламентнинг 9-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентининг 9-банди тўртинчи хатбошиси «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига» сўзларидан кейин «, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентининг 11-банди учинчи хатбошиси «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига» сўзларидан кейин «, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон қарорининг 2-банди «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1-иловада назарда тутилмаган бошқа шахсларга ижтимоий картани берганлик учун банк хизматлари тўлови базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизидан ошмаслиги лозим. Бунда давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан мазкур йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон)