13.06.2026 йилдаги СҚ-302-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиб, соҳада бир қатор ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, нархлар ва банк тизими барқарорлигини мустаҳкамлаш, молиявий инклузия даражасини ошириш ҳамда замонавий молиявий инфратузилмани янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида инфляция даражаси прогноз кўрсаткичлари доирасида сақланган. Хусусан, йил якуни бўйича инфляция даражаси 2024 йилдаги 9,8 фоиздан 7,3 фоизгача, базавий инфляция эса 7,3 фоиздан 5,7 фоизгача пасайганлиги иқтисодиётда нархлар шаклланиши барқарорлашаётганини кўрсатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инфляциянинг ўрта муддатли мақсадли кўрсаткичига эришиш йўналишида Марказий банк томонидан 2025 йил март ойида асосий ставка 0,5 фоиз бандга оширилиб, йиллик 14 фоиз даражасида белгиланган ва йил давомида ушбу даража ўзгаришсиз қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур чоралар пул бозорида реал фоиз ставкалари 2,4 — 6,6 фоиз оралиғида шаклланишига ва иқтисодиётда нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари яратилишига хизмат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк тизимида ликвидлик ҳажмининг ортиши шароитида пул бозоридаги фоиз ставкаларини асосий ставка атрофида сақлаб туриш ва инфляция даражасига бўлган эҳтимолий босимни юмшатиш мақсадида 2025 йил август ойидан бошлаб 7 кунлик облигацияларни муомалага чиқариш бошланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул бозоридаги операциялар ҳажми 2024 йилга нисбатан 1,5 баробарга ўсиб, 783 трлн сўмга етган ҳамда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 42 фоизини ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий валюта алмашув курси умумий макроиқтисодий ҳолат ва ташқи иқтисодий омиллар таъсирида АҚШ долларига нисбатан 6,9 фоизга мустаҳкамланган, бироқ, шу билан бирга алмашув курсининг икки томонлама тебранувчанлиги ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада миллий валютадаги депозитлар ҳажми 43 фоизга ўсиб, 330 трлн сўмга етган. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари 11,1 фоизгача пасайган. Иқтисодиётда долларлашув даражасининг қисқариши тезлашиб, кредитлар бўйича ушбу кўрсаткич 41 фоиздан 38 фоизгача, депозитлар бўйича эса 25 фоиздан 21 фоизгача тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун 390 трлн сўм миқдорида (2024 йилга нисбатан 36 фоизга кўп) кредит маблағлари йўналтирилган. Ажратилган кредитларнинг 60 фоизи тадбиркорлик субъектлари, 40 фоизи эса аҳоли ҳиссасига тўғри келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларига 131,2 трлн сўм ёки ўтган йилга нисбатан 1,4 баробарга кўп кредитлар ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада қарийб 3,5 млн аҳолининг бандлиги таъминланган. Шундан 2,2 млн киши тадбиркорлик фаолиятига жалб қилинган бўлса, 1,3 млн фуқаро доимий иш ўринларига жойлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, банкларнинг жами активлари 20 фоизга ошиб, 925 трлн сўмга етган. Бунда муаммоли кредитларнинг жами кредит портфелидаги улуши 1 фоизга пасайиб, 3 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, мавжуд таваккалчиликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда назорат механизмлари самарадорлигини ошириш мақсадида 2024-2025 йилларда мамлакат банк-молия тизими илк маротаба Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг Молиявий секторни баҳолаш дастури асосида баҳолашдан ўтказилган. Ушбу жараён натижалари асосида 2025 — 2028 йилларда банклар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган «йўл харитаси» тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар капиталининг монандлиги ва ликвидлилигига доир талаблар Банк назорати бўйича Базел қўмитасининг Bazel III стандартига мувофиқлаштирилган. Соҳада микромолия ташкилотлари, микромолия банклари ва тижорат банкларини қамраб олувчи узлуксиз молиялаштириш занжири жорий этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлиб тўлаш, насия хизматлари бозорини тартибга солиш бўйича тизимли ишлар бошланиб, соҳа иштирокчилари фаолиятини тартибга солиш учун «юмшоқ» назорат механизмлари ва Этика кодекси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва рақамли тўлов хизматларининг жадал ривожланиши натижасида иқтисодий фаоллик ортган. Натижада 