Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИ («ЎЗФАРМСАНОАТ») ДАВЛАТ- АКЦИОНЕРЛИК КОНЦЕРНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1993 ЙИЛ 17 ИЮНДАГИ 290-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Импортнинг ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент «Изотоп» корхонаси «Махсусқотишма» республика ташкилоти таркибидан «Ўзфармсаноат» давлат концерни таркибига берилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарорига 1-илованинг I бўлимига «Тошкент «Изотоп» корхонаси» қўшимчаси киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 20 ноябрь,
482-сон