12.05.2026 йилдаги 2061-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг қарори, 12.05.2026 йилдаги 2061-V-сон
Кучга кириш санаси
12.05.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025 йилдаги ва 2026 йил биринчи чорагидаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2025 йилдаги ва 2026 йил биринчи чорагидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, ҳисобот даврида Қўмита томонидан иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга ва банк-молия соҳасини либераллаштиришнинг ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлашга, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ижросини назорат қилишга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2025 йилда Қўмита 27 та қонун лойиҳасига масъул бўлган. Улардан 24 таси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) томонидан қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилган, 3 таси Қонунчилик палатасининг кўриб чиқишидан олиб ташланган. 2026 йил биринчи чораги давомида Қўмита 5 та қонун лойиҳасига масъул бўлиб, уларнинг 4 таси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита томонидан маромига етказилиб, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ҳамда «Рақамли маркировкалаш тизимининг самарадорлиги оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Марказий банки ҳамда тижорат банклари мутасаддиларининг ахборотлари эшитилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита эшитувларида иқтисодиётга инвестицияларнинг жалб этилишини кенгайтириш, экспорт ҳажмини ошириш, маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш ҳамда хизматлар секторини ривожлантириш бўйича вазифаларнинг ижросига доир масалалар кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари томонидан сайловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан мансабдор шахсларга жами 11 та депутат сўрови юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда Қўмита томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар, тегишли соҳалар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувлар ҳамда назорат-таҳлил тадбирлари якунлари бўйича аниқланган муаммоларнинг ҳуқуқий ечимини топишга ва қонунчиликни янада такомиллаштиришга қаратилган 10 та қонун лойиҳасига қатор амалий таклифлар ишлаб чиқилиб, ваколатли органларга юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2024 йил 18 — 20 ноябрда бўлиб ўтган мажлисларидаги нутқларида ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий Кенгашнинг 2025 йил 5 мартдаги кенгайтирилган йиғилишида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш учун Қўмита томонидан тегишли ишлар олиб борилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Қўмитанинг назорат-таҳлил фаолиятида янгича ёндашув жорий этилди. Олиб борилган ўрганишлар натижасида 14 та таклиф ишлаб чиқилиб, Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий Кенгашга киритилди. Ушбу таклифларда Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ижросини назорат қилиш механизмларини кучайтириш, давлат харидлари соҳасида коррупция омилларини бартараф қилиш, кадастр, солиқ ва давлат активларини бошқариш фаолиятида коррупция омилларининг олдини олиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш каби долзарб масалалар назарда тутилди. Шунингдек инвестиция дастурларини ишлаб чиқишда депутатларнинг фаол иштирокини таъминлаш, туман ва шаҳарларда ер солиғи ва ижара тўловлари учун белгиланган қийматларга оширувчи ва камайтирувчи коэффициентларни белгилаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижросининг назорат механизмларини кучайтириш, тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит ажратилишида коррупция омилларини бартараф этиш каби аҳолини ўйлантираётган масалалар ҳам мазкур таклифларда аксини топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари ижро ҳокимияти билан қонун ижодкорлиги ва парламент назорати доирасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Қонунчилик палатаси Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ қатор вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар, илмий-тадқиқот муассасалари, таҳлил марказлари ва бошқа ташкилотлар Қўмитага бириктирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ илмий тадқиқотлари институти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорлик меморандумлари тузилган ва ҳамкорликдаги иш режалари тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ўрганишга ҳамда уларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилган. Ўтган даврда фуқаролардан Қўмита номига келиб тушган жами 477 та мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, соҳага оид қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Қўмитанинг ҳисобот давридаги фаолияти оммавий ахборот воситаларида жами 1 720 маротаба ёритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025 йилдаги ва 2026 йил биринчи чорагидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг ҳамда иқтисодиёт соҳасига доир бошқа вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини олиб боришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси устидан парламент назоратини кучайтиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда иқтисодий масалаларга оид бошқа қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича юзага келадиган заруратдан келиб чиқиб, тегишли қонун лойиҳасини барвақт киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий комплекси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда ишларни амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи масъул этиб белгиланган тегишли қонун лойиҳаларини Қўмита ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик кенгаши билан биргаликда ўтказиладиган йиғилишларда муҳокама қилиб бориш амалиётини давом эттиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ижросига оид мажлисларини ташкил этиш борасида Қонунчилик палатаси Девонининг Давлат бюджети бошқармаси томонидан зарур амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятига доир қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминлаб боришга ҳамда уларнинг мазмун ва моҳиятини аҳолига етказиш ишларини янада жонлантиришга алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. Хакимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 12 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2061-V-сон