Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТЕМИР ЙЎЛ СТАНЦИЯЛАРИДА БОЖХОНА НАЗОРАТИНИ ВА НАЗОРАТ ПОСТЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Темир йўл транспортида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараларидан ўтувчи йўловчиларнинг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказишни тартибга солиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси божхона чегараларидан ўтиш пунктларида уларни божхона расмийлаштируви учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтиш чоғида йўловчиларнинг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш мақсадида йўловчи ташувчи темир йўл транспорти воситаларини тўхтатиш учун мўлжалланган чегара темир йўл станциялари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
ҳудудида «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси божхона органларига хизмат хоналари берадиган чегара темир йўл станциялари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 1999 йилда Бухоро вилоятидаги Хўжадавлат станциясида, келгусида алоқа воситалари билан таъминланган маҳаллий тармоқлар ташкил қилинишини ҳисобга олган ҳолда, иншоотлар ва муҳандислик коммуникацияларига эга бўлган божхона пости қурсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қурилиш тугаллангандан кейин постни зарур инвентарь, асбоб-ускуналар ва алоқа воситалари билан жиҳозласин.
3. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги мазкур пунктларни Давлат божхона қўмитаси буюртманомасига биноан алоқа хизматлари ва воситалари билан белгиланган тартибда таъминласин ҳамда келгусида уларнинг узлуксиз ишлашини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги, Марказий банк ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда икки ой муддатда тасдиқласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л. А. Ахметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 24 ноябрь,
489-сон
Божхона назоратидан ўтказиш мақсадида йўловчи ташувчи темир йўл транспорти воситаларини тўхтатиш учун мўлжалланган чегара темир йўл станциялари
РЎЙХАТИ
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича
«Найманкўл» темир йўл станцияси
«Каракалпакия» темир йўл станцияси
Андижон вилояти бўйича
«Андижон» темир йўл станцияси
Бухоро вилояти бўйича
«Хўжадавлат» темир йўл станцияси
Қашқадарё вилояти бўйича
«Қарши» темир йўл станцияси
Сурхондарё вилояти бўйича
«Болдир» темир йўл станцияси бўйича
«Сариосиё» темир йўл станцияси
«Аму-Занг» темир йўл станцияси
Тошкент вилояти бўйича
«Бекобод» темир йўл станцияси
Фарғона вилояти бўйича
«Қўқон» темир йўл станцияси
Хоразм вилояти бўйича
«Урганч» темир йўл станцияси
Тошкент шаҳри бўйича
Тошкент марказий йўловчи станцияси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудида «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси божхона органларига хизмат хоналари берадиган чегара темир йўл станциялари
РЎЙХАТИ
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича
«Каракалпакия», «Найманкўл» темир йўл станциялари
«Каракалпакия» станциясидан «Найманкўл» темир йўл станциясигача ва «Найманкўл» темир йўл станциясидан «Каракалпакия» станциясигача қатнов йўлида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш.
Қашқадарё вилояти бўйича
«Қарши» темир йўл станцияси
Сирдарё вилояти бўйича
«Ховос» темир йўл станцияси.
«Ховос» станциясидан «Бекобод» станциясигача қатнов йўлида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш.
Сурхондарё вилояти бўйича
«Сариосиё», «Болдир», «Термиз», «Аму-Занг» темир йўл станциялари.
«Болдир» станциясидан «Термиз» станциясигача ва «Термиз» станциясидан «Болдир» станциясигача қатнов йўлида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш.
Тошкент вилояти бўйича
«Бекобод» темир йўл станцияси
«Бекобод» станциясидан «Ховос» станциясигача қатнов йўлида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш.
Фарғона вилояти бўйича
«Қўқон» темир йўл станцияси
Хоразм вилояти бўйича
«Урганч» темир йўл станцияси
Божхона расмийлаштируви «Урганч» станциясида амалга оширилиши муносабати билан «Шовот» ва «Питнак» темир йўл станциялари орқали йўловчи ташувчи поездлар тўхтамасдан ўтади.
Тошкент шаҳри бўйича
Тошкент марказий йўловчи темир йўл станцияси.
Кейинги таҳрирга қаранг.