2025 йилда Марказий банкнинг Банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган транзакциялар ҳажми 2024 йилга нисбатан 1,6 баробарга ошиб, 11 375 трлн сўмни, жисмоний шахслар томонидан мобил иловалар орқали амалга оширилган онлайн операциялар ҳажми 1,6 баробарга ошиб, қарийб 646 трлн сўмни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли орасида нақд бўлмаган ҳисоб-китобларнинг оммалашиши ҳисобига банк карталаридан нақд пул ечиб олиш улуши 2024 йилдаги 21,8 фоиздан 18,7 фоизгача қисқарган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли молиявий хизматлар хавфсизлигини таъминлаш ва фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида киберхавфсизлик тизими тубдан такомиллаштирилган. Жумладан, фуқаролар номига бир вақтнинг ўзида бир нечта банкларда онлайн кредит расмийлаштирилишига чек қўйиш учун буюртмалар ва ахборотларни реал вақт режимида кредит бюроларига узатиш механизми жорий этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар, тўлов тизимлари операторлари ва кредит бюроларининг ахборот тизимлари Марказий банкнинг Ягона платформасига интеграция қилиниши натижасида фирибгарлик ҳолатларини таҳлил қилиш муддати уч иш кунидан тўрт соатгача қисқарган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мобил иловалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қатор замонавий ҳимоя механизмлари: қурилмада зарарли дастурлар аниқланганда фойдаланувчини огоҳлантирувчи антивирус ҳимояси жорий этилган, фойдаланувчи ҳаракатлари ва уланиш параметрларини таҳлил қилувчи session antifrod тизими ишга туширилган, рўйхатдан ўтиш, паролни тиклаш ва бошқа қурилмалардан тизимга кириш жараёнларида биометрик идентификациядан фойдаланиш имконияти яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, олиб борилган таҳлиллар соҳада амалга оширилган муайян ишлар билан бир қаторда, эътибор қаратилиши лозим бўлган айрим камчилик ва муаммолар мавжудлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, мамлакатимиздаги инфляция жараёнларига монетар омиллардан ташқари, ҳудудларда маҳсулот ва хизматлар таклифининг етарли эмаслиги, логистика муаммолари, рақобат муҳитининг чекланганлиги, ишлаб чиқариш ва савдо инфратузилмасидаги камчиликлар каби номонетар омиллар таъсир кўрсатиши сақланиб қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда Марказий банкка келиб тушган 5 мингдан ортиқ мурожаатларнинг қарийб 97 фоизи банклар фаолияти билан боғлиқ масалалар эканлиги банк хизматлари сифатини ошириш, мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда соҳадаги тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар етарли даражада эмаслигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, содир этилган киберфирибгарлик ҳолатларини тезкор аниқлаш ҳамда ноқонуний ўзлаштирилган маблағларни қонуний эгаларига қайтариш билан боғлиқ ишлар самарадорлиги паст.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг банк тизимида жамғармаларини сақлаш даражаси паст бўлиб, катта ёшли аҳолининг атиги 15 фоизи банк омонатларига эга. Аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини ошириш, жамғариш маданиятини ривожлантириш ҳамда омонат маҳсулотларининг жалб этувчанлигини ошириш бўйича тадбирлар кўлами кам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда Ўзбекистонда банк депозитларининг ЙАММга нисбати 22,6 фоизни ташкил этган. Мазкур кўрсаткич халқаро амалиётда кузатиладиган ўртача даражадан паст бўлиб, мамлакатда аҳоли жамғармаларини банк тизимига жалб қилишни янада кенгайтириш зарурлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ҳудудларда маҳсулот ва хизматлар таклифининг етарли эмаслиги, логистика ва инфратузилма муаммолари, рақобат муҳитининг чекланганлиги нархлар барқарорлигини таъминлаш чоралари самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу аҳоли учун асосий истеъмол товарлари ва хизматлар нархлари баландлигича қолишига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йилда айрим товар ва хизматлар бўйича нархларнинг ўсиши умумий инфляция даражасидан сезиларли юқори бўлган. Хусусан, асосий турдаги истеъмол товарларидан қўй гўшти 26,8 фоизга, мол гўшти 23,9 фоизга, пахта мойи 17,7 фоизга, кунгабоқар мойи 12,7 фоизга қимматлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматлар сегментида эса ички йўловчи ҳаво