Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 27.11.1998 йилдаги 496-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 27.11.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИ ТЕКШИРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишни ўтказиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахсларни молия-хўжалик фаолиятини текширишларни, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишларни ўтказишга қўйиш ҳуқуқи бўйича аттестациядан ўтказсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишга қўйилган мансабдор шахслар малакасини ҳар йили ошириш режаларини ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишларни ўтказишга доир идоравий йўриқномаларни ушбу қарор қоидаларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аудитор ташкилотларга ва хўжалик юритувчи субъектларга молия-хўжалик фаолияти аудитини ўтказиш юзасидан шартномалар тузишда аудитор хулосасининг тўғрилиги ва унинг республика қонунчилигига мувофиқлиги учун аудиторнинг жавобгарлиги шартларини мажбурий тартибда назарда тутиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, аудиторлик текширишлар натижалари бўйича хулосаларда корхона молиявий аҳволининг ҳақиқий ҳолатини атайлаб бузиб кўрсатганлик учун аудитор фирмалар аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан, етказилган зарарни хўжалик юритувчи субъектга ундириб берган ҳолда, белгиланган тартибда маҳрум этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 27 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
496-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
27 ноябрдаги 496-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон ҳамда «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон фармонларига мувофиқ тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, юқори ташкилотлар ва назорат органларининг корхоналар фаолиятига аралашувига йўл қўймаслик, хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишларни тартибга солиш ва уларнинг сонини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Асосий тушунчалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат органлари — хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назоратини қонунчиликка мувофиқ, белгиланган ваколат доирасида амалга оширишга вакил қилинган вазирликлар ва идоралар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш — юридик ва жисмоний (шу жумладан, мансабдор) шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини тартибга солувчи қонунлар. фармонлар, бошқа қонун ҳужжатларини бажариши устидан назорат органлари томонидан амалга ошириладиган айни бир вақтдаги назорат шакли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш — молия ва солиқ масалалари бўйича қонунчиликка риоя қилиниши, солиқ, божхона, бошқа органларга, банкка ва давлат статистика органларига тақдим этиладиган ҳисоб-китоб ва ҳисоботларнинг ишончлилиги устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ва бошқа молия-ишлаб чиқариш ҳужжатларини текшириш услуби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия-хўжалик фаолияти — хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, бухгалтерия-молия, ҳисоб-китоб, товарларга оид ва статистика ҳужжатларини юритиш бўйича уставдаги фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг молия, солиқ, банк ва божхона органлари ҳамда бошқа органлар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро муносабатлари тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишнинг мақсадига кўра юридик ва жисмоний (шу жумладан мансабдор) шахслар фаолияти уларнинг объектлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ ва бошқа назорат органлари текшириш ва тафтиш қилиш субъектлари ҳисобланади. Назорат органларининг рўйхати ва уларнинг ваколати қонунчилик билан белгиланади. Текширишлар ва тафтишларнинг бошқа вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар томонидан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Ўзбекистон Республикасида назорат органларининг хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш, шу жумладан, назорат тариқасидаги текшириш ва тафтиш қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (бундан кейин - Кенгаш) фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармони билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини қонунчилик нормалари билан белгиланган ҳуқуқларга мувофиқ амалга ошириладиган барча текширишлар фақат Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишилган ҳолда, ҳар йили у тасдиқлайдиган ҳудудлар бўйича текшириш ва тафтиш қилишнинг мувофиқлаштируви режалари асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.6. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига кўра, солиқ ва бошқа назорат органлари томонидан режали тартибда, ҳар йили кўпи билан бир марта, қоидага кўра, айни бир вақтдаги комплекс текшириш тарзида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.7. Республика ва маҳаллий бюджетлар, шунингдек, консолидация бюджетларида ҳисобга олинадиган бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган муассасаларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари томонидан, зарурат бўлганда, солиқ ва бошқа назорат органларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.8. Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан фақат қўзғатилган жиноий иш бўйича тергов тартибида текширилади ва тафтиш қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.9. Хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш, шу жумладан, назорат тариқасида текшириш ва тафтиш қилиш фақат тегишли назорат органлари томонидан амалга ошириладиган аттестация натижалари бўйича ва текшириш ҳуқуқини берувчи белгиланган намунадаги махсус гувоҳномаларга эга бўлган мансабдор шахсларга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш (назорат қилиш) фаолиятини амалга оширувчи мансабдор шахслар тегишли назорат органлари томонидан хар йили қайта аттестациядан ўтказилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.10. Кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзоларининг ишлаб чиқариш-хўжалик ва молия фаолиятларини барча текширишлар Палата ва унинг ҳудудий тузилмалари юридик хизматларининг мажбурий иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ ВА ТАФТИШ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Қуйидагилар хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлик тузилмалари — юридик шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини режали текшириш ва тафтиш қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ёки Кенгашнинг тегишли ҳудудий комиссияси томонидан берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни амалга оширувчи Кенгаш томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режасидан кўчирма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишларнинг мақсади, ўтказиш санаси ва текширишни амалга ошириш топширилган мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган солиқ органининг текшириш (тафтиш) ўтказиш тўғрисидаги буйруғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ва маҳаллий бюджетлар, шунингдек, йиғма бюджетга ҳисобга олинадиган бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган муассасалар учун — Молия вазирининг ёки тегишли маҳаллий молия органи раҳбарининг буйруғи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш солиқ ва молия органларидан ташқари бошқа назорат қилувчи органлар томонидан, қоидага кўра, режали комплекс текширишлар доирасида амалга оширилади. Кенгаш қарорига мувофиқ чиқарилган мазкур назорат қилувчи органинг буйруғи назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишлар учун асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Текшириладиган объектнинг номи, текшириш ўтказиш мақсади, муддатлари ва унинг ўтказилишини асословчи сабаблар кўрсатилган Кенгашнинг режадан ташқари текширишлар ўтказиш тўғрисидаги қарори, шунингдек, текширишни амалга оширувчи тегишли назорат органининг мансабдор шахслари таркиби кўрсатилган буйруғи хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини режадан ташқари текширишни ўтказиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Белгиланган тартибда қўзғатилган жиноий ишлар Прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги органлари томонидан хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқлар ҳамда тўловларни ўз вақтида ва тўла ҳажмда тўлаб турадиган, бошқа норма ва қоидаларга риоя қиладиган, аудиторларнинг ҳар йиллик тегишли хулосаларига эга бўлган хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ҳамда тафтиш қилиш назорат органлари томонидан, қоидага кўра, ҳар икки йилда кўпи билан бир марта амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Назорат органлари томонидан молия-хўжалик фаолиятини ҳар қандай текшириш ва тафтиш қилиш муддати 30 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас. Истисно ҳолларда бу муддат Кенгаш қарорига кўра узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятдан қўшимча, шунингдек, муқобил текшириш ва тафтиш қилишни ўтказиш жиноий ишлар бўйича тергов давомида ёки фақат Кенгаш қарорига кўра назорат органлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Горизонталь текширишлар ва тафтишлар ўтказилишига йўл қўйилмайди, бошқа хўжалик юритувчи субъектларда муқобил текширишларни ўтказишга эса фақат уларнинг текшириш объекти билан ўзаро муносабатлари доирасидагина йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. Текширишлар, шу жумладан, назорат текширишлари ва тафтишлар натижалари далолатнома билан, зарур ҳолларда эса аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатма билан ҳам расмийлаштирилади. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг бир нусхаси мажбурий тартибда текшириш объектида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома ва кўрсатмаларни расмийлаштириш қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. Молиявий бузилишлар, шунингдек, суиистеъмолликлар, ўғирликлар аниқланган ҳолларда, етказилган зарарларнинг миқдорига қараб, айбдор шахслар белгиланган маъмурий жавобгарликка тортиладилар ёки текширишлар материаллари ўн кун муддатда тергов органларига оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.9. Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини ички идоравий тафтиш қилиш мустақил аудиторлик компаниялари томонидан амалга ошириладиган фақат аудит ёрдамида аудиторлик текширишларни ўтказиш буюртмачилари билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.10. Аудиторлик текширишларни ўтказиш бўйича сарф-харажатлар ана шу текширишларни тайинлаган ташкилотлар ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.11. Юридик шахс бўлмай туриб тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларнинг молия-хўжалик фаолияти ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича солиқ ва бошқа назорат органлари томонидан қонунчилик билан белгиланган тартибда текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТНИ ТАФТИШ ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ТЕКШИРИШЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Ёнғин, санитария-эпидемиология, ветеринария хавфсизлиги, энергия назорати хизмати, табиатни муҳофаза қилиш, карантин ва ўсимликлар ҳимояси, товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш қоидаларига риоя қилишни текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа текширишлар тегишли назорат органларининг мансабдор шахслари томонидан, қоидага кўра, Кенгаш томонидан тасдиқланган мувофиқлаштирувчи режалар асосида солиқ (молия) органлари томонидан ўтказиладиган айни бир вақтдаги режали комплекс текширишлар давомида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Текшириш давомида белгиланган нормалар ва қоидалар бузилганлиги аниқланганда ёхуд белгиланган нормалар ва қоидаларга доимий равишда риоя қилиш учун етарлича шарт-шароитлар мавжуд бўлмаганда кўрсатиб ўтилган камчиликлар текшириш далолатномасида акс эттирилади ва хўжалик юритувчи субъектга уларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Текшириш далолатномасида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида берилган кўрсатмаларнинг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тегишли назорат органлари томонидан Кенгашнинг ҳудудий комиссиялари билан келишилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат текширишлари назорат органларининг мансабдор шахслари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида Кенгаш ёки унинг ҳудудий комиссиялари билан келишув бўйича қуйидаги ҳолларда ҳам амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли Ҳукумат қарорлари қабул қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган нормалар ва қоидалар бузилганлиги ҳақида назорат органига қўшимча фактлар тушиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат органлари фаолияти техноген авариялар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-эпидемиология ҳолатининг мураккаблашуви, шунингдек, қўшни давлатлардан юқумли касалликлар келтирилиши ва тарқатилиши эҳтимоли пайдо бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ТЕКШИРИШЛАРНИ ЎТКАЗИШ ЧОҒИДА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Текширилаётган юридик ва жисмоний шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар фаолияти режали текширилиши ҳақида тегишли ахборотга эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат органларининг текширувчи мансабдор шахсларидан Кенгашнинг ёки унинг ҳудудий комиссияларининг қарорини, текширишни, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишларни ўтказиш учун асос бўлиб ҳисобланган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш, текширувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текшириш, назорат ва тафтиш ўтказиш учун асосий йўқ шахсларни текширишга, шу жумладан, назорат текшириши ёки тафтишга қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган текшириш ёки тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини текширувчилардан олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текшириш натижалари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари текширувчининг қонуни талабига кўра текширишни ўтказиш учун зарур материаллар ва ҳужжатларни тақдим этишга, текшириш ва назорат буюмлари билан танишишга рухсат беришга, текширувчиларга ўз вазифаларини бажаришда кўмаклашишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Назорат органларининг мансабдор шахслари белгиланган ваколатлар доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қонунлар, фармонлар ва бошқа қонун ҳужжатлари бажарилишини текшириш, юридик ва жисмоний шахслар молия-хўжалик фаолиятининг айрим участкаларини текшириш ва ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлардан текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларни ва бошқа ахборотни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига ўз ваколатлари доирасида аниқланган бузишларни бартараф этиш тўғрисида ижро этиш учун кўрсатмалар бериш, текшириш далолатномасида акс эттирилган аниқланган камчиликлар ва бузишлар бартараф этилиши устидан назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунда назарда тутилган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқарувининг тегишли органлари, корхоналарнинг мулкдорлари олдига айбдор мансабдор шахсларнинг маъмурий ёки бошқа жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса — маъмурий танбеҳлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг малакали мутахассисларини шартнома асосида текшириш материалларини ўрганиб чиқишга белгиланган тартибда жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Назорат органлари мансабдор шахсларининг қонуни талаблари текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Назорат органларининг мансабдор шахслари қуйидагиларга мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширилаётган хўжалик юритувчи субъект раҳбарларига текширишларни, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишларни ўтказишда ваколатлар ошириб юборилишига, параллелизмга, бир-бирини такрорлашга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз хатти-ҳаракатлари билан текширишларнинг боришига, текширилаётган хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмалари томонидан жорий ишлаб чиқариш, хўжалик фаолияти амалга оширилишига тўсқинлик қилмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирлари, тижорат сири ва бошқа сирларга риоя қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш, бошқа суиистеъмоллар ва қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган ҳолларда текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш, шунингдек аниқланган суиистеъмоллар ва қонунни бузишлар ҳақида тегишли давлат органларига маълум қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ТЕКШИРИШЛАР ЎТКАЗИЛИШИ ТАРТИБИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Текширишлар, шу жумладан хўжалик ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини назорат тартибида текшириш ва тафтиш қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик солиқ ва молия органлари, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги органлари ҳамда давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган бошқа органлар раҳбарлари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Назорат органларининг, шунингдек, текширилаётган хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг текширишлар ўтказилишининг белгиланган тартибини бузувчи мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва бошқа жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти устидан назорат қилиш ваколати берилган вазирликлар ва идоралар томонидан қонунлар, фармонлар ва текширишларни тартибга солиш ва уларнинг ташкил этилишини такомиллаштириш тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, Кенгашнинг тақдимномаларини хўжалик юритувчи субъектларнинг назорат органлари ходимларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги шикоятларини кўриб чиқиш ва қонунда назарда тутилган чора-тадбирларни кўриш Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси томонидан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.