транспорти хизматлари нархи 56,9 фоизга, шаҳар автобусида йўл ҳақи 21,1 фоизга, етказиб бериш хизматлари 18,3 фоизга, мобил алоқа хизматлари эса 15,1 фоизга қимматлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш борасида амалга оширилган ишларни ҳам ижобий баҳолаб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, 2025 йил мақсадли кўрсаткичлар доирасида 1,7 млн аҳолининг бандлиги таъминланган бўлса-да, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига иш ўринларини яратиш бўйича режа 27,1 мингга, аҳолини доимий ишга жойлаштириш бўйича эса 28,4 мингга бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида қатор чора-тадбирлар белгиланган бўлса-да, бу борадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишлар қониқарсиз ҳолатда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, прокуратура органлари томонидан 2023 — 2025 йилларда шубҳали молиявий операциялар юзасидан ўтказилган ўрганишларда жами 422 та хўжалик субъекти ҳисоб рақамларига 1,4 трлн сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари шубҳали тарзда келиб тушганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (Т. Ишметов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда пул-кредит сиёсати воситалари таъсирчанлигини ошириш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инфляция даражасини 2026 йилда 6,5 фоизгача пасайтириш ва 2027 йилда 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга эришиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул бозорида ижобий реал ставкалар шаклланишини таъминлаш орқали миллий валютадаги жамғармалар жалб этувчанлигини сақлаб қолиш бўйича тизимли ишларни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул-кредит сиёсати трансмиссион механизмининг иқтисодиётга таъсирини ошириш билан бирга, нарх шаклланишига таъсир этувчи номонетар омилларни тизимли таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича масъул вазирликлар билан ҳамкорликни кенгайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида инфлацион кутилмаларни пасайтиришга доир коммуникация сиёсати самарадорлигини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк тизими барқарорлигини таъминлашга қаратилган макропруденциал сиёсатни такомиллаштириш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг Молиявий секторни баҳолаш дастури доирасида ўтказилган таҳлил якунлари бўйича ишлаб чиқилган тавсияларнинг тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкларда активлар сифатини таснифлаш ва захираларни шакллантиришга оид талабларни халқаро стандартларга уйғунлаштириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчиликка асосланган банк назорати тизимини халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш, тизимли ва индивидуал таваккалчиликларни баҳолаш амалиётини кенгайтириш, назорат ресурсларини банклар фаолиятидаги устувор хавф-хатарларга йўналтириш ҳамда уларни эрта аниқлаш ва олдини олиш механизмлари самарадорлигини ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк тизимида рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда молиявий барқарорликка таҳдид солувчи тизимли хатарларни аниқлаш, мунтазам баҳолаб бориш ва бартараф этиш ишларини кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов тизимлари барқарорлигини таъминлаш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётда нақдсиз ҳисоб-китоблар улушини ошириш ва уларни оммалаштириш бўйича мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов хизматлари бозорида инновацион ва рақамли молиявий ечимларни жорий этиш ишларини изчил давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов тизимларини янада ривожлантириш, уларнинг хавфсиз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк рақамли валютасини жорий этиш имкониятларини, ҳуқуқий, ташкилий ва техник асосларини ўрганиб, тегишли таклифларни ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ва тўлов тизимларида киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда банк карталари билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кибержиноятларга оид статистик кўрсаткичларни шакллантиришда Ички ишлар вазирлигининг «Cardblock» платформасидаги маълумотлардан фойдаланиш амалиётини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида киберхавфсизлик маданиятини шакллантириш мақсадида банк карталари билан боғлиқ фирибгарликларнинг янги турлари ва улардан ҳимояланиш усуллари тўғрисидаги тарғибот-ташвиқот ишларини янада фаоллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий технологиялар бозорини жадал ривожлантириш ҳамда молиявий хизматларни рақамли трансформация қилиш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий секторда инновацияларни қўллаб-қувватлаш, бозор иштирокчилари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий хизматларни кўрсатишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш даражасини ошириш ва рақамли ечимларни татбиқ этиш ишларини жадаллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш, молиявий хизматлар қамровини кенгайтириш ҳамда банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг молиявий саводхонлиги даражаси ва молиявий хизматлардан фойдаланиш қамровини мунтазам баҳолаб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шу жумладан аҳолининг кам қамровли қатламларини молиявий тизимга жалб этиш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли бандлигини таъминлаш дастурлари ижроси самарадорлигини ошириш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тасдиқланган кўрсаткичларнинг, айниқса инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига яратиладиган иш ўринлари ҳамда аҳолини доимий ишга жойлаштириш режаларининг бажарилмай қолиш сабабларини ҳар томонлама таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яратилган иш ўринлари ва бандлиги таъминланган аҳоли тўғрисидаги ҳисоботларни қайта хатловдан ўтказиш ҳамда сунъий равишда ошириб кўрсатилган кўрсаткичларни бартараф этиш бўйича аниқ чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бошқа масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда банк тизимидаги ходимларни ўз лавозим вазифаларини бажаришда мансаб ва хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиш, шунингдек, ваколатларини суиистеъмол қилиш орқали моддий ёки номоддий наф талаб қилиш ҳолатларига чек қўйишга қаратилган манзилли чора-тадбирларни белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банд ижроси юзасидан 2027 йилнинг 15 февралига қадар ҳар чорак якуни билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса гўшт ва ёғ-мой маҳсулотлари нархларининг юқори суръатларда ўсиш сабабларини чуқур таҳлил қилиб, ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, маҳсулот етказиб бериш занжирларидаги ортиқча харажатларни қисқартириш ва рақобат муҳитини янада кучайтириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиб, йил якунига қадар озиқ-овқат нархлари барқарорлигини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт, логистика, алоқа ва бошқа хизматлар соҳасида нархларнинг тез суръатларда ўсиши омилларини таҳлил қилиб, мазкур соҳаларда рақобатни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инфляциянинг номонетар омилларини қисқартириш, маҳсулот ва хизматлар таклифини кенгайтириш ҳамда бозор инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чорак якуни билан кўрилган чоралар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда нархлар барқарорлигини таъминлаш, ички бозорларда маҳсулотлар таклифини ошириш, инфлацион босимларни камайтириш ҳамда нархлар шаклланишига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат транспорти ва коммунал хизматлар тарифларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда аниқ ҳисоб-китоблар асосида қайта кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йилда инфляцияни 6,5 фоиз даражасида сақлаб туриш мақсадида маҳаллий маҳсулотлар таклифини ошириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ажратилган кредитлар самарадорлиги, уларнинг мақсадли ишлатилиши ҳамда кредитлар ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш, муаммоли кредитларни қисқартириш бўйича кўрилган чоралар устидан депутатлик назоратини ўрнатиб, амалга оширилган ишлар бўйича Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаси раҳбари ахборотини эшитиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Қарор ижроси юзасидан 2027 йилнинг 15 февралига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига якуний ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Э. Гадоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 13 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-302-V-сон